Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
24 январь
• 2023 йилнинг IV чораги учун III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини уларни жойлаштириш жойидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ;
• I ва II тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловини уларни жойлаштириш жойидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ;
Компенсация тўловини тақдим этиш муддатлари:
– I ва II тоифага мансуб субъектлар ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача компенсация тўловини тўлайдилар (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 26-б.);
– III ва IV тоифаларга мансуб тўловчилар йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача тўлайдилар (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 27-б.).
Тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 %и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 30-б.).