Молия вазирлиги “карантин” амортизациясини нима қилиш кераклигини тушунтирди

preview

Кўп корхоналарда карантин даврида ишлаб чиқариш бекор туриб қолди. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш бўйича саволлар юзага келди: бекор туриб қолиш даврида амортизация ҳисобламаса бўладими? Агар уни ҳисоблаш зарур бўлса, бу харажатлар қаерга киритилади? 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” бухгалтерия счётигами? Бироқ бу ишлаб чиқариш қайта тиклангандан кейин тайёр маҳсулотлар биринчи партиясининг таннархи ошиб кетишига олиб келадими? Амортизация ҳамда ишлаб чиқариш биноси ва ускуналарини 9430 “Бошқа операцион харажатлар” бухгалтерия счётида ҳисобга олса бўладими?

Buxgalter.uz материал эълон қилган эди, унда мазкур масала бўйича экспертларнинг фикри бўлинганди. Энди эса Молия вазирлигининг расмий нуқтаи назарига эга бўлдик, уни Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бошқармаси бошлиғи          Худойберген ОРТИҚОВ гапириб берди:

- “1999 йил 5 февралдаги Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги 54-сон низомнинг 1-бандига асосан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади.

5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг 29 ва 33-бандларига асосан амортизация – бу фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси.

Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у дахлдор бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

5-сон БҲМСнинг 41-моддасига мувофиқ ҳисобот йили давомида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар (амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари), йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.

Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида корхона томонидан АВдан фойдаланиш даври мобайнида тенг маромда ҳисобланади.

Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 2.3.26-бандига асосан ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари бухгалтерия ҳисобида бошқа операция харажатлари сифатида акс эттирилади.

Шу тариқа, карантин даврида ишлаб чиқариш жараёнининг тўлиқ тўхтатилишида, корхонанинг бекор туриб қолишидан кўрилган йўқотишлар – асосий воситалар амортизацияси харажатлари, ишлаб чиқариш цехлари ва ускуналари ижараси харажатлари давр харажатларига киради.

Меҳнат қонунчилигига асосан барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Шу тариқа, ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган ходимларнинг таътил пулига харажатлар харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.2.5.1-бандига асосан ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлар таркибида ҳисобга олинади”.

Тушунтиришнинг тўлиқ матнини бу ерда ўқиш мумкин.

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text160791_moliya_vazirligi_karantin_amortizaciyasini_nima_qilish_kerakligini_tushuntirdi