Тўлиқ бўлмаган БЮД билан расмийлаштирилган товар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади

preview

Корхона импорт товарни тўлиқ бўлмаган БЮД НД-40 билан расмийлаштирган. ҚҚС божхона тўловлари таркибида тўланган. Бироқ ҚҚС ҳисоб-китобида тўланган солиқ ҳисобга олинадиган солиқ сифатида акс эттирилмаган. Бунда корхона товарни тўлиқ бўлмаган БЮД расмийлаштирилгандан кейин реализация қилади. Бу вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши керак?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Тўлиқ бўлмаган БЮД, одатда, товар ойнинг охирги кунларида келганда расмийлаштирилади. Декларант (божхона брокери) товарни ИМ-40 (эркин муомалага чиқариш (импорт)) режимига жойлаштириш учун зарур бўлган талабларни имкон қадар тезроқ бажариши керак. Бироқ бунда у ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (товарларни идентификациялаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда) тўлиқ БЮДни тўлдириш учун барча зарур ахборотга эга бўлмайди.

Тўлиқ бўлмаган БЮД бўйича декларациялашда дастлаб тўлиқ БЮД тақдим этилгандаги каби божхона тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қўлланилади.

Бироқ, бу ҳолатда ҚҚСни ҳисоблашнинг ишончлилиги аниқланмаган. Буни фақат товар ИМ-40 режимига қўйилгандан кейингина амалга ошириш мумкин. Бунда ҚҚС ҳисоб-китобини автоматик тўлдириш тизими шундай созланганки, у фақат ИМ-40 режимига жойлаштирилган товарларнинг БЮДларини акс эттиради. Товар ИМ-40 режимига қўйилгандан сўнг, у автоматик равишда Ҳисоб-китобда акс эттирилади ва тўланган солиқ суммаси ҳисобга олиниши мумкин.

Агар ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш пайтида товар ИМ-40 режимига жойлаштирилмаган бўлса, товар ушбу режимга расмийлаштирилгандан сўнг Ҳисоб-китобни қайта топширишга тўғри келади. ҚҚС бюджетга амалда тўланганлиги сабабли, ҳисоботни қайта топшириш учун санкциялар қўлланилмайди.

 

Амалиётдан олинган бошқа ҳолатларни тавсияда батафсил кўриб чиқамиз:

Шу жумладан:

  • Агар божхона қиймати контракт қийматига тенг ёки ундан юқори бўлса, ҚҚСни қандай ҳисоблаш мумкин;
  • реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод қилинган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун қандай қабул қилиш керак;
  • ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашда уни қандай ҳисобга олиш мумкин;
  • Имтиёздан фойдаланганда ҚҚС бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
  • Импорт товарни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш мумкин;
  • Импорт товар ҚҚСни ҳисоблаш учун белгиланган қийматдан юқори нархда сотилади;
  • импорт товар ҚҚСни ҳисоблаш учун белгиланган қийматга тенг нархда сотилади;
  • ҚҚС бўйича солиқ базасини товарларни импорт қилишда солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тўғрисидаги норма корхонага нисбатан татбиқ этилмайди.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text212081_tuliq_bulmagan_byud_bilan_rasmiylashtirilgan_tovar_buyicha_qqs_qanday_hisobga_olinadi