Новое

Солиқ узилиши коэффициенти оммавий бўлишни тўхтатди: бу нимани ўзгартиради

24.08.23
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда солиқ тўловчиларга деярли 2 йил давомида кўплаб кўнгилсизликлар ва сарсонгарликлар олиб келган tax gap тизимини 1 октябрдан бошлаб бекор қилиш қарорини айтиб ўтди. Солиқчилар ташаббусни амалга оширишни кечиктиришмади. Шу ҳафтадан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларда солиқ узилиши коэффициенти акс эттирилмаяпти. Мазкур ўзгартиришлар солиқ солиш ва тадбиркорларнинг солиқчилар билан ҳамкорлигига қандай таъсир қилишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.

Устав фондидаги улушнинг олди-сотди битими томонлари учун солиқ оқибатлари

23.08.23
“Alfa” корхонаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган иккита таъсисчига эга: “Beta” компанияси – 99,9 % (унинг таъсисчиси 100% Сингапур резиденти бўлган чет эл компанияси) ва “Sigma” компанияси – 0,1%. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши билан иккала компаниянинг улушини “Beta” компанияси таъсисчисига, яъни Сингапур резидентига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. “Alfa” корхонаси сўнгги ҳисобот санасига қуйидаги маълумотларга эга: устав капитали 10 млрд сўм, соф активлар қиймати – 30 млрд сўм, бозор қиймати – 35 млрд сўм. Баҳолаш мустақил компания томонидан амалга оширилган. Компаниялар ўртасидаги улуш савдоси номинал қиймати бўйича амалга оширилади, яъни Сингапур компанияси таъсисчиларга жами 10 млрд сўм миқдоридаги суммани тўлайди. “Beta” компанияси ва Сингапур компанияси ўзаро алоқадор томонлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, “Alfa” корхонасида корхона улушининг олди-сотди битимини амалга оширишда барча иштирокчиларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

Чет эл компанияси сайтга бепул кириш имкониятини тақдим этса, солиқ оқибатлари қандай бўлади

23.08.23
“Корхона – ҚҚС тўловчиси. Норезидент бўлган чет эл компанияси унга шартнома асосида сайтга кириш учун бепул лицензия тақдим этади. Бу вазиятда корхонада фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб беришди:

Товар алмаштиришни қандай қилиб онлайн-НКТ орқали ўтказиш мумкин

22.08.23
“Харидорнинг талабига биноан яроқсиз товарни алмаштириш амалга оширилди. Ушбу тартиб-таомилни онлайн-НКМ орқали қандай тўғри ўтказиш керак? Қайтариш чеки расмийлаштирилиб, товар янгисига алмаштирилганидан сўнг, харидорга яроқсиз товар ўрнига берилган товарга сотиш чекини уриш керакми?” Саволнинг ечимини buxgalter.uz илтимосига биноан “GAROV TARAQQIYOT NKM” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ айтиб берди.

Солиқ органининг ҚҚСнинг манфий фарқи тўғрисида хабарномасига қандай жавоб бериш керак

21.08.23
Солиқ органи йўллаган хабарномада корхонада аниқланган ҚҚСнинг манфий фарқи тўғрисида хабар берилиб, ҳисобварақ-фактураларни қайта текширишни талаб қилмоқда. Бундай хабарномага қандай қилиб тўғри жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди.

Ипотека кредитини олишда ЖШДС бўйича имтиёз ким учун назарда тутилган

21.08.23
“Агар ипотека кредити 20 йил муддат билан берилган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёз мавжудми? Имтиёзни қўллашда ёшга доир чекловлар мавжудми ёки имтиёз фақат ёш оилаларга тақдим этиладими?” Саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.

ЯИДХПдаги кўчмас мулкка тааллуқли 30 та хизмат

21.08.23
Онлайн режимида сўров бериш мумкин бўлган кўчмас мулк билан боғлиқ энг талаб қилинган операциялар бўйича йиғма жадвални тақдим этамиз. Хизмат учун йиғим суммаси БҲМга боғлиқ. Бугунги кунда у 330 000 сўмни ташкил этади. Агар ариза ЯИДХП сайти орқали берилса, хизмат бажарилганлиги учун йиғим суммаси 10 фоизга камайтирилади.

Товарларни олиб чиқиш контракти бўйича фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми

18.08.23
“Корхона 18.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ билан тасдиқланган тартибга асосан қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга оширади. Чет эл етказиб берувчиларидан контракт бўйича “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида сотиб олинган хом ашё қайта ишланади. Олинган маҳсулотлар учинчи шахс – чет эл компаниясига товарларни олиб чиқишга доир контракт асосида реализация қилинади (17 коди). 08.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ асосида олиб чиқишга доир контракт бўйича маҳсулотларни реализация қилиш бўйича фаолиятдан олинган фойдага нисбатан 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонда назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

Божхона қиймати контракт қийматидан кўп бўлса, импорт қилинган хом ашё ва ҚҚС қандай ҳисобланади

17.08.23
“Корхона хом ашёни импорт қилди. Инвойс бўйича хом ашёнинг қиймати – 11 000 минг сўм (1 000 АҚШ доллари). Божхона қиймати – 33 000 минг сўм (3 000 АҚШ доллари). Корхона томонидан тўланган ҚҚС суммаси – 3 960 минг сўм. Корхона хом ашёни қандай қиймати бўйича кирим қилиши керак – инвойсда кўрсатилган қиймати бўйичами ёки БЮДда кўрсатилган божхона қиймати бўйичами? Ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚСни қайси суммадан ҳисоблаб чиқариш керак? Суммалардаги фарқ – 2 640 минг сўм – 9430 счёти дебети бўйича харажатларга олиб борилади ва фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланмайдими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:

Харидор ЭҲФни кўриб чиқиши учун белгиланган 10 кунлик муддат қайси санадан ҳисобланади

16.08.23
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда харидорга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани кўриб чиқиш муддатини қайси кундан: ЭҲФ санасидан ёки у тақдим этилган санадан бошлаб ҳисоблаш юзасидан аниқлик йўқ. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВАдан вазиятни аниқлаштириб беришни илтимос қилди: