ЖШДС бўйича ҳисобот топширишда бухгалтерлар муаммога дуч келишди – жисмоний шахс юридик шахсга хонани текин фойдаланиш учун ссуда шартномаси бўйича берган ҳолатда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай акс эттириш керак.
Солиқ ходимлари юридик шахс-ссуда олувчи солиқ агенти сифатида бу даромаддан ЖШДС ҳисоботида акс эттириши ва бюджетга тўлаши шарт деб таъкидламоқдалар.
Бунда юридик шахсда солиқ мажбурияти юзага келадими ва умуман жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад юзага келадими? Бу масалани Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА билан бирга кўриб чиқамиз: ...
Мол-мулк энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилганидан камроқ нархда ижарага ёки текин фойдаланишга берилган тақдирда, солиқ тўловчилар ушбу операцияларни солиқ ҳисоботида тўғри акс эттиришлари керак. Айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларни тўлдиришда нималарга эътибор қаратиш кераклигини «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ...
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб кўчмас мулк бўйича ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган.
Buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентлар билан ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ...
Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2024 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолатда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш ҳақида «Норма» экспертлари тушунтириш берди: ...
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Soliq qo'mitasi matbuot kotibi» гуруҳида Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларини – ҳудудлар кесимида (Сурхондарё вилоятидан ташқари) эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2025 йилда айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра маълумот бердилар: ...
Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва янги 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
15 март – февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини топшириш ва тўлашнинг охирги куни. Агар ЭҲФ, онлайн-НКМ, виртуал кассалар ва маркетплейслардан ўтган ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 млн сўмдан ошса, у айланмадан олинадиган солиқ тўловчисига айланади ҳамда солиқ ...
Қатъий белгиланган айланмадан олинадиган солиқ тўловчида 2023 йилнинг декабрь ойида жами даромади 500 млн сўмдан ошди. Солиқни, лозим бўлганидек, йилига 30 млн сўм ҳисоб-китобидан келиб чиқиб тўладик. Янги солиқ даври – 2024 йил бошланди, айланмалар катта эмас, шу боис жами даромади 500 млн ...
“СКнинг 467-моддасига мувофиқ ташкилотимиз аҳолиси сони 100 минг нафар ва ундан кўп бўлган шаҳарда фаолият кўрсатувчи дорихона сифатида айланмадан олинадиган солиқни 3% ставка бўйича тўлашга ҳақли. Аммо 2024 йилнинг январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботнинг “Товарларни ...
СКнинг 266-1-моддаси бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун контрагентга тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этишини илтимос қилиш керак. Айланмадан олинадиган солиқнинг пастроқ қатъий белгиланган ставкасига ўтиш учун дастлаб ушбу режимдан воз кечиш ва сўнгра пастроқ ставкада ушбу режимга ўтиш тўғрисида ...
“Корхонамиз – айланмадан олинадиган солиқ тўловчи саналади. 2023 йилнинг 10 ойи учун хизматларни реализация қилиш ҳажми 128 млн сўмни ташкил этди. Банк ва бошқа юридик шахсларнинг акциядори бўлган ҳолда, корхона шу 10 ой мобайнида 1 млрд 200 млн сўм миқдорида дивидендлар олди. Акциядорлар умумий ...
“Акциядорлик жамияти корхона устав фондининг 100 фоизига эгалик қилади. АЖ корхонани сақлаш учун ҳар ойда смета асосида пул маблағларини ажратади.
Ушбу пул маблағларини АЖнинг бухгалтерия ҳисобида ва уларни ҳар ойда оладиган корхонада қандай тўғри акс эттириш керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ҳисобга олиш ва солиқ оқибатларини тушунтирди: ...
Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда ҳаммаси осон: балансларни моддалар бўйича қўшасиз ва ҳаммаси тайёр бўлади, деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ҳам шундайми?
Қўшиб юборишда ҳужжатларни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади ва қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ текширувидан ўтказилиши керакми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “ADM ACCOUNTING SOLUTIONS” консалтинг компанияси таъсисчиси, аудитор Дарина АБУХОВИЧ жавоб беради. ...