Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси

Жиноят-ижроия кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 15.01.2026 й. ЎРҚ-1112-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.



77-модданинг олдинги таҳрири


77-модда. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади. (ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади. (ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонунига мувофиқ иккинчи-бешинчи қисмлари учинчи-олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.

Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.

Маҳкумларга телефон орқали сўзлашувга рухсат этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


Қаранг: АВ томонидан 2013 йил 29 июлда 2495-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб Қоидалари" XI бобининг 3-§



87-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади. (ЎзР 14.03.2019 й. ЎРҚ-530-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



109-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳибсхоналарга киритиб қўйилган маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, хатлар ва бошқа жўнатмалар юбориш тақиқланади. Уларга чекиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Маҳкумлар ҳар куни муддати бир ярим соатлик сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



114-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар чекланмаган миқдорда қисқа муддатли учрашувлар, йил мобайнида йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, қоида тариқасида, ишдан бўш вақтда берилади. Манзил-колония ҳудудида узоқ муддатли учрашув ўтказиш имконияти бўлмаса, учрашув маҳкумнинг аризасига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида, ушбу колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида ўтказилиши мумкин. (ЎзР 23.03.2023 й. ЎРҚ-825-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



117-модда учинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;



119-модда учинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


саккиз марта телефон орқали сўзлашув;



121-модда учинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


олти марта телефон орқали сўзлашув;



123-модда учинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тўрт марта телефон орқали сўзлашув;



125-модда учинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


йигирма тўрт марта телефон орқали сўзлашув;



137-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони қаттиқ сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, йил мобайнида бир марта қисқа муддатли учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта посилка ёки йўқлов, битта бандерол олиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



137-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони одатдаги сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизигача миқдордаги суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, йил мобайнида бир марта узоқ муддатли ва бир марта қисқа муддатли учрашув, икки марта телефон орқали сўзлашув, иккита посилка ёки йўқлов, иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



137-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача миқдордаги суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, йил мобайнида бир марта узоқ муддатли ва икки марта қисқа муддатли учрашув, уч марта телефон орқали сўзлашув, учта посилка ёки йўқлов, учта бандерол олиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 15.11.2024 й. ЎРҚ-1002-сон Қонунидан олдинги таҳрири



18-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



79-2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳар бир турар жой секторида, саноат зоналарида, қисқа ва узоқ муддатли учрашувларни ўтказиш учун мўлжалланган биноларда маҳкумлар мурожаатларни қолдириши учун қулай бўлган жойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) мурожаатлар қутиси, тарбия колонияларида эса қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) мурожаатлар қутиси ўрнатилади (бундан буён матнда Омбудсман қутиси деб юритилади). Омбудсман қутиси тегишинча фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ёки уларнинг котибиятлари ходимлари томонидан очилади.




ЎзР 28.08.2024 й. ЎРҚ-948-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модданинг олдинги таҳрири


6-модда. Жиноят-ижроия қонунчилининг принциплари

(ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Жиноят-ижроия қонунчилиги қонунийлик, адолат, инсонпарварлик, демократизм, жазони ижро этишда дифференциация ва индивидуаллаштиришга риоя этиш, мажбурлов воситаларини оқилона қўллаш ва маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш принципларига асосланади.




ЎзР 14.08.2024 й. ЎРҚ-943-сон Қонунидан олдинги таҳрири



167-модда бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ҳукмнинг кассация тартибида ўзгартирилиши ва жазонинг шартли ҳукм билан алмаштирилиши; (ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 07.08.2024 й. ЎРҚ-938-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-7-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахс жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлиги учун жазоларни ижро этиш инспекцияси уни қоидабузарлик оқибатлари ҳақида қонунчиликка мувофиқ ёзма шаклда огоҳлантиради. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 23.03.2023 й. ЎРҚ-825-сон Қонунидан олдинги таҳрири



18-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумларнинг кино-, фото-, видеотасвирга тушириш ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, маҳкумлар хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга эса, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.



76-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади.



105-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш;

интизомий бўлинмага киритиб қўйиш;


ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунига мувофиқ олтинчи хатбоши олтинчи-еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин (Олдинги таҳририга қаранг)


сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;

сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш.



