Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар


1. Ҳисоботнинг ушбу шаклини чет элдан инвестицияларни оладиган ёки чет элга инвестицияларни амалга оширадиган мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча юридик шахслар, уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик тадбиркорлик субъектлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатланган чет эл кредитларини олган субъектлардан ташқари) тақдим этадилар.

Чет элдан киритилган инвестициялар бўйича ҳисобот топширувчилар:

чет эл инвестициялари ҳиссаси билан ташкил қилинган ташкилотлар (қўшма корхоналар) ҳамда мустақил балансга эга бўлган уларнинг шўъба корхоналари;

тўлиқ хорижий инвесторлар эгалигидаги ташкилотлар ва мустақил балансга эга бўлган уларнинг шўъба корхоналари; ташкилотлар, уюшмалар, ширкатлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ташкилотлар;

хорижий инвесторлар томонидан қисман ёки тўлиқ сотиб олинган (шунингдек ўзбек юридик шахсларининг чет эл филиаллари) ёки ўз акция ва бошқа қимматли қоғозларини уларга сотганлар;

чет элдан кредит олганлар.

Чет элга инвестицияларини амалга ошириш бўйича ҳисобот топширувчилар:

чет элдаги ташкилотга тўлиқ ёки қисман эгалик қилаётган ёки улардан акция ва қимматли қоғозларни сотиб олган, шунингдек чет элдаги ташкилотларга кредит берган ташкилотлар;

чет эл банкларида ҳисоб рақамига эга бўлган ташкилотлар (шунингдек, ўзбек банкларининг чет эл филиалларида).

Давлат томонидан кафолатланмаган хорижий кредитлар олган ташкилотлар чет эл инвесторининг устав сармоясидаги ҳиссаси мавжудлигидан қатъи назар, 1-invest шаклидаги ҳисоботни тақдим этадилар.

Агар қўшма корхонани қайта ташкил қилишда хорижий инвестициялар чиқиб кетса, у ҳолда ташкилот 1-invest шаклидаги ҳисоботни тақдим қилмайди.


2. 1-invest шаклидаги ҳисоботда резидентлар ва норезидентлар ўртасида амалга ошириладиган операциялар акс эттирилади.


3. Хорижий инвесторлар, шунингдек даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи объектларга Ўзбекистонлик юридик шахсларнинг хорижий филиаллари томонидан киритилган сармоялар Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар сифатида қабул қилинади. Ўзбек инвесторларининг даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган тадбиркорлик фаолияти объектларига капитал қўйилмалари, Ўзбекистон Республикасидан чет элга амалга ошириладиган инвестициялар сифатида қабул қилинади.

Ташкилотнинг мулкини тўлиқ ёки қисман сотиб олиш, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоозларни харид қилиш, қўшма корхоналарнинг устав капиталига бадал тўлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кредитлар бериш, шунингдек банк қўйилмалари ва кўчмас мулк харид қилиш кабилар инвестиция турига киради.

Инвестициялар қиймати (пул маблағларидан ташқари) сотувчи ва харидор томонлар ўртасида келишилган равишда бозор нархларида, мувофиқ ҳужжатларда кўрсатилган муддатга риоя қилган ҳолда баҳоланади. Бозор нархи деганда сотувчи ва харидор томонлар мустақил бўлиб, фақат тижорат мақсадлари мавжуд бўлган ҳолатда харидор томон ўз хоҳиши билан сотувчи томонидан бирор нарса харид қилиш учун тўлайдиган пул суммаси назарда тутилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан банк муомалаларини амалга ошириш учун лицензия олган кредит ташкилотлари, чет эл инвестициялари ва кредитлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширувчи гуруҳлар 1-invest шаклини тўлдирмайдилар. Халқаро ташкилотлар грантларига бепул (беминнат) молиявий кўмак бериш, техник ёрдам бериш каби кўрсаткичлар хорижий сармоялар ҳаракати қайд этиладиган статистик ҳисоботда акс эттирилмайди.


5. Барча чет эл валютасидаги (АҚШ долларидан бошқа), шунингдек Миллий валютадаги муомалалар, амалга оширилган вақтига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган курси бўйича АҚШ долларига ўгирилиб, 2 ва 3-устунда - операцияларни амалга ошириш вақтида, 4-устунда - ҳисобот йилининг охирида, минг АҚШ долларида, вергулдан кейин бир хонали рақам билан кўрсатилади.


