Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 16.12.2024 й. 39-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.2024 й.

N 39



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштиришга ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини "Инсон қадри учун" тамойили асосида янги босқичга кўтариш, одил судлов сифатини тубдан ошириш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Шу муносабат билан амалдаги Пленум қарорларини қайд этилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқлаштириш ҳамда суд амалиётида келиб чиқаётган масалаларни тўғри ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туфайли, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг умумий масалалар бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд ҳокимияти тўғрисида"ги 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли қарори:


муқаддимаси иккинчи хатбошисидаги "бошқа жамоат бирлашмаларидан" деган сўзлар "фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди";


5-банди биринчи жумласидаги "ёзма ёки оғзаки равишда" деган сўзлар "ёзма, электрон ёки оғзаки равишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди иккинчи жумласидаги "қонунда назарда тутилган тартибда" деган сўзлардан кейин "ошкора суд муҳокамаси йўли билан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судьяни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга фақат тегишли судьялар малака ҳайъатининг розилиги билан йўл қўйилади";


15-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судья одоб ва ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларга амал қилиши, ҳар қандай вазиятларда ҳақиқатпарвар бўлиши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ва судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган ёки унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўзининг судьялик лавозими нуфузидан шахсий манфаатлари ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланишдан ўзини сақлаши, ҳуқуқ соҳасида ўзининг касб малакасини ошириб бориши, суд процессида тарафларга сабр-тоқатлилигини ва обрўсини кўрсатиши, шахсий ҳаётда юксак ахлоқий қоидаларга амал қилиши шарт".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлаш ҳолати ва судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя этилиши масалалари тўғрисида"ги 2007 йил 14 декабрдаги 19-сонли қарори:


7-бандидаги "апелляция, кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида"ги 2020 йил 21 февралдаги 04-сонли қарори:


8-банд бешинчи хатбошисидаги "шакллантиришга" деган сўзидан кейин "шунингдек, суд қарорларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9-банди иккинчи хатбошисидаги "Процесс иштирокчисининг илтимосномасига биноан" деган сўзлардан кейин "ёки суднинг ташаббусига кўра" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


30-банди:

биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошиси чиқариб ташлансин;

биринчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради";

биринчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошиси тегишинча биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошиси деб ҳисоблансин;


31-бандидаги "назорат, апелляция ва кассация тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2020 йил 28 апрелдаги 08-сонли қарори:


5-бандининг биринчи хатбошисидагиқтисодий" деган сўзлардан кейин "ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 2020 йил 3 июлдаги 11-сонли қарори:


2-бандининг учинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судларига мурожаат этилганда - шикоят шаклида амалга оширилади";


7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судига қонунда назарда тутилган ҳолларда мурожаат қилинганда, шикоятга давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тушунтирилсинки, ишни биринчи инстанция судида кўришда раислик қилган судья мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиш, ишларни расмийлаштириш ва апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судига юбориш муддатларига риоя этиши шарт.

Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида процесс иштирокчиларини ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш масъулияти иш бўйича маърузачи бўлган судьяга юкланади";


10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар мурожаатда муайян ишни кўришда суд (судья) томонидан процессуал қонун нормалари бузилганлиги ҳақида важлар келтирилган бўлса ва шикоятни кўриш жараёнида ушбу важлар ўз тасдиғини топса, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судлари ишни кўриш натижаси бўйича хусусий ажрим чиқариши ва унинг нусхаси тегишли судьялар малака ҳайъатига юборилиши лозим".


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарори:


6-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноят ёхуд ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига ҳамда инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ бўлиши керак";


8-банди иккинчи хатбошисидаги "далиллар билан исботланган тақдирдагина" деган сўзлар "далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


II. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қўшма масалалар бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори:


10-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганда, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало, кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса - қарзнинг асосий суммасини узади, бундан ФК 248-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФК 248-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қарз олувчининг қарзини қоплаш тартиби фақатгина фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади (ФК 744-моддасининг учинчи қисми).

Судларга тушунтирилсинки, бунда 2024 йилнинг 1 январига қадар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу ҳал қилув қарори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Кўчмас мулк, кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай ипотека ва гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно эканлигини инобатга олиш лозим."


2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарори:


6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларнинг эътибори қонунда (ИПКнинг 337-моддаси) ижро ҳужжатининг мазмунига нисбатан қатъий талаблар белгиланганлигига қаратилсин. Ижро варақаси суд ҳужжатининг қарор қисмига сўзма-сўз монанд бўлиши ва ундирувчи ҳамда қарздорга оид тўлиқ маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, манзили, шахсий идентификация рақами, юридик шахсларга нисбатан эса унинг аниқ номланиши, солиқ тўловчи идентификация рақами) ни ўзида акс эттирган бўлиши шарт. Бундай талаблар бажарилмаган тақдирда давлат ижрочиси ижро варақани камчиликларни бартараф этиш учун қайтариши мумкин";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисмига мувофиқ:

агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;

агар қонунчиликда низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;

ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда;

ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бошқа асослар вужудга келганда ижро ишини юритиш тўхтатиб турилиши шарт.

Шуни назарда тутиш лозимки, Қонуннинг 35-моддаси биринчи қисмига кўра:

қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;

қарздор узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганда ёки стационар даволаш муассасасида даволанаётганда;

давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда;

рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилганда суд томонидан ижро ишини юритиш тўхтатиб турилиши мумкин.

Судлар ижро иш юритишнинг тўхтатилиши келгусида ижро ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйишини юзага келтирмаслиги лозимлигини назарда тутишлари керак.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза, у келиб тушган кундан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ўн кунлик, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан эса йигирма кунлик муддат ичида тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамаси ўтказилмасдан кўриб чиқилади.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан ФПК, ИПК ёки МСИЮтКда белгиланган тартибда шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.

Қонун 36-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки давлат ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади.

Судларнинг эътибори, агар ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги суднинг ажримида тўхтатишнинг муддати кўрсатилмаган бўлса, судлар ижро иши юритишни тиклашга ҳақли эканлигига қаратилсин";


Ўзбек тилидаги матни 12-бандининг биринчи хатбошисидаги "суд ижрочисининг" деган сўзлар "давлат ижрочисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция ва тафтиш инстанцияси суди низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра шикоят бўйича иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли (ИПКнинг 271-моддаси, МСИЮтКнинг 212-моддаси, ФПКнинг 419-13-моддаси, МСИЮтКнинг 265-моддаси ва ИПКнинг 323-моддаси).

Судларнинг эътибори ФПКнинг 407-6-моддаси, ИПКнинг 294-моддаси ва МСИЮтКнинг 236-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра кассация тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туриши шартлигига қаратилсин.

Суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома шикоят билан бирга тақдим этилган бўлса, ушбу илтимосномани кўриб чиқиш натижаси ҳақида шикоятни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

Агар, суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома шикоятни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилгандан кейин тақдим қилинган ҳолда, бундай илтимоснома бўйича алоҳида ажрим чиқарилади."


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 25 майдаги 6-сонли қарори:


16-бандидаги "Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси" деган сўзлар "Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарори:


19-банди чиқариб ташлансин.


20-бандининг биринчи хатбошисидаги "тўққизинчи қисмида" деган сўзлар "саккизинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


32-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шу билан бирга судларнинг эътибори қонун ҳужжатларида солиқ органларининг зиммасига тадбиркорлик субъектларида қайта текшириш ўтказиш мажбуриятини юклаш назарда тутилмаганлигига қаратилсин";


39-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Айни вақтда, олинган даромад Солиқ кодексининг 54-бобида назарда тутилган солиққа тортилмайдиган даромад турлари (солиқ имтиёзлари) рўйхатига киритилган-киритилмаганлигини судлар синчковлик билан текширишлари зарур".


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2023 йил 23 июндаги 19-сонли қарори:


44-банди биринчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 29 июлда 1988-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сонли қарори билан тасдиқланган "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


III. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:


14-бандидаги "ишларни апелляция тартибида кўришда" деган сўзлар "ишларини апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўришда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли қарори:


2-бандининг биринчи хатбошисидаги "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги Қонунини" деган сўзлар "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлдаги Қонунини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-1-банди иккинчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "(биринчи, апелляция, кассация инстанцияларида)" деган сўзлар "(биринчи, апелляция, кассация, тафтиш инстанцияларида)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли қарори:


6-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли қарори:


2-бандидаги "ўзиюрар машиналар (экскаватор, бульдозер, автопогрузчик, грейдер, автокран ва бошқалар) тушунилади" деган сўзлар "ўзиюрар машиналар (экскаватор, бульдозер, автопогрузчик, грейдер, автокран ва бошқалар) ҳамда скутерлар тушунилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида"ги 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли қарори:


31-бандидаги "жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўраётганда" деган сўзлар "жиноят ишларини апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўраётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли қарори:


муқаддимаси биринчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этади";


қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

9-1. Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган тақдирда ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми "д" бандида жавобгарлик кўзда тутилган.

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига электр энергияси, газ ёки сув таъминоти ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари томонидан олдиндан тил бириктириб, тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган бўлса, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми "е" бандида жавобгарлик кўзда тутилган.

ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми "д" ва "е" бандлари билан квалификация қилишнинг зарурий белгиси ушбу қилмишнинг тижорат мақсадларини кўзлаб содир этилиши ҳисобланиб, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидалари тижорат мақсадларида бузилса, қилмиш ЖКнинг 185-2-моддаси билан квалификация қилинмайди.

Тижорат мақсадлари мавжудлиги жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ёрдамчи хўжаликларга (иссиқхона ва шу кабилар) қонунга хилоф равишда газни уланиши, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиши ва бошқа фойда ёки даромад олишга қаратилган ҳолатлар билан ҳам аниқланиши мумкин.

Шахс электр тармоқларига ноқонуний уланиш йўли орқали майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга оширса, айбдор шахснинг ҳаракатлари ЖК 278-9 ва 169-моддаларининг тегишли қисмлари билан жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши лозим.

Судларга, тижорат мақсадларида электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларида талон - тарож қилиш жиноятини содир этган шахснинг ҳаракатларида ЖКнинг 169-моддаси турли қисмларида назарда тутилган ўғрилик жинояти аломатлари аниқланса (масалан, кўп ёки жуда кўп миқдорда, ўта хавфли рецидивист томонидан ва бошқа), унинг қилмиши ушбу модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги тушунтирилсин;


12-бандидаги "ушбу тоифадаги ишларни апелляция, кассация тартибида кўраётганда" деган сўзлар "ушбу тоифадаги ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида тартибида кўраётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли қарори:


3-банди:

биринчи хатбошисидаги "бундай ишлар бўйича адвокат иштирок этиши шарт" деган сўзлар "бундай ишлар бўйича адвокат ҳамда қонуний вакил иштирок этиши шарт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ЖПК 497-22-моддасига асосан" деган сўзлар "ЖПК 488-моддасига асосан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 2002 йил 14 июндаги 9-сонли қарори:


6-бандининг биринчи хатбошисидаги "ногирон" деган сўз "ногиронлиги бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Тушунтирилсинки, қонунда ярашув тўғрисидаги ариза суриштирув ва дастлабки терговнинг исталган босқичида, яъни шахс гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган пайтдан бошлаб, судланувчи эса жиноят ишини кўриб чиқаётган биринчи инстанция суди маслаҳатхона (алоҳида хона)га киргунга қадар берилиши мумкин, бундан ЖПК 583-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар берилиши мумкин".


10. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори:


14-бандининг олтинчи хатбошисидаги "апелляция ва кассация инстанцияси" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "(ЖПК 20, 51, 497-22-моддалари)" деган сўзлар "(ЖПК 20, 51, 488-моддалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунга кўра ҳимоячи, қонуний вакил иштирок этиши шарт бўлса-ю, иш уларнинг иштирокисиз тергов қилинган ёки кўриб чиқилган бўлса";

биринчи хатбошисининг саккизинчи кичик хатбошисидаги "дастлабки тергов" деган сўзлар "суриштирув, дастлабки тергов" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция шикояти бериш" деган сўзлар "апелляция ва кассация шикояти бериш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-бандининг биринчи хатбошисидаги "(ЖПК 497-6, 509-1-моддалари)" деган сўзлар "(ЖПК 497-6, 503, 518-моддалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-банднинг матнидаги "апелляция, кассация инстанцияси" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29-бандидаги "ЖПК 500-моддасига биноан кассация тартибида" деган сўзлар "ЖПК 501, 514-моддаларига биноан кассация, тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2004 йил 21 майдаги 4-сонли қарори:


1-банддагиқишмай" деган сўз "оғишмай" деган сўз билан алмаштирилсин;


9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шу муносабат билан қонуннинг мазкур нормаларида назарда тутилган шарт бажарилган ҳолларда тегишли апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди, моддий зарар қайси судлов инстанциясида қопланганлигидан қатъий назар, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан эса, жазо турини ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этиши шарт";


10-банди чиқариб ташлансин;


17-банддаги "кассация инстанцияси суди" деган сўзлар "кассация ёки тафтиш инстанцияси суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-банддаги "апелляция, кассация инстанциялари судлари" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли қарори:


30-бандидаги "Апелляция, кассация" деган сўзлар "Апелляция, кассация, тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:


13-банди:

биринчи хатбошисидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-бандининг биринчи хатбошисидаги "ўндан бир қисмидан" деган сўзлар "ўттиз кундан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25-1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан уй-жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёхуд ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Тушунтирилсинки, суд ҳукмининг қарор қисмида: озодликни чеклаш тариқасидаги жазо, уй-жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёхуд ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклашнинг мазмуни аниқ кўрсатилиши лозим";


34-бандининг учинчи хатбошисидаги "апелляция ёки кассация инстанцияси суди" деган сўзлар "апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43-бандидаги "Жиноят-процессуал кодекси 497-19-моддасининг 4-банди ҳамда 497-23-моддаси" деган сўзлар "Жиноят-процессуал кодекси 485 ва 489-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


47-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция, кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


59-бандининг учинчи хатбошисидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли қарори:


17-банднинг:

биринчи хатбошисидаги "апелляция, кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация, тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Биринчи босқич" деган сўзлар "Биринчи инстанция" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-бандидаги "биринчи босқич" деган сўзлар "биринчи инстанция" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-бандидаги "Биринчи, апелляция, кассация инстанцияси" деган сўзлар "Биринчи, апелляция, кассация, тафтиш инстанцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29-банднинг:

биринчи хатбошисидаги "Апелляция, кассация" деган сўзлар "Апелляция, кассация, тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Кассация" деган сўз "Кассация, тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30-банднинг:

биринчи ва иккинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация, тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ЖПК 500-моддасида белгиланган" деган сўзлар "ЖПК 501, 514-моддаларида белгиланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 6-сонли қарори:


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жабрланувчига нисбатан диний таассублар замирида унинг диний эътиқоди муносабати билан, аксарият ҳолларда, муайян диний конфессия шаъни ва обрўсини камситиш, диний адоват ёки ихтилоф қўзғатиш мақсадида қасддан етказилган оғир, ўртача оғир, соғлиқни унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган енгил шикаст, тегишлича ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди, 109-моддаси иккинчи қисмининг "а" банди, 126-1-моддаси бешинчи қисмининг "д" банди, 126-1-моддаси еттинчи қисмининг "д" банди билан квалификация қилиниши лозим";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, жабрланувчи баданига унинг органлари ёки тўқималарини қонунсиз олиш пайтида етказилган оғир шикаст ҳам уни ўз органлари ёки тўқималарини беришга мажбурлаш пайтида етказилган оғир шикаст ҳам ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "и" банди билан квалификация қилиниши лозим. Бунда айбдорнинг ҳаракатлари натижасида киши органи ёки тўқимаси олинган бўлиши шарт бўлмай, унда инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсади борлиги аниқланишининг ўзи кифоя";


16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Баданга қасддан оғир, ўртача оғир, соғлиқни унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказган бир гуруҳ шахсларнинг ҳаракатлари, олдиндан тил бириктирилган ёки бириктирилмаганлигидан қатъий назар, тегишлича, ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "к" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "и" банди, 109-модддаси иккинчи қисмининг "б" банди билан квалификация қилиниши лозим.

Бунда баданга қасддан оғир, ўртача оғир, соғлиқни унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст бир гуруҳ шахслар томонидан етказилган деб топиш учун икки ва ундан ортиқ шахс бундай шикаст етказиш мақсадида биргаликда ҳаракат қилиб, уни содир этишда ҳам ижрочи сифатида қатнашган бўлиши керак. Бироқ, баданга шикаст улардан ҳар бири томонидан етказилган бўлиши шарт эмас (масалан, гуруҳ иштирокчиларидан бири жабрланувчининг қаршилигини бостирса, айни пайтда бошқаси унга жароҳат етказади). Баданга оғир, ўртача оғир, соғлиқни унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлар бир шахс томонидан содир этилиш жараёнида унга бошқа шахслар шу мақсадда келиб қўшилганда ҳам бундай жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб топилиши керак.

Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахснинг баданига соғлиқни унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил, ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш жинояти махсус субъектли жиноят бўлганлиги учун жиноят содир этишда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28 ва 126-1-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим";


24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса (ЖК 126-1-моддасининг иккинчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми, 126-1-моддасининг учинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади".


16. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2007 йил 14 ноябрдаги 15-сонли қарорининг 4-бандидаги "тугалланмаган жиноят учун" деган сўзлар "тамом бўлмаган жиноят учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли қарори:


3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчиликка мувофиқ, эҳтиёт чораси ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, унинг бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш, унинг иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишларига йўл қўймаслик, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида қўлланилади";


8-бандидаги "гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан" деган сўзлар "фақат ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банд иккинчи хатбошисининг матнидаги "гумон қилинувчи ёки айбланувчи" деган сўзлар "ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банднинг:

биринчи хатбошисидаги "гумон қилинувчи ёки айбланувчини" деган сўзлар "ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳимоячи бундан мустасно" деган сўзлар "ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳимоячи бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд мажлиси судья томонидан қандай илтимоснома кўриб чиқилишини эълон қилишдан бошланади. Сўнгра судья ўзининг, прокурор, ҳимоячи, қонуний вакил, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, котиб, таржимон, терговчининг фамилияси, исми, шарифини эълон қилади, ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчининг шахсини аниқлайди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, рад этиш ҳақидаги арзлари бор-йўқлигини аниқлайди. Бундай арзлар мавжуд бўлса, улар юзасидан ЖПК 76, 80-моддаларига мувофиқ қарор қабул қилади.

Илтимосномани кўриб чиқиш прокурор маърузаси билан бошланади, у қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтиришнинг заруратини асослаб беради. Сўнгра ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Сўнгра судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради";


30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд мажлиси раислик этувчи томонидан қандай шикоят (протест) кўриб чиқилишини эълон қилиши билан бошланади. Сўнгра раислик этувчи судьялар, прокурор, ҳимоячи, қонуний вакил, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, котиб, таржимон, терговчининг фамилияси, исми, шарифини эълон қилади, ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчининг шахсини аниқлайди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, рад этиш ҳақидаги арзлар бор-йўқлигини аниқлайди. Бундай арзлар мавжуд бўлса, суд ҳайъати улар бўйича ЖПК 76, 80-моддаларига мувофиқ қарор қабул қилади".


18. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалари тўғрисида" 2008 йил 15 майдаги 13-сонли қарори:


29-банди:

биринчи хатбошисидагиқори инстанция суди апелляция, кассация тартибида" ҳамда "(ЖПК 497-30, 500-моддалари)" деган сўзлар тегишинча "юқори инстанция суди апелляция, кассация, тафтиш тартибида" ҳамда "(ЖПК 495-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 501, 514-моддаларига мувофиқ, маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш мақсадида ҳукмни кассация ва тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга у қонуний кучга киргандан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади".


19. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли қарори:


5-банди биринчи хатбошисининг бешинчи кичик хатбошисидаги "маҳкумларга учун ихтисослашган шифохонада" деган сўзлар "маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг биринчи хатбошисидаги "жабрланувчилар, гувоҳлар" деган сўзлар "жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, гувоҳлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ЖПК 497-22-моддасига мувофиқ" деган сўзлар "ЖПК 488-моддасига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-банди:

биринчи хатбошисидаги "Апелляция, кассация" деган сўзлар "Апелляция, кассация ёки тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ёки тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли қарор:


17-бандидаги "ЖК 232-моддаси билан" деган сўзлар "ЖК 232-1-моддаси билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 12-сонли қарори:


5-банди:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Одамлардан фойдаланиш (эксплуатация қилиш) бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланиш (эксплуатация қилиш)нинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни англатади.

Бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш деганда, одамдан унинг ҳақ эвазига номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларга киришишидан муттасил фойдаланиш тушунилади. Бошқа кўринишдаги шаҳвоний эксплуатация деганда, одамнинг ундан порнографик тасвирлар тайёрлаш, бузуқ ҳаракатлар содир этиш ва ҳ.к. мақсадларда фойдаланиш учун берилиши тушунилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"Бунда судлар, одам савдоси жиноятини бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш жиноятидан фарқлаш учун айбдорнинг қасди нимага қаратилганлигини, унинг ўз ҳаракатлари оқибати, яъни шахснинг эркинлиги чекланишига нисбатан субъектив муносабатини инобатга олишлари лозим.

Бошқа шахсни фоҳишалигидан фойдаланиш мақсадида ёллаганда, ташиганда, топширганда, яширганда ёки қабул қилганда айбдор одамни эксплуатация қилиш ниятида ҳаракат қилади, фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилиш тариқасидаги қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш ҳолларида эса, айбдор тамагирликдан бошқа мақсадни кўзламайди. Бунда, фоҳишалик билан шуғулланишга ёки бошқа кўринишдаги шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шакллари учун жалб қилинган шахс ўзининг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан барча ҳуқуқларини сақлаб қолади ва улардан фойдаланишда тўла мустақил бўлади.

Айбдорнинг одамни эксплуатация қилиш ниятида ҳаракат қилганлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда қилмишнинг барча ҳолатлари мажмуидан келиб чиқилиши, хусусан, шахснинг эркинлиги чекланганлиги, жабрланувчи учун ноқулай шароитга солиниб, бошқаларга қарам ҳолатда сақланганлиги, фоҳишалик билан ёки бошқа кўринишдаги шаҳвоний фаолият билан ўз эркига хилоф равишда шуғулланганлиги ҳолатлари эътиборга олиниши лозим";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;


14-бандининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, одам савдоси жинояти одамларни куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, алдаш йўли билан содир этилганда, шунингдек, қилмиш ЖК 135-моддаси иккинчи қисмининг "ж", "з", "и", "к" бандлари, учинчи қисмининг "б" банди билан квалификация қилинганда, қилмишни Жиноят кодексининг мазкур жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишга, фақат қонуннинг бошқа нормасида ЖК 135-моддаси тегишли қисми санкциясида белгиланган жазодан оғирроқ жазо белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Мисол учун, агар одам савдосида шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган бўлса, қилмиш ЖК 135-моддаси иккинчи қисмининг "а" банди билан қамраб олинмайди. Бундай ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 104-моддасининг тегишли қисми билан қўшимча квалификация қилиниши лозим".


22. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли қарори:


муқаддимасининг тўртинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация, тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Судлар ҳар бир жиноят ишини ўз иш юритувига олиш пайтида дастлабки тергов органлари томонидан ЖПК 380-моддаси биринчи қисмининг айблов хулосасига ҳамда суриштирув органлари томонидан ЖПК 381-12-моддаси учинчи қисмининг айблов далолатномасига процессуал чиқимлар тури ва миқдорига доир маълумотнома илова қилиниши тўғрисидаги талаби бажарилганлигини текширишлари лозим. Бундай маълумотнома ярашув тўғрисидаги ариза, ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор билан судга юбориладиган иш бўйича ҳам илова этилиши шарт.

Дастлабки тергов ва суриштирув даврида қонун ушбу нормаси талаби бажарилмаганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги "Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 570-сон қарори талабларига асосан ҳисобланмаганлиги аниқлаган тақдирда, судья қонун аналогияси бўйича (ЖПК 398-моддаси) суриштирувчи ва терговчи зиммасига тегишли маълумотномани тақдим этиш вазифасини юклайди";


10-бандининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Процессуал чиқимларни ундириш масаласини ҳал этиш чоғида судлар процессуал қонунчилик билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги "Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 570-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги "Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган "Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга риоя этишлари лозим"


қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Судлар жиноят ишлари юзасидан процессуал чиқимларни ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги "Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 570-сон қарори талабларига риоя қилинишини таъминласин";


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция, кассация тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2010 йил 29 октябрдаги 13-сонли қарори:


2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Оиладаги жинсий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахснинг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш билан боғлиқ қилмиш тушунилиши лозим";

иккинчи хатбоши тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 17-1 ва 17-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"17-1. Судлар мазкур тоифадаги ишлар бўйича жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 1-сонли қарорда берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим.

Судлар вояга етмаган шахснинг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этган муайян соҳада ишловчиларга (педагог, шифокор ва ҳ.к.) нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари шарт.

17-2. Вояга етмаган шахснинг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этганларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласини ҳал этиш учун бу тоифадаги жиноят ишлари бўйича суд-психиатрик экспертизаси ўтказилиши лозим.

ЖК 96-моддасига мувофиқ, ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсни мажбурий даволаш нафақат озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан, балки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ҳолларда ҳам тайинланиши мумкин".


24. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли қарори:


1-бандининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга";

иккинчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "1999 йил 20 августдаги" деган сўзлар "2023 йил 6 апрелдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банднинг матнидаги "Давлат чегарасини ёриб ўтиш" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини ёриб ўтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 13 декабрдаги 17-сонли қарори:


1-бандидаги "ашёвий далилларга" деган сўзлар "ашёвий, ёзма ва рақамли далилларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банд иккинчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "ашёвий" деган сўз чиқариб ташлансин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шуни назарда тутиш лозимки, ашёвий далилларни олиш усуллари қонунда қатъий белгиланган. ЖПК 205-моддасига кўра, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан (ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни, шунингдек техника воситаларини, телекоммуникация тармоқларини ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғини кўздан кечириш чоғида, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш чоғида, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш пайтида) олиниши ёинки терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ЖПК 198-202-моддаларида назарда тутилган тартибда ҳимоячи ёхуд бошқа шахслар (фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар мансабдор шахслари) томонидан тақдим этилиши мумкин";


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатларини юритиш пайтида топилган, олинган ёки бошқа шахслардан қабул қилинган нарсалар фақат қуйидаги процессуал ҳаракатлар амалга оширилганидан кейин ашёвий, ёзма ва рақамли далил маъносини касб этади:

иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни топиш, олиш ёки қабул қилиш факти расмийлаштирилганидан (баённома тузилганидан ёки суд баённомасида акс эттирилганидан);

нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни ишга дахлдорлиги тўғрисида хулосага келиш ва уни индивидуаллаштириш учун зарур белгиларни аниқлаш мақсадида уни ЖПК 135-137, 139 ва 140-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан дарҳол кўздан кечирилганидан;

нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарилганидан ва у ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида ишга қўшиб қўйилганидан.

Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органлари томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳамда иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган, бироқ ашёвий, ёзма ва рақамли далил деб топилмаган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар суд томонидан ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далил деб эътироф этилиши ва жиноят ишига қўшиб қўйилиши керак";


5-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин

"Ашёвий далилларнинг жиноят ишини тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор, суд ашёвий, ёзма ва рақамли далилларнинг йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш юзасидан ЖПК 208, 209-моддаларида назарда тутилган чораларни кўришга мажбурдирлар";

иккинчи хатбошисидаги "ашёвий далиллар" деган сўзлар "ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандидаги "Ашёвий далиллар" деган сўзлар "Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-9, 11 ва 12-бандлардаги "ашёвий далилларни", "Ашёвий далиллар", "Ашёвий далилларни", "ашёвий далил" ҳамда "ашёвий далилларга" деган сўзлар "ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни", "Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар", "Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни", "ашёвий, ёзма ва рақамли далил" ҳамда "ашёвий, ёзма ва рақамли далилларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2013 йил 31 майдаги 8-сонли қарори:


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи кичик хатбошилари билан тўлдирилсин:

"юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш;

қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмининг солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирилмаганлиги";


8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи кичик хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетганлиги";


19-1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "биринчи, апелляция, кассация инстанцияларида" деган сўзлар "биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 20-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддасига кўра, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди";


13-бандининг учинчи хатбошисидаги "(масалан, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портловчи ускуналар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш)" деган сўзлар "(масалан, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портловчи ускуналар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш)" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


13-3-банди иккинчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "биринчи, апелляция, кассация инстанцияларида" деган сўзлар "биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд ҳукми тўғрисида" 2014 йил 23 майдаги 07-сон қарори:


23-банд чиқариб ташлансин;


25-банди "141-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар "141-1-моддасининг биринчи қисмида, 141-3-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31-бандидаги "апелляция шикояти бериш" деган сўзлар "апелляция ёки кассация шикояти бериш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "апелляция тартибида шикоят бериш" сўзлари "апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 10-сонли қарори:


2-банди биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўл ҳаракати тўғрисида"ги 2024 йил 19 январь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни";


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятларга оид ишларни кўраётганда "Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида берилган, жумладан, қуйидаги атамаларга амал қилишлари лозим бўлиб, унга кўра:

йўл объектлари - йўлнинг конструктив элементлари бўлган йўл сунъий иншоотлари (кўприклар, йўл ўтказгичлар, осма кўприклар, қувурлар, туннеллар ва бошқа муҳандислик иншоотлари), ҳимоя қилиш иншоотлари (йўлларни қор кўчкиларидан, ер чўкишидан, ер кўчкиларидан ҳимоя қилиш қурилмалари ва бошқа қурилмалар), шунингдек йўлларни жиҳозлаш элементлари (тўхташ майдончалари, йўловчилар учун павильонлар, дам олиш майдончалари, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари ва бошқалар);

йўл ҳаракати - йўл ҳаракатини ташкил этишда йўллар доирасида транспорт воситалари ва йўл ҳаракати иштирокчилари иштирокида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар мажмуи;

транспорт воситаси-йўловчиларнинг, багажнинг, юк багажининг, юкларнинг, почта ва курьерлик жўнатмаларининг ёки махсус ишларни амалга ошириш учун ускуналарнинг йўлларда ҳаракатланиши ёки ташилиши учун мўлжалланган қурилма;

ҳайдовчи - транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи деб ҳисобланади";


7-банд биринчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўл ҳаракати қоидаларининг 1-бобига кўра, двигателининг иш ҳажми 50 см3дан ошмайдиган ёки электродвигателининг қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги эса соатига 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаларини (мопед, (осма юргизгичли (двигателли) велосипед), мокика, скутер ҳамда худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа транспорт воситаларини бошқариб бораётган шахс ЖК 266-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти бўлиши мумкин эмас".


30. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2015 йил 18 сентябрдаги 13-сонли қарори:


2-банди биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "биринчи, апелляция, кассация инстанцияси суди" деган сўзлар "биринчи, апелляция, кассация, тафтиш инстанцияси суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори:


8-банднинг учинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Меҳнат кодексининг 205-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари" деган сўзлар "Меҳнат кодексининг 345-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи хатбошисидаги "апелляция, кассация босқичида" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 27-сонли қарори:


15-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация, тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 28-сонли қарори:


2-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3-1-банди қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди";


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида маҳкумнинг зиммасига ЖК 73-моддаси бешинчи қисмидаги мажбуриятлар етарли асослар мавжуд бўлган тақдирдагина юкланиши мумкин";


11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони ижро этувчи органнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид тақдимномасини ўз иш юритувига қабул қилиш масаласини ҳал этишда, судья у ЖИК 164-моддаси иккинчи қисми талабларига жавоб бериш-бермаслигини ва тақдим этилган материалларда маҳкумнинг хулқ-атворини, унинг бутун жазони ўташ даврида меҳнатга ва ўқишга нисбатан бўлган муносабатини тавсифловчи маълумотлар, маҳкумнинг жазо ўташи учун асос бўлган ҳужжатлар нусхалари, жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ ёки қисман қопланганлиги, маҳкум муқаддам ЖК 73 ва 74-моддаларига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганлиги ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар мавжуд-мавжуд эмаслигини текшириши лозим";


19-банддаги "ЖК 73-моддасининг бешинчи қисмида" деган сўзлар "ЖК 73-моддасининг ўнинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жазони ижро этувчи орган раҳбари, шунингдек, унинг вакили суднинг ЖПК 534 ёки 536-моддасига мувофиқ чиқарилган ажрими устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга эмас, чунки қонунга (ЖПК 56-боби) кўра, суд қарори устидан шикоят (протест) бериш ҳуқуқи маҳкумга, унинг қонуний вакилига, адвокатга, прокурорга, шунингдек, жабрланувчи ва унинг қонуний вакилига (вакилига) тегишли".


34. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли қарори:


27-банддаги "ЖК 274-моддаси иккинчи қисми "а" банди" деган сўзлар "ЖК 274-моддаси тўртинчи қисми "а" банди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ЖК 274-моддаси иккинчи қисмининг "в" банди" деган сўзлар "ЖК 274-моддаси тўртинчи қисмининг "в" банди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарори:


16-бандидаги "Апелляция, кассация" деган сўзлар "Апелляция, кассация, тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 283-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳоллар) 5-7-бандларида, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, вақтни ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳиятини, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи назарда тутилган.

Судларнинг эътибори, мазкур қонун талабларига кўра тақдим этилган ариза (шикоят)лар судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш сифатида мазмунан кўриб тамомланиши, ушбу талабларга мувофиқ бўлмаган ариза (шикоят)лар эса мазкур Пленум қарори 4-банди талаби асосида ажрим чиқариш орқали қайтарилиши лозимлигига қаратилсин.

Судларга тушунтирилсинки, МЖтК ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган айрим шахсларни жавобгарликка тортишда алоҳида тартиб белгиланган.

Хусусан, ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун интизом уставларига мувофиқ жавобгар бўладилар (МЖтК 16-моддаси 1-қисми).

Интизом уставлари ёки интизом тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган бошқа шахслар, ана шу устав ёки қоидаларда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун интизомий, бошқа ҳолларда эса умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар (МЖтК 16-моддаси 2-қисми).

Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғриси"да Низом 54-бандининг 2-хатбошиси).

Судья тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ("Судлар тўғрисида"ги Қонун 64-моддасининг, 5-банди).

Судлар юқоридаги шахсларга нисбатан, шунингдек шу каби алоҳида тартиб белгиланган бошқа шахсларга нисбатан келиб тушган ариза (шикоят)ларни ҳам мазмунан кўрмасдан ажрим чиқариш орқали қайтаришлари лозим";


14-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб кетаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда улар кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади. Бунда тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмайди.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақидаги қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилиши лозим".


37. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича судлар ролини ошириш тўғрисида" 2020 йил 19 декабрдаги 34-сонли қарори:


7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан "(қарорда)" ва "(қарорни)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8-бандидан "(қарор)" деган сўз чиқариб ташлансин;


9-бандидан "(қарорлар)" деган сўз чиқариб ташлансин;


14-бандидан "(қарорлар)" деган сўз чиқариб ташлансин;


15-бандидан "(қарорлар)" деган сўз чиқариб ташлансин;


38. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриб чиқишга тайёрлаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2022 йил 14 майдаги 6-сонли қарори:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Судья ЖПК 395-моддасининг биринчи қисмига кўра, жиноят ишини судда кўриш учун тайёрлаш чоғида қонуннинг ушбу нормасида назарда тутилган ажримлардан бирини ёки ЖПК 401-1-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни дастлабки терговда йўл қўйилган техник йўсиндаги камчиликларни бартараф этиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин".


5-бандидан "ЖПК 396-моддасининг 4-бандига амал қилган ҳолда," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


21-банддаги "ЖПК 395-моддаси" деган сўзлар "ЖПК 405-13-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-бандидаги "апелляция тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2022 йил 14 майдаги 7-сонли қарори:


24-бандидаги "ишларни апелляция тартибида кўраётганда" деган сўзлар "ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўраётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2023 йил 20 февралдаги 2-сонли қарори:


1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда уларга жойлаштирилган товарлар божхона тўловларини тўлаш мақсадида, шунингдек иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш учун божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади";


қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шахснинг заргарлик буюмларини қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказиш бўйича айбдорлиги масаласини ҳал этишда, заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасига эркин олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Судлар заргарлик буюмларини ноқонуний олиб чиқиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда, қонунчиликда жисмоний шахслар томонидан фақат тайёр заргарлик буюмларини божхона чегарасидан олиб чиқишлари мумкинлигига, Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти талабларига (ЎЗ ДСТнинг 2308:2019-сонли техник талаблари) жавоб бермайдиган заргарлик буюмлари (маҳсулотлари) бундан мустасно эканлигига эътибор қаратсинлар.

Шахснинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириладиган ёки олиб чиқиб кетиладиган заргарлик буюмларининг декларация қилиниши талаб қилинмайдиган қисмидан ошиқча бўлган миқдоридан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади ҳамда заргарлик буюмининг декларациялаш шарт бўлмаган қисми жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети ҳисобланмайди (Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти (ЎЗ ДСТнинг 2308:2019-сонли техник талаблари) талабларига жавоб бермайдиган заргарлик буюмлари (маҳсулотлари) бундан мустасно).

Заргарлик буюми бир неча шахслар ўртасида тақсимланиб, божхона чегараси орқали ўтказиш ҳолати аниқланганида қилмиш заргарлик буюмининг умумий миқдоридан келиб чиқиб квалификация қилинади.

Бунда, шахс заргарлик буюмлари унга қонунга хилоф равишда олиб ўтиш учун топширилганлигини англаган ҳолдагина жиноятда иштирокчи сифатида жавобгарликка тортилиши мумкин";


ўзбек тилидаги матнининг 17-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агарда шахс контрабанда жинояти билан бирга контрабанда предметининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бошқа жиноятларни ҳам содир этса, (ЖКнинг 247, 248, 273-моддалари ва бошқалар), унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим".


41. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2023 йил 20 ноябрдаги 29-сонли қарори 62-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларнинг судлар томонидан тўғри ва аниқ қўлланилиши устидан назоратни кучайтириши, ушбу масала юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли тартибда тақдимнома киритиш чораларини кўриши лозим".


42. Ўзбекистон Республикaси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 июндаги 19-сонли қарори:


18-банднинг иккинчи хатбошисидаги "324-16-моддасининг 4-қисми" деган сўзлар "324-14-моддасининг тўртинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IV. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида" 1992 йил 13 ноябрдаги 05-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 5, 165-бандларида" деган сўзлар "фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 7, 8, 164-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида" 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли қарори:


16-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1997 йил 2 майдаги 3-сонли қарори:


ўзбекча матнида 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг биринчи хатбошисидаги "Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг учинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитасининг" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида" 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли қарори:


3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин";


ўзбекча матнида 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "ҳуқуқга" деган сўзлар "ҳуқуққа" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганлигидан қатъий назар ишда иштирок этиш учун туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари жалб қилиниши лозим. Қайд этилган орган даъво тақдим қилмаган бўлса, у суд томонидан давлат бошқарув органи сифатида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажариш мақсадида хулоса бериш учун процессда иштирок этишга жалб қилинади (Оила кодексининг 88-моддаси).