111-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, шунингдек ички тартиб қоидаларида тақиқланган буюмлар ва нарсаларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.



112-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан йигирма тўрт соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



112-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Режимни ашаддий бузувчи енгиллаштирилган сақлаш шароитига, манзил-колонияга ўтказилмайди, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этилмайди. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



113-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



113-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



114-модда биринчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ёнларида пул ва қимматли буюмлар сақлашлари, пулдан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин;



114-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар чекланмаган миқдорда учрашув олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, одатда, ишдан бўш вақтда берилади. Учрашув маҳкумнинг илтимосига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида ўтказилиши мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 15.02.2023 й. ЎРҚ-817-сон Қонунидан олдинги таҳрири



81-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳафтада камида бир марта кинофильм намойиш этилади, улар ишдан бўш соатларида, тунги дам олиш вақтидан ташқари, телекўрсатувлар кўриш, радиоэшиттиришлар эшитиш ҳуқуқига эга.



88-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисосини инобатга олган ҳолда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан, ушбу Кодексда назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



96-модда номининг олдинги таҳрири


96-модда. Маҳкумлар ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти



96-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар амалга оширилмайди.



102-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан қуйидаги мезонлар асосида рағбатлантириш чоралари қўлланилади:

меҳнатга ва таълимга виждонан ёндашиш;

тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этиш;

муассасанинг ички тартиб-қоидаларига риоя этиш.



102-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, шу жумладан қўлланилаётган рағбатлантириш чораларининг ушбу Кодекс 102-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги жазони ижро этиш муассасасида тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилади.



164-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини маъмурият томонидан қайта кўриб чиқиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг ёки жазони ижро этувчи органнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этиш ҳақидаги қарори чиқарилган кундан эътиборан уч ой ўтгач, башарти маҳкум белгиланган режимга ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлса, амалга оширилади. (ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонунидан олдинги таҳрири



78-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳукм қилинган ҳомиладор аёлларнинг ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёлларнинг, шунингдек врач хулосасига кўра даволаниш ва кучли таомга муҳтож деб эътироф этилган беморларнинг, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронларининг тиббий хулосада белгиланадиган миқдорда ва хилларда қўшимча посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олишига рухсат этилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



90-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилганда, маҳкумлар иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ёки тунги ишларга жалб этилган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда вояга етмаган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан белгиланган чеклашларга риоя этиш шарт. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



173-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ногиронлар ва қариялар, ўз илтимосига кўра, ногиронлар ва қариялар уйига жўнатилади.




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда номининг одинги таҳрири


1-модда. Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари



1-модда биринчи қисмининг одинги таҳрири


Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланади ҳамда ушбу Кодексдан, шунингдек унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларидан ташкил топади.



9-модда биринчи қисм ўнинчи хатбошининг одинги таҳрири


меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўланиши; (ЎзР 14.03.2019 й. ЎРҚ-530-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



85-модда биринчи қисмининг одинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга организмнинг энергияга ва озуқавий моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжини таъминлайдиган овқат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджети ҳисобидан берилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётганлар мустасно. (ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



92-модда иккинчи қисмининг одинги таҳрири


Меҳнат нормаларини ва меҳнат вазифаларини бажарган маҳкумлар меҳнатига тўланадиган ойлик ҳақ қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас. (ЎзР 10.09.2012 й. ЎРҚ-329-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



100-модда биринчи қисмининг одинги таҳрири


Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта таълими ташкил этилади. Муассаса маъмурияти маҳкумларга улар таълим олиши ва мустақил таълим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратади ҳамда зарур кўмак кўрсатади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



100-модда бешинчи қисмининг одинги таҳрири


Маҳкумларнинг умумий ўрта таълимини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



101-модда иккинчи қисмининг одинги таҳрири


Маҳкумларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бериш ва уларни касбга ўргатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



137-модда учинчи қисмининг одинги таҳрири


Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони одатдаги сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизигача миқдордаги суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, йил мобайнида бир марта узоқ муддатли ва бир марта қисқа муддатли учрашув, икки марта телефон орқали сўзлашув, иккита посилка ёки йўқлов, иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1 54-модда биринчи қисмининг одинги таҳрири