1-бўлим. Ўзбекистон Республикасига чет элдан

киритилган инвестициялар


6. 1-устунда ташкилот томонидан жамғарилган инвестициялар, яъни шартнома ва таъсис этувчи ҳужжатларига асосан уларнинг ташкилотга киритилиш даври бошидан бажарилган (олинган) умумий инвестиция ҳажми (уларнинг ўтган йилларда узилганини (чиқиб кетганини) ҳисобга олган ҳолда) кўрсатилади. Йил бошига маълумотлар ўтган йилдаги актив ва мажбуриятларнинг қайта баҳоланиши ва бошқа ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади. Ҳисобот йили бошига норезидентларнинг ташкилот капиталида жамғарилган улуши икки хил усулда баҳоланади:

1) норезидентларга тегишли акция ва пайлар миқдори уларнинг ҳисобот йили бошидаги бозор нархига кўпайтирилади. Ушбу усул акция ва пайларига бозор котировкалари мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари томонидан қўлланилади. Агар бозорда ташкилот акция ва пайларига турлича котировкалар мавжуд бўлса, ҳисобот тўлдирувчи ташкилот бозор котировкасини ўзи танлайди;

2) норезидентнинг устав капиталидаги улуши (норезидентга тегишли устав капиталининг қисми умумий устав капиталига бўлингандаги улуши) давр бошидаги ташкилотнинг ўз маблағларига кўпайтирилади. Ташкилотнинг ўз маблағлари ҳамма фондлар ва тақсимланмаган фойда йиғиндиси сифатида ҳисобланади (агар ташкилот зарар кўрган бўлса, у ҳолда зарар суммаси шартли равишда нолга тенг деб қабул қилинади ва ташкилотнинг барча фондлари қийматидан олиб ташланмайди). Бу усул акцияларига бозор котировкалари бўлмаган акциядорлик жамиятлари ва очиқ акциядорлик жамияти бўлмаган ташкилотлар томонидан қўлланилади.

Ҳисобот топшираётган ташкилот капиталида норезидентлар улушини билиш учун ҳисобот йили боши ва охиридаги (акциялари бозорда қўлланилмайдиган ташкилотлар учун) тўланган устав капиталидаги норезидентлар улуши, ташкилотнинг ҳисобот йили боши ва охиридаги ўз маблағларига кўпайтирилади. Бу ҳисобот шаклини тўлдириш учун ташкилотнинг ўз маблағлари қуйидаги формула билан ҳисобланиши мумкин:

Устав капитали + Қўшимча капитал + Мақсадли молиялаштириш ва тушумлар - ўз акциялари (улушлари) + Захира капитали + Аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси + Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси - Қопланмаган зарар. Агар ушбу формуладан олинган қиймат салбий бўлса, у ҳолда ҳисобот топширувчи ташкилот ўз маблағларини ноль қиймати сифатида баҳолаши керак.

Ташкилотлар бўйича ҳисобот йили бошига жамғарилган хорижий инвестициялар ўтган йил охирига жамғарилган хорижий инвестициялар билан бир хил бўлиши керак.


7. 2-устунда ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ҳажми ва инвестицион даромадлар акс эттирилади. Шунингдек бу устунда норезидентларга миллий акцияларнинг иккиламчи бозорда сотилиш операциялари ҳам кўрсатилади.


8. 3-устунда ҳисобот йилида чиқарилган (чиқиб кетган) инвестициялар (кредитор қарзларнинг узилиши, маҳсулот тақсимоти битимига асосан; миллий акцияларнинг норезидентлар томонидан резидентларга сотилиши, ташкилот тугатилиши муносабати билан инвестицияларнинг чиқиб кетиши) кўрсатилади.


9. 4-устунда активлар ва мажбуриятларнинг қайта баҳоланиши ва бошқа ўзгаришлари (инвестицияларнинг кўпайиши (+), камайиши (-)) кўрсатилади. Бу ерда активлар ва мажбуриятларнинг 2 ва 3-устунларда ўз аксини топмаган ўзгаришлари кўрсатилади. Бу ўзгаришлар қуйидагиларни ўз ичига олади: инвестициялар таркибининг қайта кўриб чиқилиши натижасида келиб чи??ан ўзгаришларни (масалан, инвесторнинг компания капиталидаги улуши 10% дан ошиб, қўйилма портфель инвестициядан тўғридан-тўғри инвестицияга ўтиши); қайта баҳоланиши натижасида вужудга келган курс фарқи; кредитор томонидан ноумид қарздорликни зарарга киритиб, ҳисобдан чиқариши; маҳсулот тақсимоти битимига асосан зарарга чиқариш йўли билан қарзларнинг ҳисобдан чиқарилиши; ташкилотнинг ноайланма активлари қийматининг қайта баҳоланишида вужудга келган захира капитали; бозор нархларининг ўзгариши муносабати билан акцияларнинг қайта баҳоланиши.


10. 5-устунда ҳисобот йили бошига жамғарилган хорижий инвестициялар плюс ҳисобот йилида киритилганлар минус ҳисобот йилида қайтарилганлар, шунингдек актив ва мажбуриятларнинг қайта баҳоланиши ва бошқа ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда топиладиган ҳисобот йили охирига жамғарилган хорижий инвестициялар кўрсатилади.

Шунга эътибор қаратиш жоизки, йиллик ва чораклик ҳисобот шаклларида сатр хос рақамлари бир-бирига мос келмайди, лекин улар мазмун жиҳатидан фарқ қилмайди. 2013 йил учун 1-invest shakliga ilova (чораклик) шаклини тўлдириш вақтида ушбу ҳисоботни тўлдириш бўйича тушунтиришлардан фойдаланиш керак.


11. 101-сатрда хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми акс эттирилади. 102, 110 ва 112-сатрлар йиғиндиси 101-сатр суммасига тенг бўлиши керак.

Шаклнинг бўш сатрларига иқтисодиёт тармоқлари бўйича инвестиция киритган давлатлар маълумотлари жойлаштирилади.

А устунда иқтисодиёт тармоқлари бўйича инвестиция киритган мамлакат номи ёзилади (ажратиб кўрсатиладиган тармоқлар рўйхати 2-invest (йиллик) шаклининг "Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар" қисмида кўрсатилади).


12. 102-сатр бўйича тўғридан-тўғри инвестициялар кўрсатилади (тўғридан-тўғри инвесторлар томонидан қилинган инвестициялар, яъни ташкилотга тўлиқ эга бўлган ёки ташкилотнинг 10% дан кам бўлмаган акциясини ёки устав (бошланғич) капиталини назорат қилиши орқали ташкилотни бошқаришида қатнашиш ҳуқуқига эга юридик ва жисмоний шахслар). Тўғридан-тўғри инвестицияларга нафақат капитал қўйилмаларининг бошланғич операциялари, балки инвестор ва ташкилот орасидаги кейинги операциялар ҳам тааллуқлидир.

102-сатрдан: 103-сатр - капиталга қўйилмалар; бу ерда ташкилотнинг чет эл шериклари томонидан амалда қўшган устав ва қўшимча капитали, резерв фонди ва ташкилотнинг бошқа турдаги ўз маблағлари йиғиндиси шаклида аниқланган капиталнинг қисми кўрсатилади; ташкилотнинг устав капиталининг 10% дан кам бўлмаган акция ва пай (бадал)ларини сотиш; реинвестиция қилинган даромад кўрсатилади. Даромадни реинвестициялаш ташкилотнинг тақсимланмаган фойдасидаги тўғридан-тўғри инвестор улушидан (унинг капиталда қатнашувига пропорционал равишда) ташкил топади. Тақсимланмаган фойда тўғридан-тўғри инвестиция киритилган ташкилотларда тўғридан-тўғри инвестор иштирокини кенгайтирар экан, у тўғридан-тўғри инвестицияли операция сифатида кўрилади.

103-сатрдан: 104 - 105-сатрларда - мос равишда моддий ва номоддий активлар (яъни, кўчмас мулк кўринишидаги капиталга қўйилмалар (ер майдонлари, бошқа табиий ресурслар, бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулклар)га эгалик қилиш ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқларнинг сотиб олиниши), ускуналар, товарлар кўрсатилади.

106-сатр - пул маблағлари (бу ерда капиталга пул шаклида қилинган тўловлар кўрсатилади).

107-сатр - реинвестициялаш, яъни ташкилот даромадидан тўғридан-тўғри инвесторнинг капиталда қатнашишига мос равишда ҳисобланган қисмининг тўғридан-тўғри инвесторга ўтказмай қайтадан ташкилотга реинвестиция қилиниши.

108-сатрда тўғридан-тўғри инвесторлар ҳамда ташкилотлар ўртасида жалб қилинган қарз маблағлари ва кредит ресурсларининг умумий қиймати кўрсатилади.

109-сатрда - бошқа тўғридан-тўғри инвестициялар (тўғридан-тўғри инвестор томонидан ташкилотга тақдим қилинган асбоб-ускуналар (устав капиталига киритилган бадалдан ташқари).


13. 110-сатрда портфель инвестициялар кўрсатилади - ташкилот бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини бермайдиган устав капиталидаги улуши 10% дан кам бўлган миллий акциялар ва пайлар, шунингдек облигациялар, вексель ва қарзга оид бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши (сотилиши).

Портфель инвестициялар кириб келган мамлакатлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланади.

110-сатрдан: 111-сатр - акция ва пайлар ажратиб кўрсатилади, эмитент қатнашувисиз иккиламчи бозорда сотиб олинган ёки сотилган акцияларни қўшган ҳолда. Агар иккиламчи бозорда ташкилот акциялари норезидентлар томонидан резидентлардан сотиб олинса (буни ташкилот ўз акционер реестридан билиб олади), бунда ҳисоботда Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритилишида (2-устунда) кўрсатилади. Мос равишда, норезидентлар томонидан резидентларга иккиламчи бозорда ташкилот акцияларининг сотилиши ҳисоботда Ўзбекистон Республикасидан инвестицияларнинг чиқиб кетиши (3-устунда) каби кўрсатилади.


14. 112-сатрда тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар таърифига мос бўлмаган инвестициялар бошқа инвестициялар сифатида акс эттирилади. Буларга, савдо кредитлари, бошқа кредитлар (тўғридан-тўғри инвестордан олинган савдо ва бошқа кредитлардан ташқари) ва мажбуриятлар киради. Савдо кредитлари савдо операциялари вақтида етказиб берувчи (таъминловчи) томонидан сотиб олувчига (битим тузишнинг предмети ҳисобланган товарлар ёки хизматларга бўлган эгалик қилиш ҳуқуқи вақти, товар ва хизматларга тўловни амалга ошириш вақти билан мос келмаган ҳолларда) етказилган кредит (товар ва хизматлар) натижасида юзага келади. Савдо кредитларини қайтариш вақтида юзага келган курс фарқи, 112-сатрнинг 4 - “Қайта баҳолаш, актив ва мажбуриятларнинг бошқа ўзгаришлари” устунида акс эттирилади.

112-сатр маълумотлари инвестициялар кириб келган мамлакатлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланади.

112-сатрдан: 113-сатр - кафолатланмаган кредитлар ажратиб кўрсатилади. Бу ерда тўғридан-тўғри бўлмаган инвесторлардан олинган кредитлар (савдо кредитларидан ташқари) кўрсатилади.

114-сатр - молиявий ижара - лизинг - бу Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестор ижарачи сифатида асосий воситаларнинг молиявий ижараси (лизинги)ни амалга оширишидир. Халқаро лизинг шартномаси - бу лизинг объекти Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтишини кўзда тутади. Молиявий ижара (лизинг) ҳисоботда қуйидагича акс эттирилади: Инвестиция харажатларини қоплашнинг (мукофот тўловларисиз) умумий йиғиндиси, суммаси (бозор қийматида) жамғариш (1-устунда) (агар инвестиция киритиш ўтган йили амалга оширилган бўлса) ёки инвестиция мажбуриятларининг келиб тушиши (2-устун) (агар инвестиция киритиш ҳисобот йилида амалга оширилган бўлса). Асосий қарз бўйича лизинг тўловларининг суммаси эса қоплаш (3-устун) сифатида акс эттирилади.

115-сатр - бошқалар. Бу тоифага барча кўрсатилмаган молиявий пассивлар, масалан: норезидентларга муддати ўтган ссуда тўловлари бўйича қарздорликлар, чет эллик ишчиларга тўланмаган иш ҳақи кабилар киради. Ушбу сатрда (Ўзбекистон Республикасига киритилган инвестициялар сифатида) товарлар ва хизматларни экспорт қилиш натижасида келиб тушган олдиндан тўловлар ва импорт қилинган товарлар ва хизматларга тўланмай қолган қарз маблағлари акс эттирилади.

Амалда етказиб берилган товарлар ва хизматлар (экспорт бўйича олдиндан амалга оширилган тўловларни қайтариш) инвестицияларни қайтариш (тўлаш) сифатида акс эттирилади. Импорт бўйича қарз тўловларини тўлаш, инвестицияларни қайтариш (тўлаш) сифатида кўрсатилади.


