Полезное для бухгалтера в ноябре:
20 декабрь
• 2023 йил ноябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м. 1-4-қ.);
• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 448-м. 3-қ.).
– 2023 йил декабрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
– 2023 йилнинг IV чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;
• қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 432-м. 1-қ.);
• мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2023 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 6-қ.);
• 2023 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.
Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.).
ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади (СК 273-м. 4-қ.);
• 2023 йил ноябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м. 1, 2, 4-қ., СК 259-м.);
• 2023 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно).
Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 5-6-қ., СК 470-1-м. 8-қ.);
• 2023 йил ноябрь ойи учун юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-м. 3-4-қ.);