Интизомий қисмда маҳкумларга муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган таътиллар берилмайди. (ЎзР 22.12.2009 й. ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



168-модда биринчи қисмининг одинги таҳрири


Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ижроси мазкур жазо муддатига қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда бу муддатнинг охирги куни тугатилади. (ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



184-модда матнининг одинги таҳрири


Руҳий ҳолати бузилган шахсларни руҳий касалликлар шифохонасига кўчириш, шунингдек уларни бир касалхонадан иккинчисига ўтказиш қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда давлат ҳисобидан амалга оширилади. (ЎзР 12.09.2019 й. ЎРҚ-567-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 30.06.2020 й. ЎРҚ-625-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда матнининг олдинги таҳрири


Маҳкум шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга.

Интизомий қисмга жўнатиш ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда у ўз шахсий хавфсизлигини таъминлаш ҳақида илтимос билан жазони ижро этувчи муассаса ёки органнинг ҳар қандай мансабдор шахсига мурожаат этишга ҳақли. Маҳкум мурожаат этган мансабдор шахс дарҳол унинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришга мажбур. (ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган бошлиғи маҳкумнинг шахсий хавфсизлигига бўлган таҳдидни бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўради.



67-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар, уларнинг буюмлари ва кийимлари, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларининг объектлари ва хоналари тинтув қилиниши ҳамда кўздан кечирилиши мумкин. Шахсий тинтув маҳкум билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Тураржой биноларини уларда маҳкумлар бўлган чоғда тинтув қилишга кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина йўл қўйилади.



76-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Узоқ муддатли учрашув маҳкумнинг илтимосига кўра қисқа муддатли учрашув ёки телефон орқали сўзлашув билан, қисқа муддатли учрашув эса телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкин.



76-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга ҳимояланган алоқа каналлари бўйича видеоконференция тизими орқали масофали видео-учрашув берилиши мумкин. (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



79-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади.



102-модда матнининг олдинги таҳрири


Яхши хулқ-атвори, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабати, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол иштироки учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

ташаккур эълон қилиш;

илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш;

ёрлиқ, қимматли совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;

қўшимча посилка, йўқлов ёки бандерол олишга рухсат этиш;

қўшимча учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқи бериш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун пул суммасини кўпайтириш;

енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш, манзил-колонияларда сақланаётган шахслар бундан мустасно.

Енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш тариқасидаги рағбатлантириш маҳкумларга ушбу Кодекс 75-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қўшимча пул сарфлаш ҳуқуқини, шунингдек:

умумий, қаттиқ тартибли колонияларда ва тарбия колонияларида - йил мобайнида қўшимча равишда бир марта учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта посилка ёки йўқлов олиш. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

махсус тартибли колонияларда - камералардан умумий турар жойларга ўтказиш ҳамда йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта бандерол олиш;

турмаларда - йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, битта посилка ёки йўқлов олиш ҳуқуқини беради.



130-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан муддати беш суткагача бўлган, шу жумладан, муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш имконияти билан, узоқ муддатли учрашув берилиши мумкин.



132-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкума аёллар уч ёшга тўлмаган болаларини болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтда улар билан бирга бўлишга ҳақли.




ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонунидан олдинги таҳрири



75-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

умумий тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч бараваридан;

қаттиқ тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваридан;

махсус тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваридан;

турмаларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваридан;

тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч ярим бараваридан.

(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



75-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Муассаса бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, манзил-колонияларда эса - тўлиқ миқдоригача бўлган суммада аванс беришга ҳақли.



117-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



119-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



121-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



123-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Турмада маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



125-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 12.09.2019 й. ЎРҚ-567-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан - соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан, улар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда эса - ички ишлар органларининг тиббий муассасалари томонидан ижро этилади. (ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



181-модданинг олдинги таҳрири


181-модда. Руҳий касалларга нисбатан тиббий

йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби


Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш органлари томонидан суд-психиатрия экспертизаси хулосасига мувофиқ қуйидаги тартибда қўлланилади:

мажбурий амбулатория кузатуви ва психиатрда даволаш - беморнинг яшаш жойидаги психоневрология муассасалари томонидан амалга оширилади;

беморни жамиятдан батамом ажратиб мажбурий даволаш - унинг руҳий ҳолатига қараб, умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарида ёки умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарининг соғлиқни тиклаш бўлинмаларида ёхуд кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохоналари ёки бўлинмаларида ўтказилади.