15. 116-сатрда бир мамлакат резиденти - тўғридан-тўғри инвесторнинг бошқа мамлакат резиденти ташкилотга тўғридан-тўғри инвестиция сифатида киритган капиталдан олинадиган даромадлар акс эттирилади.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан олинган даромадлар ташкилотнинг жорий хўжалик фаолиятининг натижаси сифатида ташкилотлар томонидан тўланадиган даромад солиғини қўшмаган ҳолда баҳоланади (яъни, солиқлар ташкилот ўз хўжалик фаолиятини олиб борувчи мамлакатнинг солиқ органларига тўланади). Тўғридан-тўғри хорижий инвестор томонидан тўланадиган дивидендлар ва тўғридан-тўғри инвестиция қилишда ташкилотлар томонидан тўланадиган фоизлар солиқлар тўлангунига қадар (солиқлар даромад олувчилар томонидан тўланади) умумий асосда акс эттирилади.

117-сатрда тўғридан-тўғри инвесторнинг капиталдаги улушига мутаносиб равишда тўғридан-тўғри инвесторга ўтказилмай, балки ташкилотга реинвестиция қилинган ташкилот фойдасининг қисми акс эттирилади.

118-сатрда тўғридан-тўғри инвесторга капиталдаги ҳиссадорлик улушига мувофиқ тўланган дивидендлар ва тўғридан-тўғри инвесторга берилган кредит фоизлари акс эттирилади. 117 ва 118-сатрлар йиғиндиси 116-сатр суммасига тенг бўлиши керак.


II бўлим. Ўзбекистон Республикасидан чет элга

амалга оширилган инвестициялар


201-сатрда чет элга амалга оширилган инвестицияларнинг умумий ҳажми кўрсатилади. 202, 203 ва 204-сатрлар йиғиндиси 201-сатрга тенг бўлиши керак. Бўлимнинг бўш сатрларида ушбу инвестициялар амалга оширилган мамлакат номи кўрсатилади.

204-сатрда норезидентларга (тўғридан-тўғри инвестор ҳисобланган ташкилотларга етказилган кредитлардан ташқари) етказилган савдо ва бошқа кредитлар акс эттирилади, шунингдек товарлар ва хизматларни импортга олиш бўйича олдиндан тўловларни амалга ошириш ва экспорт қилинган товар ва хизматлар учун норезидентлар томонидан амалга оширилмаган тўловлар кўрсатилади.



Разъяснения по заполнению формы


1. Отчет по форме представляют юридические лица, их обособленные подразделения всех форм собственности, получающие инвестиции из-за рубежа, или осуществляющие инвестиции за рубеж (кроме субъектов малого предпринимательства, банков, иных кредитных учреждений, а также субъектов, получивших иностранные кредиты под гарантию Правительства Республики Узбекистан).

По инвестициям из-за рубежа отчет представляют:

- организации с долевым участием иностранных инвестиций (совместные предприятия), а также их дочерние предприятия, имеющие самостоятельный баланс;

- организации, полностью принадлежащие иностранным инвесторам, а также их дочерние предприятия, имеющие самостоятельный баланс;

- организации, объединения, кооперативы, сельскохозяйственные и др. организации: приобретенные в полную или частичную собственность зарубежными инвесторами (в том числе зарубежными филиалами узбекских юридических лиц), или продавшие им свои акции и другие ценные бумаги;

- получившие кредиты из-за рубежа.

По инвестициям за рубеж отчет представляют:

Организации, приобретшие в полную или частичную собственность организации за рубежом, или купившие у них акции и другие ценные бумаги, а также предоставившие этим организациям кредиты;

имеющие счета в зарубежных банках (в том числе в зарубежных филиалах узбекских банков).

Организации, получившие негарантированные Правительством кредиты из-за рубежа, представляют информацию по форме 1-инвест, независимо от наличия доли иностранного инвестора в уставном капитале.

Если при реорганизации совместного предприятия произошло выбытие иностранных инвестиций, отчет по форме 1-invest организацией не представляется.


2. В форме 1-invest отражаются операции между резидентами и нерезидентами.


