15 март

preview

2021 йил учун

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан:

  • 2021 йилнинг декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ *  ( СК 454-м. 3-4-қ.);
  • 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ*, ***  (СК 447-м. 3-қ. СК 448-м. 5-қ.);
  • 2021 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ*, **** (СК 417-м.);
  • 2021 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 10-қ.).

*Қуйидагилар:

- йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно.

**Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган ЎзР нерезидентлари бундан мустасно.

***Қуйидагилар бундан мустасно:

– жорий солиқ даврининг 15 декабригача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

– солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

– солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари.

****Қуйидагилар бундан мустасно:

- ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган, Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган норезидентлар.


2022 йил учун:

  • 2022 йил март ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1 ва 2-қ.); 
  • 2022 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3–4-қ).

Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text180132_15_mart1