182-модда номининг олдинги таҳрири


182-модда. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка

йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги

мажбурлов чораларини қўллаш тартиби



184-модда номининг олдинги таҳрири


184-модда. Руҳий касалларни кўчириш




ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонунидан олдинги таҳрири



45-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар киради:

жазони ижро этиш колониялари;


Қаранг: ЖИКнинг 46-49-моддалари


тарбия колониялари;


Қаранг: ЖИКнинг 50-моддаси


турмалар.


Қаранг: ЖИКнинг 52-моддаси



69-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жисмоний куч ишлатиш натижасида маҳкумлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳодиса ҳақида прокурорга хабар қилинади.



76-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юқумли касалликларга чалинган беморларга учрашувлар шифокор рухсати асосида берилади.



77-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади, бундай сўзлашувлар муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ва уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



85-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга киши организмининг нормал ҳаётини таъминлайдиган овқат берилади.



96-модданинг олдинги таҳрири


96-модда. Маҳкумлар ижтимоий

суғуртаси ва пенсия таъминоти


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ажратилмайди.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазодан озод бўлганларидан сўнг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлади.


Қаранг: "Давлат ижтимоий пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонун



117-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

олти марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.

(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



119-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар йил мобайнида:

уч марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов;

тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.

(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



121-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;

уч марта телефон орқали сўзлашув;

учта посилка ёки йўқлов;

учта бандерол олиш ҳуқуқига эга.

(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



123-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;

икки марта телефон орқали сўзлашув;

иккита посилка ёки йўқлов;

иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.

(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



125-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.

(ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонунидан олдинги таҳрири



18-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шикоятларни кўриб чиқишда, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. (ЎзР 10.04.2009 й. ЎРҚ-209-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



79-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахсларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига жўнатиладиган хатлар ва бошқа жўнатмалар бундан мустасно.



113-модда учинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юқумли касалликларга чалинган беморлар;




ЎзР 14.03.2019 й. ЎРҚ-530-сон Қонунидан олдинги таҳрири



84-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайдилар.



105-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишни рад этиш ёки ишдан бўйин товлашнинг оқибати бўлмаса, интизомий жавобгарликка тортилмайди.



106-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Интизомий жазони қўллаш чоғида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари бор-йўқлиги инобатга олинади.




ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жарима тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ижро этилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ички ишлар органлари томонидан ёки суд белгилайдиган бошқа орган томонидан ижро этилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм талаби маҳкумнинг иш жойидаги маъмурият томонидан, шунингдек тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ижро этилади. (ЎзР 10.08.2015 й. ЎРҚ-389-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



II бўлим номининг олдинги таҳрири


II БЎЛИМ. ЖАРИМА, МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН

МАҲРУМ ҚИЛИШ ВА АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ

ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ



III бўлим номининг олдинги таҳрири


III БЎЛИМ. ҚАМОҚ ВА ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ

ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ

(ЎзР 10.08.2015 й. ЎРҚ-389-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи)



60-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва тергов қилинаётган шахслардан алоҳида кўчирилади.



VI бўлим номининг олдинги таҳрири


VI БЎЛИМ. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА НИСБАТАН

ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ, ҚАМОҚ ВА ИНТИЗОМИЙ

ҚИСМГА ЖЎНАТИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ

ИЖРО ЭТИШ



25-боб номининг олдинги таҳрири


25-БОБ. ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ ВА ҚАМОҚ

ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ



168-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ижроси мазкур жазо муддатига қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда бу муддатнинг охирги куни тугатилади. (ЎзР 10.08.2015 й. ЎРҚ-389-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



183-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд-психиатрия экспертизаси суриштирув, тергов, прокуратура органининг қарори ёки суднинг ажрими, қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса - қамоқ уйи ёки жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади.




ЎзР 10.08.2015 й. ЎРҚ-389-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ички ишлар органлари томонидан ижро этилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм талаби маҳкумнинг иш жойидаги маъмурият томонидан, шунингдек тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ижро этилади. (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-99-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири



113-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Манзил-колонияларда мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган, шунингдек умумий, қаттиқ тартибли ҳамда тарбия колонияларидан суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар жазо ўтайдилар.