Туман (шаҳар) лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг, даъво талабларининг моҳияти бўйича хулосасини суд бошқа иш материаллари билан биргаликда баҳолайди. Бу хулоса билан келишмаганлик суд томонидан иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида асослантирилган бўлиши лозим";


27-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилишни таъминлаш мақсадида, судлар, муайян низонинг хусусиятларини эътиборга олиб, уларни кўришга пухта тайёрлашлари керак. Болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, мактабдан тавсифномани, нотинч оиланинг назорат қилинганлиги тўғрисидаги материалларни, васийлик ва ҳомийлик органларининг асослантирилган хулосасини, шунингдек болаларнинг тарбияланиш шароитларини ва ота-онани таърифловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиш лозим. Бу ишлар фақат туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидан боланинг яшаш шароитлари текширилганлиги тўғрисидаги далолатнома ва унга асосланган хулоса олингандан сўнг кўрилиши мумкин";


28-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Болаларнинг фикрини, уларнинг тарафларга бўлган муносабатини аниқлаш, туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яшаш шароитини текшириш вақтида амалга оширилади. Иш ҳолатларига кўра суд томонидан болани сўраш зарур деб топилса, бундай сўровни боланинг ёшини ва ривожланганлигини эътиборга олиб, педагог иштирокида, унга манфаатдор шахслар таъсир этмайдиган вазиятда амалга ошириш лозим".


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида" 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли қарори:


16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши керак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно (ФК 271-моддасининг 5-қисми)".


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2003 йил 19 декабрдаги 18-сонли қарори:


1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ушбу муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Меҳнат, Фуқаролик процессуал кодекслари ва ушбу муносабатларни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган "Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари" (бундан буён матнда Қоидалар), Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида"ги Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғриси"даги Низом билан тартибга солиниши судларга тушунтирилсин";


2-бандидаги "зарар" деган сўзлар, "зиён" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 336-моддасига мувофиқ, ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза иш берувчига жабрланган ходим томонидан, у вафот этган тақдирда эса зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга манфаатдор шахслар томонидан берилади.

Ходим ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар ушбу низони ҳал қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли.

Қайта тиббий гувоҳлантиришдан ўтгандан сўнг янги муддатга соғлиққа шикаст етказилганлиги оқибатида етказилган зиён тўловларини тўлаш ҳақидаги даъволар ҳам суд томонидан биринчи марта ариза қабул қилиш учун белгиланган тартибда қабул қилинади";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 327-моддасида белгиланган, етказилган зиённи талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини кенгайтириб шарҳлашга йўл қўйилмайди.

Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни қоплашга бўлган ҳуқуқ, хотин(эр)нинг янгидан никоҳ тузган ҳолатларида ҳам сақланиб қолади. Чунки, қонунда бундай ҳолатларда ушбу шахсларга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти бекор бўлиши назарда тутилмаган.

Вафот этганнинг вояга етмаган болалари бошқа шахс томонидан фарзандликка олинганда ҳам уларнинг зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади. (Оила кодексининг 166-моддаси)";


10-бандининг иккинчи хатбошисидаги "тиббий-меҳнат экспертизаси комиссияси (ТМЭК)" деган сўзлар, "тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг учинчи хатбошисидаги "пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг эллик фоизидан" деган сўзлар, "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг учинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизидан" деган сўзлар, "қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 323, 330-моддаларига мувофиқ, ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги ҳамда меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши туфайли, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда соғлиққа шикаст етказилиши ёки боқувчининг вафоти туфайли етказилган зарарни ундириш ҳақидаги низоларни кўришда суд жамоа шартномасини, бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа органи ўртасидаги келишувни талаб қилиб олиши лозим";


12-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Меҳнат кодексининг 194-моддасининг иккинчи қисмига" деган сўзлар "Меҳнат кодексининг 323, 330-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "ТМЭК" деган сўзлар, "ТИЭК" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди иккинчи хатбошисидаги "(тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК)" деган сўзлар, "ТИЭК" деган сўзлар сўзлар билан алмаштирилсин;


15-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 326-моддаси талабига мувофиқ, агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зиённинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчи айбининг даражасига қараб, мувофиқ равишда камайтирилади.

Бундай ҳолда зиённинг ўрнини қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди";


17-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 335-моддасига мувофиқ, иш берувчининг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли ходимга етказилган маънавий зиён ходимга меҳнат шартномаси тарафларининг келишувида белгиланган миқдорларда пул шаклида компенсация қилинади.

Низо юзага келган тақдирда, ходимга маънавий зиён етказилганлиги факти ва уни компенсация қилиш миқдорлари, ўрни қопланиши лозим бўлган моддий зарардан қатъий назар, суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1022-моддаси талабидан келиб чиқиб белгиланади".


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли қарори:


кириш қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонунининг 37-моддасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, бошқа шахсга бегоналаштирилиши мумкин эмас".


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли қарори:


7-бандининг биринчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қарздор Ўзбекистон Республикаси судлари юрисдикцияси доирасидан четда бўлса";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризада Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 171-моддасида белгиланган талаб билан биргаликда қарздор томонидан тан олинмаган талаблар қўйилган бўлиб, уларни алоҳида кўриш имкони бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси ФПК 175-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза қабул қилишдан рад этилиши ва ундирувчига даъво ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим".


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида" 2006 йил 22 декабрдаги 17-сонли қарори:


9-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади.

Коррупцияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, бундай битимни тузиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланади (ФК 114-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари)".


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида" 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли қарори:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судлар экспертиза тайинлаш ва ўтказиш масаласини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ФПК, "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сонли қарори билан тасдиқланган "Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги намунавий Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2022 йил 14 мартдаги 6-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган "Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом, шунингдек бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилишлари лозим";


4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли экспертиза муассасалари экспертизани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан белгиланган хизмат кўрсатиш ҳудудларига мувофиқ амалга оширадилар".


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2010 йил 14 майдаги 5-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44, 116-моддаларида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 55-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ўзбекча матнида 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ўлган" деган сўз "вафот этган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра, "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт (ФПКнинг 67-моддаси)";


8-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судда вакил сифатида, шунингдек, нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси мазкур ташкилотларга бевосита қонунга биноан берилган бўлса (масалан, "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси, "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуннинг 27, 33, 45-моддалари  ва бошқалар)";


11-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шахсни судда вакил сифатида қатнашишига ижозат бериш (қатнашишини рад этиш) тўғрисидаги ажрим устидан, у ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаганлиги сабабли шикоят қилиш мумкин эмас";


12-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси";


12-бандининг иккинчи кичик хатбошисидаги "мерос мулкини асровчини" деган сўзлар "меросни бошқарувчини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи кичик хатбошилар билан тўлдирилсин:

"медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув тузиш;

аризаларни имзолаш".


