2024 йилнинг III чораги учун 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танлама кузатувга тушганлар

preview

Статистика агентлиги жорий йилнинг III чораги учун 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танлама кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди.

Buxgalter.uz агар сизнинг ташкилотингиз рўйхатга тушган бўлса, қандай тартибда ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирди.

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эътибор беринг

Агар сиз рўйхатга тушган бўлсангиз, 2024 йилнинг III чораги учун 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакли бўйича кузатув шаклини 2024 йил 5 октябргача тақдим этинг.

 

Дастурга кириш ва шаклни тўлдириш қандай амалга оширилади

Ҳавола орқали eStat 4.0 дастурига ЭРИ ёрдамида паролни кўрсатиб киринг.

Ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари – КТУТ, СТИР кўрсатилган ойна очилади.

Ташкилотингиз номига босинг ва шахсий кабинетга кирасиз. Унинг ўнг қисмида статистика ҳисоботларингизнинг "статуслари" ("юборилган", "рад этилган", "қабул қилинган") тугмалари, шунингдек статистика органларининг ваколатли вакиллари хабарномалари акс эттирилади.

Экраннинг чап қисмида таклиф этилаётган рўйхатдан "Хизматлар" ёрлиғини танланг.

Кейин 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шаклини танланг ва "Юбориш"га босинг. Эътибор беринг, шакл сизда дарҳол юборилмайди, у шунчаки тўлдириш учун очилади.

Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар билан тўлдиринг (статистика ҳисоботи шаклининг юқори панели) ва яна "Юбориш" тугмасига босинг.

4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шаклининг ҳар бир бўлими учун мантиқий назорат – кўрсаткичларни тўғри тўлдирилганлигини формулалар билан текшириш назарда тутилган.

Шакл бўлимлари учун "Сақлаш" тугмаси назарда тутилган. Унга босишни унутманг, акс ҳолда бўлимлар бўйича тўлдирилган кўрсаткичларингиз сақланмайди ва уларни қайтадан киритишга тўғри келади.

Шунингдек тўлдириш бўйича кўрсатмаларга – шакл бўлимларининг жадвал қисми остидаги қуйи изоҳларга – 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шаклининг у ёки бу бўлимида айнан қайси кўрсаткичларни акс эттириш кераклиги ҳақидаги изоҳларга эътибор қаратинг.

Шакл қуйидагича тўлдирилади:

  • "ҳисобот чораги учун" (1-устун) – 2024 йилнинг III чораги кўрсаткичлари билан;
  • "йил бошидан" (2-устун) – 2024 йилнинг I, II, III чораклари кўрсаткичлари билан (2024 йил учун ўсиб борувчи якун билан);
  • "ўтган йилнинг мос даври учун" (3-устун) – 2023 йилнинг I, II, III чораклари (2023 йил учун ўсиб борувчи якун билан).

Ҳисоботнинг барча зарур боблари (бўлимлари)ни тўлдириб, "Якуний қисм"га ўтинг.

Агар дастурнинг рухсат этилган мантиқий назорати мантиқий хатоларни аниқласа, уларни "Изоҳ"да тушунтиринг ва шундан кейингина "Юбориш" тугмасига босинг.

Эътибор беринг

«Изоҳ» майдонига киритилган матн, агар матнни киритгандан кейин сиз бошқа саҳифага ўтсангиз, сақланмайди. Шунинг учун матнни матн муҳарририда теришни, барча мантиқий хатолар тушунтирилганлигини текширишни, кейин матнни «Изоҳ»га жойлаштиришни тавсия этамиз.

 

Юборилгунга қадар ҳисобот шакли "Қоралама"лар папкасида ётади. Юборилгандан кейин қайта ишлаш жараёнига қараб "Юборилган ҳисоботлар", "Қайта ишлаш жараёнида", "Қабул қилинган ҳисоботлар" ёки "Рад этилган ҳисоботлар"га тушади.

Тўлдирилган ҳисобот шаклини Excelга юклаб олиш учун "Хизматлар" каталогига ўтинг. Ўнг ойнада ушбу бўлимнинг ҳисоботлари рўйхати очилади, юқорида "Ҳисобот турлари" ва "Юборилган ҳисоботлар" ёрлиқлари бўлади. "Юборилган ҳисоботлар" ёрлиғига босинг:

Excel файлини юклаб олиш имконияти билан ҳисоботларингиз рўйхати очилади.

"Шахсий кабинет"дан чиқиш учун унинг юқори чап қисмида ташкилотингиз номига ва кейин "Чиқиш" тугмасига босинг.

4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шаклини тўлдириш масалалари бўйича қуйидаги тел.га мурожаат қилиш мумкин: (71) 202-81-07, (71) 202-81-08.

eStat 4.0 дастурида ишлашнинг техник масалалари бўйича сизга қуйидаги тел. орқали маслаҳат берадилар: (71) 202-81-45.

 

 

 

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /ru/publish/doc/text163219_iii_chorakda_kimlar_uchun_tanlanma_kuzatuv_utkaziladi