Полезное для бухгалтера в ноябре:
25 февраль
• 2023 йил январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (27 февраль сўнгги кун ҳисобланади, чунки 25 февраль шанбага тўғри келади) (Низомнинг 17-б., АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.).
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ., СК 86-м. 6-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.