3. Под инвестициями в Республику Узбекистан из-за рубежа понимаются вложение капитала иностранными инвесторами, а также зарубежными филиалами узбекских юридических лиц в объекты предпринимательской деятельности на территории Республики Узбекистан в целях получения дохода. Под инвестициями из Республики Узбекистан за рубеж понимаются вложение капитала узбекскими инвесторами в объекты предпринимательской деятельности, расположенные за пределами Республики Узбекистан в целях получения дохода.

К инвестициям относится приобретение в полную или частичную собственность организаций, покупка акций и прочих ценных бумаг, взносы в уставный (складочный капитал) совместных предприятий, кредиты юридическим и физическим лицам, а также банковские вклады и приобретение недвижимости.

Стоимость инвестиций (кроме денежных средств) оценивается по согласованной между продавцом и покупателем рыночной цене на соответствующую дату, что должно быть отражено в соответствующих документах. Под рыночной ценой подразумевается сумма денег, которую покупатель добровольно платит, чтобы приобрести что-то у продавца, когда оба они являются независимыми сторонами и когда присутствуют только коммерческие соображения. 


4. Отчет по форме 1-invest не представляют кредитные организации, имеющие лицензию Центрального Банка Республики Узбекистан на осуществление банковских операций, группы реализации проектов, осуществляемых с участием иностранных инвестиций и кредитов. Показатели, относящиеся к технической помощи, безвозмездной финансовой помощи, грантам международных организаций, в статистическую отчетность за движением иностранного капитала не включаются.


5. Отчет составляется в тысячах долларов США с одним десятичным знаком после запятой. Все расчеты, произведенные в иностранной валюте, отличной от долларов США, а также операции с национальной валютой пересчитываются в доллары США по курсу, установленному Центральным банком Республики Узбекистан: в графах 2 и 3 - на момент проведения операции, в графе 4 - на конец отчетного года.


Раздел 1. Инвестиции в Республику Узбекистан из-за рубежа


6. В графе 1 указываются накопленные организацией инвестиции, т.е. общий объем инвестиций, произведенных (или полученных) организацией с начала их вложения в соответствии с учредительными документами, договорами, контрактами и т.п. (с учетом их погашения (выбытия) в предыдущие годы). Данные на начало года приводятся с учетом переоценки и прочих изменений активов и обязательств предыдущего года. Накопленное на начало отчетного года участие нерезидентов в капитале организация оценивается двумя методами:

1) количество акций/паев, принадлежащих  нерезидентам, умножается на рыночную цену акций / паев по состоянию на начало отчетного периода. Этот метод используется акционерными обществами, акции/паи которых имеют рыночные котировки. В случае, если на рынке существует несколько различных рыночных котировок акций/паев организации, для заполнения отчета рыночная котировка выбирается по усмотрению организации; 2) доля участия нерезидента в уставном капитале (часть уставного капитала, принадлежащая нерезидентам, деленная на общую величину уставного капитала) умножается на величину  собственных  средств организации на  начало  периода.  Величина  собственных средств рассчитывается как сумма всех фондов организации и нераспределенной прибыли (если у организации убыток, то сумма убытка условно принимается равной нулю и не вычитается из стоимости всех фондов организаций). Этот  метод используют организации, не являющиеся открытыми акционерными обществами, а также акционерные общества, акции которых не имеют рыночных котировок.

Для определения участия нерезидентов в капитале отчитывающейся организации по состоянию на начало и на конец отчетного периода (для организаций, акции которой не обращаются на рынках) доля нерезидентов в оплаченном уставном капитале умножается на величину собственных средств организаций по состоянию на начало и на конец отчетного периода соответственно. Исключительно для составления данной формы отчетности величина собственных средств отчитывающейся организации может быть рассчитана по следующей формуле:

Уставный капитал + Добавочный капитал + Целевые финансирование и поступления - Собственные акции (доли) + Резервный капитал + Нераспределенная прибыль прошлых лет + Нераспределенная прибыль отчетного года - Непокрытый убыток. Если значение, полученное по этой формуле, отрицательное, то отчитывающаяся организация должна использовать в качестве оценки собственных средств нулевое значение.

Накопление иностранных инвестиций на начало отчетного года по организациям (организации) должно совпадать с накоплением иностранных инвестиций на конец предыдущего года.


7. В графе 2 отражается объем поступивших в Республику Узбекистан из-за рубежа инвестиций и инвестиционных доходов за отчетный год. В данной графе отражаются также операции по продаже национальных акций на вторичном рынке нерезидентам.