113-модда иккинчи қисми иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


оғир жиноят, шунингдек қасддан жиноят содир этганлик учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар, агар шахс муқаддам қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса;



113-модда иккинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


муқаддам жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган ёки жазо суд томонидан енгилроғи билан алмаштирилган шахс ўта оғир жиноят, шунингдек жазо муддатининг ўталмаган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



116-модда биринчи қисми бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган маҳкумлар ўтайдилар.



118-модда биринчи қисми тўртинчи ва бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


суд тайинлаган турма қамоғи муддатини ўтаганидан сўнг турмалардан ўтказилган маҳкумлар;

суд томонидан манзил-колониялардан интизомий жазо тарзида қайтарилган маҳкумлар ўтайдилар.




ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонунидан олдинги таҳрири



165-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумни ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазодан меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома ижтимоий таъминот органларининг тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси асосида киритилади.




ЎзР 10.04.2009 й. ЎРҚ-209-сон Қонунидан олдинги таҳрири



79-модда матнининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин.

Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахслар бундан мустасно. Маҳкумларга хатларни топшириш ва уларнинг хатларини кўрсатилган манзилга жўнатиш муассаса маъмурияти томонидан хат келиб тушган ёки жўнатиш учун топширилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида амалга оширилади. Телеграммалар эгаларига дарҳол топширилади ва жўнатилади.

Хатлар ва бошқа жўнатмалар олиш ҳамда юбориш, шунингдек уларни цензурадан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар ўртасида хат ёзишмалари фақат ўзаро қариндошлар ўртасида ва муассаса маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади.




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-198-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модданинг олдинги таҳрири


10-модда. Юридик ёрдам

олиш ҳуқуқини таъминлаш


Маҳкумлар адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Юридик ёрдам олиш учун адвокатлар билан учрашув маҳкумларга аризасига кўра берилади.

Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган учрашувлар сони ҳисобига кирмайди, бундай учрашувлар миқдори ва муддати чекланмайди.

Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашуви тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.




ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ-151-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модда матнининг олдинги таҳрири


Жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жаримани ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт.

Агар белгиланган муддатда жаримани тўлиқ миқдорда тўлашга маҳкумнинг имкони бўлмаса, суд унинг илтимосномасига кўра ҳукмнинг ижросини Жиноят-процессуал кодексининг 533-моддасида белгиланган тартибда кечиктириши ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этиши мумкин.




ЎзР 24.09.2007 й. ЎРҚ-115-сон Қонунидан олдинги таҳрири



179-модда матнининг олдинги таҳрири


Синов муддати суднинг ҳукми қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб ҳисобланади.



ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-99-сон Қонунидан олдинги таҳрири



49-модда матнининг олдинги таҳрири


Махсус тартибли колониялар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган эркакларни сақлаш учун мўлжалланган.

Махсус тартибли колонияларда ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган эркаклар ҳам сақланади.



58-модда иккинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган маҳкумлар;



82-модда учинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахслар;



113-модда учинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахслар;



120-модда биринчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўлим жазоси авф этиш тарзида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахслар;



V бўлимнинг олдинги таҳрири


V БЎЛИМ. ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ ИЖРО ЭТИШ


24-боб. Ўлим жазосини ижро этиш шартлари ва тартиби (136-140 моддалар)

bm_гл24

bm_гл24

24-БОБ. ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ ИЖРО ЭТИШ

ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


136-модда. Маҳкумларни сақлаш шароитлари

137-модда. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахснинг ҳуқуқий ҳолати

138-модда. Авф этиш тўғрисида илтимоснома бериш

139-модда. Ўлим жазосини ижро этиш асоси

140-модда. Ўлим жазосини ижро этиш тартиби



136-модда. Маҳкумларни

сақлаш шароитлари


Ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар икки кишилик камераларда кучайтирилган қўриқлов остида ва бошқалардан батамом ажратиб қўйилган ҳолда сақланадилар. Уларга нисбатан турма қамоғи учун назарда тутилган сақлаш шароитлари татбиқ этилади.

Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказишга йўл қўйилмайди.



137-модда. Ўлим жазосига ҳукм қилинган

шахснинг ҳуқуқий ҳолати


Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахс қуйидагиларга ҳақли:

қонунда назарда тутилган тартибда зарур фуқаровий-ҳуқуқий ва оила-никоҳ муносабатларини расмийлаштиришга;

юридик ёрдам олиш ҳамда муддати ва миқдори чекланмаган ҳолда адвокат билан учрашишга;

чекланмаган миқдорда хат олиш ва жўнатишга;

яқин қариндошлари билан ҳар ойда бир марта қисқа муддатли учрашувга;

руҳоний билан учрашувга;

зарур тиббий ёрдам олишга.



138-модда. Авф этиш тўғрисида

илтимоснома бериш


Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахс ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин авф этиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Авф этиш тўғрисида илтимоснома бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

Авф этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилгунга қадар ҳукмнинг ижроси тўхтатиб турилади.



139-модда. Ўлим жазосини ижро этиш асоси


Ўлим жазосини ижро этиш учун суднинг ҳукми, фармойиши ҳамда авф этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этиш ёки авф этишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома асос бўлади.



140-модда. Ўлим жазосини

ижро этиш тартиби


Ўлим жазоси оммага кўрсатмасдан отиш йўли билан ижро этилади. Бир неча шахсга нисбатан тайинланган ўлим жазосини ижро этиш уларнинг ҳар бирига нисбатан алоҳида ва бошқаларига кўрсатмасдан амалга оширилади.

Ўлим жазосини ижро этиш чоғида прокурор, жазони ижро этувчи орган бошлиғи ва шифокор иштирок этади.

Маҳкумнинг ўлганлиги шифокор томонидан қайд қилинади.

Ҳукм ижро этилганлиги тўғрисида акт тузилиб, уни ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар имзолайдилар.

Жазони ижро этган орган маъмурияти ўлим жазоси ижро этилганлиги ҳақида ҳукм чиқарган судга уч кунлик муддат ичида хабар қилиши шарт. Маҳкумнинг яқин қариндошларини воқеадан суд хабардор қилади.

Марҳумнинг жасади дафн қилиш учун берилмайди. Дафн этилган жой маълум қилинмайди.




ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



47-модда матнининг олдинги таҳрири


Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:

қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган колониялар;

оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган колониялар;

илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва қасддан жиноят содир этганлик учун яна судланган аёллар сақланадиган колониялар, ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган аёллар бундан мустасно.



50-модданинг олдинги таҳрири


50-модда. Умумий тартибли тарбия колониялари


Умумий тартибли тарбия колониялари қуйидагиларга бўлинади:

эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган вояга етмаган шахслар сақланадиган колониялар;

қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган вояга етмаган шахслар сақланадиган колониялар;

ўта оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган вояга етмаган шахслар сақланадиган колониялар;

илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва қасддан жиноят содир этганлик учун яна судланган аёл жинсига мансуб вояга етмаган шахслар сақланадиган колониялар.



53-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар учун биринчи марта олти йилгача ва олти йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



91-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳар йилги меҳнат таътили берилмайди.



105-модда биринчи қисми олтинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш.



124-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тарбия колонияларида ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган маҳкумлар, одатда, каттароқ ёшдаги маҳкумлардан алоҳида сақланади.



125-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумий тартибли тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



129-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар йигирма бир ёшга тўлганидан, салбий тавсифга эга маҳкумлар эса, ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига қуйидаги тартибда ўтказилади:

қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун ҳукм қилинган шахслар -ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колонияга; (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)

содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар - умумий тартибли колонияга. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)





ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қўшимча жазолар қуйидагилар томонидан ижро этилади:

ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш - мазкур унвонни берган орган томонидан;

мол-мулкни мусодара қилиш - суд томонидан.



46-модда матнининг олдинги таҳрири


Манзил-колониялар қуйидагиларга бўлинади: эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колониялар; умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан, шунингдек тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар сақланадиган манзил-колониялар.



53-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин.



75-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий миқдори қуйидаги кўрсаткичдан ошмаслиги лозим:

умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизидан;

турмаларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан;

тарбия колонияларида - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан.



