Полезное для бухгалтера в ноябре:
15 февраль
• айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил март ойидан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-1-м. 1-қ.). Солиқ тўловчилар кейинги солиқ давридан бошлаб СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайтишга ҳақли. Бунинг учун кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиш лозим (СК 470-1-м. 6-қ.).
2023 йил учун:
• 2023 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 1-4-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.).
• 2023 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м., СК 407-м. 4-5-қ.). ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади;
• 2023 йил декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3-қ. 2-б., СК 470-м. 4-б.);
• 2023 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидентлар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 10-қ.).
2024 йил учун:
• 2024 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м., СК 407-м. 4-5-қ.). ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади;
• 2024 йил февраль ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1-2-қ.).
• 2024 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3-қ. 1-б.).