Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ишлаб чиқариш корхонасининг ЯСТ ҳисоб-китоби
Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ўзлаштиришга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни ҳам топшириш керак. Ишлаб чиқариш корхонаси ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни қандай амалга оширишини, сиз мазкур маслаҳатда ўқишингиз мумкин.
Ҳисоб-китобни тўлдириш услубиятини намойиш этиш учун буни қуйидаги мисолда бажарамиз.
ЯСТ ҳисоб-китобида нимани ҳисобга олиш зарур
ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни инобатга олинг:
1) ишлаб чиқариш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади ;
2) ишлаб чиқариш корхоналари ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайдилар ;
3) умумий майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар 2018 йил 1 апрелдан ер участкасининг бутун майдонидан ер солиғини тўлайдилар . Бунда 2018 йил 1 январдан бошлаб 2203-сон Низом уларга нисбатан татбиқ этилмайди . Яъни бундай корхоналар I чоракдан бошлаб ЯСТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасдан тўлайдилар. Ер солиғини эса фақат II чоракдан тўлай бошлайдилар.
ЯСТ тўловчиларнинг ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш тартиби 3001-сон Низомда белгиланган. Уни ҳисоб-китоб қилиш чоғида ЯСТ тўловчилар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланадиган ер участкалари ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 280-моддаси 2-қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари бундан мустасно). Яъни ҳисоб-китоб илиш чоғида ижарага олинган бино эгаллаган ер участкаси майдони инобатга олинмайди, сабаби мазкур ҳолда бино остидаги ердан эмас, балки бинодан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланилмоқда. Кўчмас мулк ижарага берилганда ижарага берувчи ер солиғи тўловчиси ҳисобланади .
Андижонда 2018 йилда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси 1 гектар учун 20 826 899 сўмни ташкил этади .
2018 йил учун ер солиғи суммаси 16 401 183 сўмни (1,05 х 20 826 899 / 12 х 9) ташкил этади. IV чорак учун корхона уни 5 467 061 сўм (16 401 183 / 3) миқдорида – чоракдаги ҳар бир ойнинг 10-санасигача 1 822 354 сўмдан (5 467 061 / 3) тўлаши керак;
4) оператив ижарадан олинган даромадлар бошқа даромадлар ҳисобланади, сабаби уларнинг суммаси маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад суммасидан ошмайди . Ушбу даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан қуйи бўлмаган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ўзбекистондаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилги ижара ҳақининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитасининг 23.01.2018 йилдаги 50/01-17-сон хатида белгиланган. Андижонда ускуналарни таъмирлаш учун ижарага олинган бинолар учун энг кам йиллик ижара ҳақи ставкаси 1 кв.м учун 4 300 сўмни ташкил этади;
5) даъво муддати ўтган депонент қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад солиқ солинадиган ялпи тушумга киритиладиган бошқа даромад ҳисобланади ;
6) шартнома шартларини бузгани учун харидор тўлаган пеня солиқ солинадиган ялпи тушумга киритиладиган бошқа даромад ҳисобланади ;
7) баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальда солиқ солиш объекти ҳисобланади . Бунда 2018 йил 1 июлгача амал қилган тартибга кўра, счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмаган . Счётлардаги хорижий валютадаги маблағлар деганда кассадаги, банкнинг депозит ва ссуда счётларидаги, шу жумладан аккредитивлардаги валюта маблағлари тушунилади (МВ ва ДСҚнинг 25.10.2017 йилдаги ахбороти).
2018 йилда ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги умумий сальдо 580 минг сўмни (1 140 – 720 + 160), шу жумладан банк счётларидаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолашдан сальдо 450 минг сўмни (740 – 410 + 120) ташкил этади. 1 июлга келиб банк счётларидаги валюта маблағларини қайта баҳолашдан олинган ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальдо 230 минг сўмни ташкил этган;
8) муддатидан аввал ҳақ тўлаш, катта ҳажмда харид қилиш ёки шартномаларда назарда тутилган бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар натижасида олинган пуллик чегирмалар улар юзага келган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади . Бироқ ЯСТни ҳисоб-китоб қилаётганда чегирма суммаси солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади .
IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси
2018 йилнинг IV чораги учун (йил якунлари бўйича) ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидагича тўлдирилади:
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ) |
|||||
1 – асосий фаолият тури (ишлаб чиқариш) |
2
|
|||||||
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум |
010 |
1 172 000 000 |
1 172 000 000 (891 500 000 + 280 500 000) |
|
||||
Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, фоизда |
020 |
100 |
100 |
|
||||
Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар* |
025 |
|
|
|
||||
Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри)** |
026 |
|
|
х |
||||
Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 2-иловасининг 010-сатри) |
030 |
9 170 000 |
9 170 000 |
х |
||||
Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр +030-сатр) |
040 |
1 181 170 000 |
1 181 170 000 |
|
||||
Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр) |
050 |
1 830 000 |
1 830 000 |
|
||||
шу жумладан: |
|
|
|
|
||||
солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 3-иловасининг 010-сатри) |
0501 |
|
|
х |
||||
солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 4-иловасининг 010-сатри) |
0502 |
1 830 000 |
1 830 000 |
|
||||
Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр), шу жумладан: |
060 |
1 179 340 000 |
1 179 340 000 |
|
||||
2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (040-сатр – 050-сатр, бироқ «0»дан кам эмас) |
061 |
282 100 000 |
282 100 000 |
|
||||
солиқ солинадиган база, 2018 йил I чорагидан ташқари ([040-сатр – 050-сатр] – 061-сатр), бироқ «0»дан кам эмас) |
062 |
897 240 000 |
897 240 000 |
|
||||
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси |
070 |
х |
5 |
|
||||
Ягона солиқ тўлови суммаси – жами (091-сатр + 092-сатр), шу жумладан: |
090 |
58 967 000 |
58 967 000 |
|
||||
ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чораги учун (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 6-иловаси 080-сартдан) |
091 |
14 105 000 |
14 105 000 |
|
||||
ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чорагидан ташқари (070-сатр х 0602-сатр) |
092 |
44 862 000 |
44 862 000 |
|
||||
2018 йил I чораги учун фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда |
093 |
100 |
100 |
|
||||
2018 йил I чорагидан ташқари фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда |
094 |
100 |
100 |
|
||||
Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) – жами (101-сатр +102-сатр), шу жумладан: |
100 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чораги учун бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) |
101 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чорагидан ташқари бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри – 101-сатр) |
102 |
|
х |
х |
||||
Ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (100-сатр, бироқ 090-сатр х 50 фоиздан кўп эмас), шу жумладан: |
110 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (101-сатр, бироқ 091-сатр х 50 фоиздан кўп эмас) |
111 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чорагидан ташқари ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (102-сатр, бироқ 092-сатр х 50 фоиздан кўп эмас) |
112 |
|
х |
х |
||||
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (121-сатри + 122-сатри) – жами, шу жумладан: |
120 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чораги учун, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 4-устуни, 090-сатри) |
121 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чорагидан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 5-устуни, 090-сатри) |
122 |
|
х |
х |
||||
Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси (090-сатр – 110-сатр – 120-сатр) |
130 |
58 967 000 |
х |
х |
||||
Умумбелгиланган солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишдаги қўшимча тўланадиган ягона солиқ тўлови |
140 |
|
х |
х |
||||
Қўшимча ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси |
150 |
|
х |
х |
||||
Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 9-иловасининг 080-сатри) |
151 |
|
|
|
||||
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 8-иловасининг 060-сатри + 120-сатри) |