77-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумларга техникавий имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда телефон орқали сўзлашув ҳуқуқи берилади. Телефон орқали сўзлашув муассаса маъмурияти текшируви остида олиб борилади ҳамда ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.



100-модда номи ва биринчи қисмининг олдинги таҳрири


100-модда. Маҳкумларнинг умумий таълими


Жазони ижро этиш муассасаларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий таянч таълим ташкил этилади. Ўқишни давом эттиришни хоҳловчи маҳкумларга муассаса маъмурияти зарур ёрдам кўрсатади.



101-модда номининг олдинги таҳрири


101-модда. Маҳкумларнинг ҳунар таълими

ва касб тайёргарлиги



104-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Енгиллаштирилган сақлаш шароитларига интизомий жазоси йўқ маҳкумлар:

умумий, қаттиқ тартибли колонияларда ва тарбия колонияларида - суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаганларидан кейин;

махсус тартибли колонияларда - суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаганларидан кейин;

турмаларда - камида олти ойдан кейин ўтказилади.



109-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳибсхоналарга киритиб қўйилган маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, хатлар ва бошқа жўнатмалар юбориш тақиқланади. Уларга чекиш, столда ўйналадиган ўйинлардан, кўрпа-тўшакдан фойдаланишга рухсат этилмайди. Овқат камайтирилган норма бўйича берилади. Маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.



109-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига ўтказилган маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг ўттиз фоизигача пул сарфлаш;

ҳар куни муддати бир ярим соатлик сайрдан фойдаланиш.



112-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Режимни ашаддий бузувчи енгиллаштирилган сақлаш шароитига, манзил-колонияга ўтказилмайди, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этилмайди. Уларга соқчисиз ёки кузатувчисиз юриш ҳуқуқи берилмайди.



113-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижобий тавсифга эга ҳамда унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини, оғир жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини, ўта оғир жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ўтаган маҳкумлар манзил-колонияларга ўтказилади.



114-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар ҳар ойда бир марта узоқ муддатли учрашув олиш ҳуқуқига эга. Маҳкумнинг илтимосига биноан узоқ муддатли учрашув манзил-колония ҳудудидан ташқарида ўтказилиши мумкин. Қисқа муддатли учрашув чекланмаган миқдорда, одатда, ишдан бўш вақтда берилади.



117-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов;

тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.



119-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар йил мобайнида:

уч марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;

уч марта телефон орқали сўзлашув;

учта посилка ёки йўқлов;

учта бандерол олиш ҳуқуқига эга.



121-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳкумлар йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;

икки марта телефон орқали сўзлашув; иккита посилка ёки йўқлов;

иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.



123-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати ўттиз минутлик сайр қилиш ҳамда йил мобайнида:

бир марта қисқа муддатли учрашув;

бир марта телефон орқали сўзлашув;

иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.



125-модда учинчи ва тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Умумий тартибли тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.

Кучайтирилган тартибли тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов; тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.



129-модда биринчи қисм иккинчи ва учинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар - унча оғир бўлмаган жинояти учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар сақланадиган умумий тартибли колонияга;

ўта оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар - оғир жинояти учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар сақланадиган умумий тартибли колонияга.



129-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган маҳкумлар ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун манзил-колонияга ўтказилади.



173-модда матнининг олдинги таҳрири


Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти I ва II гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва ёш боласи бор аёллар, шунингдек вояга етмаган маҳкумларнинг озод қилиниши тўғрисида уларнинг қариндошлари ёки бошқа шахсларни олдиндан хабардор қилиши лозим.

Соғлиғи ҳолатига кўра доимий парваришга муҳтож шахслар, шунингдек ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар яшаш жойига қариндошлари ёки бошқа шахслар ёхуд муассаса маъмурияти вакилининг кузатувида жўнатилади.

Ногиронлар ва қариялар, ўз илтимосига кўра, ногиронлар ва қариялар уйига жўнатилади.

Вояга етмаган маҳкумлар ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига жўнатилади. Ота-онаси йўқ вояга етмаган шахслар, зарур ҳолларда, интернатларга жўнатилади ёки ҳомийлар қарамоғига берилади.