8. В графе 3 указывается изъятие (выбытие) инвестиций за отчетный год (погашение задолженности по кредитам, по соглашению о разделе продукции; продажа национальных акций нерезидентами резидентам, изъятие инвестиций в связи с ликвидацией организации).


9. В графе 4 отражается переоценка и прочие  изменения активов и обязательств  (прирост инвестиций (+),  снижение (-)).

Сюда относятся такие изменения активов и обязательств, которые не нашли отражение в графах 2 и 3. Это изменения вследствие пересмотра структуры инвестиций (например, когда участие инвестора в капитале компании достигает пороговых 10% и его вложения переходят из портфельных инвестиций в прямые); курсовые разницы от переоценки; списание кредитором безнадежной задолженности с отнесением ее на убытки; списание задолженности на убытки по соглашению о разделе продукции; резервный капитал организации, образуемый в результате переоценки стоимости внеоборотных активов; переоценка акций в результате изменения рыночных цен.


10. В графе 5 приводится накопление иностранных инвестиций на конец отчетного года, которое определяется как накопление на начало года плюс поступление за отчетный год минус изъятие (выбытие) за отчетный год с учетом переоценки и прочих изменений активов и обязательств.

Следует обратить внимание, что номера строк показателей в годовой форме 1-invest и приложении к 1-invest квартальная не совпадают, однако состав их идентичен. При заполнении формы 1-invest (квартальная) на 2013 год следует также руководствоваться настоящими Разъяснениями.


11. По строке 101 приводится общий объем инвестиций из-за рубежа. Сумма строк 102, 110 и 112 должна давать итог по строке 101.

В свободных строках формы соответствующие инвестиции распределяются по странам, из которых поступили инвестиции и отраслям экономики. В графе А записывают наименование страны, из которой поступили инвестиции и отрасль экономики инвестиций (перечень выделяемых отраслей приводится в Разъяснениях по заполнению ф. 2-invest (годовая).


12. По строке 102 указываются прямые инвестиции (инвестиции, вложенные прямыми инвесторами, т.е. юридическими и физическими лицами, полностью владеющими организацией или контролирующими не менее 10% акций или уставного (складочного) капитала организации, что дает право на участие в управлении организацией). К прямым инвестициям относится не только исходная операция по вложению капитала, но и все последующие операции между прямым инвестором и организацией.

Из строки 102 выделяются:

строка 103 - взносы в капитал; здесь показывается часть капитала, которая определяется как сумма уставного (складочного) капитала, добавочного капитала, резервного фонда и других видов собственных средств организации, фактически внесенная зарубежными совладельцами; продажа акций и паев, составляющих не менее 10% уставного (складочного) капитала организации; реинвестированный доход. Реинвестированные доходы состоят из доли прямого инвестора (пропорционально его участию в капитале) в нераспределенных доходах организации прямого инвестирования. Так как нераспределенная прибыль ведет к расширению участия прямого инвестора в организации прямого инвестирования, она отражается как операция с прямыми инвестициями.

Из строки 103 выделяются:

строки 104 и 105 - соответственно материальные и нематериальные активы (сюда относятся взносы в капитал, сделанные в виде недвижимости (приобретение прав собственности или иных вещных прав на земельные участки, другие природные ресурсы, здания, сооружения и иное недвижимое имущество), оборудования, товаров, приобретение права пользования земельными участками, природными ресурсами и т.п.);

строка 106 - денежные средства (здесь показываются взносы в капитал, сделанные в денежной форме);

строка 107 - реинвестирование, т.е. часть прибыли организации, принадлежащая прямому инвестору пропорционально его участию в капитале, не перечисляемая прямому инвестору, а реинвестированная в организацию.

По строке 108 показываются суммы привлеченных заемных средств и предоставленных кредитных ресурсов, которые имеют место между прямыми инвесторами и организациями прямого инвестирования.

По строке 109 отражаются прочие прямые инвестиции (оборудование, переданное прямым инвестором организации (помимо взносов в уставный (складочный) капитал) и т.п.).


13. По строке 110 показываются портфельные инвестиции - продажа (покупка) национальных ценных бумаг: акций и паев, не дающих право вкладчикам влиять на функционирование организации и составляющих менее 10% в уставном (складочном) капитале организации, а также облигаций, векселей и других долговых ценных бумаг.

Портфельные инвестиции распределяются по странам, из которых поступили инвестиции и отраслям экономики.

Из строки 110 выделяются акции и паи (строка 111), включая акции проданные или приобретенные на вторичном рынке.

