Полезное для бухгалтера в ноябре:
12 август
(шанба 10 августдан кўчирилади)
• Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси томонидан 2024 йил июль ойида у ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан амалга оширилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 133-м. 12-қ.);
• 2024 йил июль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 292-293-м.);
• айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчиларнинг 2024 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 417-м. 6-қ. 3-х.б.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчиларнинг 2024 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини тўлашининг сўнгги куни (СК 432-м. 1-қ. 3-х.б.).
Айланмадан солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• 2024 йил июль ойи учун юридик шахснинг 16 ёшгача бўлган ногирон болага қўшимча дам олиш куни учун қўшимча тўлов харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағлар (нафақа) олиш учун ариза тақдим этишнинг сўнгги куни. 16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бирига ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (14.12.2023 й.ВМҚ- 661-сон қарорга 1-илованинг 45-46-б., 08.05.2002 й., 1136-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 85-б., МК 399-м.).