160 |
|
х |
х |
||||
Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (130-сатр + 140-сатр + 150-сатр + 151-сатр + 160-сатр), |
170 |
58 967 000 |
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси, шу жумладан: |
171 |
|
х |
х |
||||
чоракнинг биринчи ойи охирига |
1701 |
|
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси |
17011 |
|
х |
х |
||||
чоракнинг иккинчи ойи охирига |
1702 |
|
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси |
17021 |
|
х |
х |
||||
чоракнинг учинчи ойи охирига |
1703 |
|
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси |
17031 |
|
х |
х |
||||
Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (170-сатр – 190-сатр) |
180 |
58 967 000 |
|
|
||||
Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобидан келиб чиқиб) |
190 |
|
x |
x |
*Экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга товарларни (ишларни, хизматларни) беришдан олинган зарарлар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
**026-сатр мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари суммаси товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализациясидан олинган даромадлар умумий суммасида устун бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
1-ИЛОВАНИ тўлдириш намунаси
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
1-ИЛОВА
ДАВЛАТНИНГ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА
ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ҲИСОБЛАНГАН
ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИНИНГ ШАРТНОМАДА БЕЛГИЛАНГАН
ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИДАН ОШГАН СУММАСИ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Сумма |
Ижарага берилган хоналарнинг умумий майдони, кв. м (011–01…-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан, ижарага олувчилар томонидан ҳар хил фаолият турлари учун фойдаланилаётган (фаолият тури ва объектнинг жойлашган жойи кўрсатилади): |
010 |
120 |
Чакана савдо, Тошкент ш. |
011 |
120 |
Чакана савдо, Тошкент ш. |
012 |
|
Чакана савдо, Тошкент ш. |
013 |
|
|
01… |
|
Ижарага олувчи томонидан ижарага олинган хоналарда амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаси, йилига 1 кв. м учун: |
020 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
021 |
4 300 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
022 |
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
023 |
|
|
02… |
|
Ижара шартномасида ҳисобот даврига тўғри келадиган 1 кв. м учун белгиланган ижара ҳақининг суммаси*: |
030 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
031 |
50 000 (500 000 / |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
032 |
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
033 |
|
|
03… |
|
Ижара ҳақининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг 1 кв. м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган суммаси: |
040 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича* (021-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
041 |
4 300 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича* (022-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
042 |
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича* (023-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
043 |
|
|
04… |
|
1 кв. м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган йиллик ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси: |
050 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (041-сатр – 031-сатр) |
051 |
0 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (042-сатр – 032-сатр) |
052 |
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (043-сатр – 033-сатр) |
053 |
|
|
05… |
|
Ҳисобот даври учун давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси (061-сатр + 062-сатр + 063-сатр + 06…-сатр): |
060 |
|
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (051-сатр х 011-сатр) |
061 |
|
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (052-сатр х 012-сатр) |
062 |
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (053-сатр х 013-сатр) |
063 |
|
|
06… |
|
*Агар ижара шартномаси ҳисобот даврининг ҳамма ойлари учун тузилган бўлмаса, ижара шартномасининг ҳисобот даврида амалда бўлган ойлар сонига кўпайтирилади.