Если в отчетном году на вторичном рынке акции организации приобретаются нерезидентами у резидентов (что должно быть известно организацией из реестра акционеров), то это отражается как увеличение инвестиций в Республику Узбекистан в графе 2 "Поступило". Соответственно, продажа акций организации на вторичном рынке нерезидентами резидентам отражается в отчетности как снижение инвестиций в Республику Узбекистан в графе 3 "Изъято (погашено)".


14. Инвестиции, не подпадающие под определение прямых или портфельных, указываются как прочие (строка 112). К ним относятся торговые кредиты, прочие кредиты (кроме торговых кредитов и кредитов, полученных от прямых инвесторов) и прочие обязательства. Торговые кредиты возникают в ходе торговых операций как результат предоставления поставщиком кредита покупателю (когда момент оплаты товаров и услуг не совпадают с моментом перехода прав собственности на товары или услуги, являющиеся предметом сделки). Курсовая разница, возникающая при погашении торговых кредитов, отражается по строке 112 в графе 4 “Переоценка, прочие изменения активов и обязательств”.

Данные строки 112 распределяются по странам, из которых поступили инвестиции и отраслям экономики.

Из строки 112 выделяются:

строка 113 - негарантированные кредиты. Здесь учитываются различные кредиты (без торгового кредита), полученные не от прямых инвесторов;

строка 114 - финансовая аренда - лизинг - осуществление на территории Республики Узбекистан иностранным инвестором как арендодателем финансовой аренды (лизинга) основных средств. Договор международного лизинга предусматривает пересечение предметом лизинга таможенной границы Республики Узбекистан. Финансовая аренда (лизинг) отражается следующим образом. Общая сумма (по рыночной стоимости) возмещения инвестиционных затрат (издержек) (без выплаты вознаграждения) отражается как накопление (графа 1) (если инвестирование происходило в предыдущем году) или поступление инвестиционных обязательств (графа 2) (если инвестирование осуществлялось в отчетном году). Суммы лизинговых платежей по основному долгу - как погашение (графа 3).

строка 115 - прочее. В эту остаточную категорию входят все неотраженные финансовые пассивы, например задолженности нерезидентам, относящиеся к просроченным ссудным платежам, невыплаченной заработной плате иностранных работников. В данную строку включается (как поступление инвестиций в Республику Узбекистан) полученная предоплата по экспорту товаров и услуг и неоплаченные счета по импортным поставкам товаров и оказанных услуг.

Фактическая поставка товаров и услуг (погашение предоплаты по экспорту) отражается как погашение (выбытие) инвестиций. Погашение отсрочки платежа по импорту отражается как погашение (выбытие) инвестиций.


15. В строке 116 отражаются доходы, начисляемые прямому инвестору - резиденту данной экономики на капитал, вложенный им в форме прямых инвестиций в организацию, являющуюся резидентом другой экономики.

Доходы от прямых иностранных инвестиций измеряются как результат текущей хозяйственной деятельности организации за вычетом налогов на доходы, которые выплачиваются самими организациями, а не их владельцами (то есть уплата налога осуществляется налоговым органам той страны, на территории которой организация ведет свою хозяйственную деятельность). Дивиденды, выплачиваемые прямым иностранным инвесторам и проценты, выплачиваемые организациями прямого инвестирования, отражаются на валовой основе, т.е. до выплаты налогов (налоги уплачиваются получателями доходов).

По строке 117 отражается часть прибыли организации, принадлежащая прямому инвестору пропорционально его участию в капитале, не перечисляемая прямому инвестору, а реинвестированная в организацию.

По строке 118 показываются дивиденды, выплаченные прямому инвестору в соответствии с его долей в акционерном капитале, и проценты, уплаченные прямому инвестору за предоставленный кредит. Сумма строк 117 и 118 должна давать итог по строке 116.


Раздел II. Инвестиции из Республики Узбекистан за рубеж


16. По строке 201 приводится общий объем инвестиций, направленный за рубеж. Сумма строк 202, 203 и 204 должна давать итог по строке 201.

В свободных строках раздела соответствующие инвестиции распределяются по странам, в которые осуществлены инвестиции.


17. По строке 204 отражаются торговые кредиты и кредиты, предоставленные нерезидентам (кроме кредитов, предоставленных организацией прямого инвестирования), а также предоплата по импорту товаров и услуг и неоплаченные нерезидентами счета по экспорту товаров и оказанным им услугам.