23 ФЕВРАЛЬ

preview

Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни* (СК, 340-м., 2, 8 ва 12-қ.)**

*Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган, байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (янги таҳрирдаги СК 5-м, 7 ва 8-қ).

Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади (янги таҳрирдаги СК 86-м, 6-қ).

**Агар ушбу 340-модданинг 3-6 қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди (СК 340 м, 7-қ.).

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган солиқ тўловчилар жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида  беш миллиард сўмдан ошганда ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

Жами йиллик даромаднинг миқдоридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини солиқ бўйича фақат солиқ даври якунлари юзасидан тақдим этувчи солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашмайди (СК 340-м, 12-қ.).

Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади (СК 340-м, 11-қ.).

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text157346_23_fevral