2-ИЛОВАНИ тўлдириш намунаси
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
2-ИЛОВА
БОШҚА ДАРОМАДЛАР
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди |
Сумма |
Бошқа даромадлар – жами (020–180-сатрлар йиғиндиси), |
010 |
9 170 000 |
шу жумладан: |
|
|
солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар |
020 |
|
мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар |
030 |
6 000 000 (4 500 000 + |
Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 1-илованинг 060-сатри) (*) |
035 |
|
асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар |
040 |
|
текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар |
050 |
|
инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралар ҳамда бошқа мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар |
060 |
|
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар |
070 |
|
мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар |
080 |
200 000 |
талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар |
090 |
|
илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар |
100 |
|
хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар |
110 |
|
биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар |
120 |
|
ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня |
130 |
790 000 (570 000 + |
валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши |
140 |
580 000 |
Дивидендлар |
150 |
|
Фоизлар |
160 |
|
Роялти |
170 |
|
товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар – жами, |
180 |
1 600 000 |
шу жумладан: |
1801 |
1 600 000 |
*035-сатр мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бошқа даромадлари таркибига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
4-ИЛОВАНИ тўлдириш намунаси
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
4-ИЛОВА
СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ЯЛПИ
ТУШУМНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ
Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган даромадлар ва харажатлар рўйхати |
Сатр коди |
Сумма |
Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр) |
010 |
1 830 000 |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0201–0210-сатрлар йиғиндиси), |
020 |
1 600 000 |
шу жумладан: |
|
х |
давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар |
0201 |
|
тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар |
0202 |
|
дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар |
0203 |
|
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар |
0204 |
|
кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса |
0205 |
|
маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида олинган бошқа даромадлар |
0206 |
1 600 000 |
асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар |
0207 |
|
ютуқ (мукофот) фондининг суммаси, бироқ тарқатилган чипталарга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдори* |
0208 |
|
битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммаси** |
0209 |
|
реализация қилинган товар улушида товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммаси*** |
0210 |
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0301–03...-сатрлар йиғиндиси), |
030 |
230 000 |
шу жумладан: |
|
х |
|
0301 |
230 000 |
0302 |
||
|
0303 |
|
|
03… |
|
ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағларга солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш [ҳақиқатдаги харажатлар бўйича, бироқ Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (040-сатр – 0501-сатр) – (020-сатр + 030-сатр)нинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида] |
040 |
|
Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг инвестицияларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 5-илованинг 050-сатри) |
050 |
|
*Лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар томонидан тўлдирилади.
**Брокерлик ташкилотлари томонидан тўлдирилади.
***Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан тўлдирилади.
6-ИЛОВАНИ тўлдириш намунаси
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
6-ИЛОВА
2018 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЭКСПОРТ УЛУШИГА
ҚАРАБ ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ СТАВКАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ) |
|
1 – асосий фаолият тури (ишлаб чиқариш) |
2 |
|||
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-сатри), шу жумладан: |
010 |
280 600 000 |
х |
х |
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан, шу жумладан: |
020 |
|
х |
х |
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан (мазкур иловага изоҳда кўрсатилган хом ашё товарларини ҳисобга олмасдан) |
030 |
|
х |
х |
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан тушган тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғи, фоизда (030-сатр / 010-сатр х 100) |
040 |
|
х |
х |
2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 061-сатридан) |
050 |
282 100 000 |
282 100 000 |
|
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси |
060 |
|
5 |
|
Ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкаси |
070 |
|
5 |
|
2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммаси (050-сатр x 070-сатр) |
080 |
14 105 000 |
14 105 000 |
|
Изоҳлар.
Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш 2018 йил 1 апрелидан бекор қилиниши муносабати билан ушбу илова 2018 йил I чораги якуни билан тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.
Агар солиқ тўловчи белгиланган ставкани экспорт улушига боғлиқ ҳолда тузатиш киритмаса, 070-сатрда 060-сатр бўйича белгиланган ставка кўрсатилади. Умумий реализация ҳажми деганда, барча фаолият турларидан олинган соф тушум суммаси тушунилади. Бунда экспорт улуши 2018 йил I чораги якуни билан аниқланади.
Экспорт улушини ҳисоблашда ўзи ишлаб чиқарган хом ашё товарлари – пахта толаси, ип калава, пахта линти, хом нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, рангли ва қора металлар прокати, синиқлари ва чиқиндиларини реализация қилишга доир экспорт ҳажми ҳисобга олинмайди.
2018 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси 58 967 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри). IV чорак учун 9 ойга тўланган ЯСТ (44 848 минг сўм) (ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри) чегирилган сумма, яъни 14 119 минг сўм ўтказилади.
Ирина АХМЕТОВА,
“Норма” МЧЖ эксперти.