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида" 2011 йил 20 июлдаги 5-сонли қарори:


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддаси)" деган сўзлар "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарори:


6-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция ёки кассация инстанциясида" деган сўзлар "апелляция, кассация ёки тафтиш инстанциясида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли қарори:


10-бандидаги "аудио-, видеоёзувлар" деган сўзлар "рақамли далиллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарори:


5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилганлигини инобатга олиб, фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбурияти туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг зиммасига юклатилишини назарда тутиш лозим";


22-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ОК 165-моддасининг 3-қисми" деган сўзлар "ОК 165-моддасининг 4-қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2016 йил 29 июлдаги 11-сонли қарори:


кириш қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ўзбекча матнида 6-бандининг учинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шунга кўра, қатъий суммада ундирилиши лозим бўлган алимент миқдори суд томонидан қонунчиликда ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми, бир баравари, бир ярим баравари ва ҳоказо) белгиланиши лозим";


23-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд ҳужжатларига биноан алимент ундирилиши юклатилган шахс томонидан жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламаслик ҳолати аниқланса, суд маъмурий жавобгарликка тортиш ёки жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши шарт".


17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 14-сонли қарори:


4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ФПК 44-бобида" деган сўзлар "ФПКнинг 44 ва 45-бобларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганда, шунингдек, суд мажлисини фототасвирга тушириш, суд мажлисида аудио ёки видеоёзув амалга оширилганда, суд бу ҳақда ишда иштирок этувчи шахсларни огоҳлантиради ва ФПК 208-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суд мажлисида фототасвирга тушириш, аудио ёки видеоёзув тарафлар розилиги ва суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан амалга оширилиши мумкинлигини тушунтиради";


14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аризани ФПК 122-моддасининг 5, 6, 7 ва 10-2-бандларида назарда тутилган асослар бўйича кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин";


15-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аноним хатлардаги маълумотлар ва келиб чиқиши номаълум бўлган бошқа маълумотлар далил ҳисобланмайди ва ФПКнинг 71, 74-моддаларига асосан суд уларни кўриш учун қабул қилмаслиги лозим";


16-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бир тараф ўз талаб ва эътирозларига асос сифатида келтирган факт иккинчи тараф томонидан тан олинганлиги суд мажлиси баённомасига киритилиб, фактни тан олган тараф томонидан имзоланиши ёки бу ҳақда ёзма ариза олиниши лозим";


22-бандидаги "ФПК 44-бобида" деган сўзлар "ФПКнинг 44 ва 45-бобларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25-бандидан тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида" 2018 йил 24 августдаги 26-сонли қарори:


7-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари "келишув битимини" сўзларидан кейин "ёки медиатив келишув" сўзлари билан тўлдирилсин;


11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ФПКнинг 50-моддасига мувофиқ прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда ёки прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда иштирок этиши мумкин";


12-банди "келишув битимини" сўзларидан кейин "медиация тартиб-таомилларини амалга ошириш ҳақидаги келишув ёки медиатив келишув" сўзлари билан тўлдирилсин;


16 ва 17-бандларидаги "ёзма ёки ашёвий" деган сўзлар "ёзма, рақамли ёки ашёвий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2019 йил 24 майдаги 12-сонли қарори:


5-бандининг биринчи хатбошисидаги "ФПК 249-моддасининг учинчи қисмига" деган сўзлар "ФПК 249-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25-бандининг биринчи хатбошисидаги "ФПК 266-моддаси" деган сўзлар "ФПКнинг 265-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида" 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "ФПК 6-моддасининг бешинчи қисми" деган сўзлар "ФПК 6-моддасининг олтинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандининг биринчи хатбошисидан ўттиз олтинчи кичик хатбоши чиқариб ташлансин;


9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Арз қилинган талаб фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли аризани қабул қилиш рад қилинганда (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-банди), агар низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, ажримда аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклиги кўрсатилиши шарт";


10-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ФПК 122-моддасининг 1, 3, 4 ва 10-3-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда, суд ажримда иш бўйича қабул қилинган даъвони таъминлаш чоралари бекор қилинганлиги ҳақида кўрсатади";


11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси талабларига мувофиқ:

аризани қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақида;

суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида;

иш фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатиш ҳақида;

тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида;

ишда қатнашган шахс вафот этганлиги муносабати билан, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримларни чиқаришда суд давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилиши лозим";


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлган ажримларни, суднинг ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилинадиган, хусусий шикоят ёки протест берилмайдиган, лекин эътирозлар апелляция ёки кассация тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкин бўлган ажримлардан фарқлаш лозим";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонунга мувофиқ (ФПКнинг 400, 419-1-моддалари), биринчи инстанция суди ажрими устидан суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиниши мумкин, башарти процессуал қонунда бу тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса ёки ажрим ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилса.

Бундай ажримларга қуйидагилар киради:

аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;

аризани қайтариш тўғрисидаги;

иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги;

суд жаримасини солиш тўғрисидаги;

жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтиришни рад этиш тўғрисидаги;

иш юритишни тугатиш тўғрисидаги;

ўтказиб юборилган процессуал муддатни узайтиришни ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарорининг ёзувидаги хатолар ва очиқ арифметик хатоларни тузатиш тўғрисидаги;

қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ва унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги;

ижро варақасининг ёки суд буйруғининг дубликатини бериш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисидаги;

даъвони таъминлаш масалалари бўйича;

суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ва бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги;

суд харажатлари билан боғлиқ масалалар бўйича;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ иш бўйича;

чет давлат судларининг ва чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги;

ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш тўғрисидаги;

ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақидаги масалалар бўйича;

ижро ишини юритишни тиклашни рад этиш тўғрисидаги;

даъво ариза (ариза)ни судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги;

фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисидаги ва бошқалар.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунга мувофиқ ФПК 122-моддасининг 5, 6, 7 ва 10-2-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин (ФПК 123-моддасининг учинчи қисми)".


21. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида" 2019 йил 24 декабрдаги 25-сонли қарори:


1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Апелляция, кассация, тафтиш инстанцияси судлари ўзлари томонидан чиқарилган ажримларни янги очилган ҳолатлар бўйича улар томонидан қуйи инстанциянинг суд ҳужжати ўзгартирилган ёхуд янги ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, қайта кўришга ҳақли (ФПК 438-моддаси)";


10-бандининг биринчи хатбошисидан "ашёвий" деган сўз чиқариб ташлансин;


12-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилиши тегишли суд томонидан ФПК билан ушбу инстанция суди учун белгиланган қоидалар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлади (ФПК 445-моддаси)";


13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисидаги ажрими устидан қонунда белгиланган муддатларда апелляция ёки кассация тартибида хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

Апелляция, кассация инстанцияси судининг ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисидаги ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин";


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини бекор қилиш тўғрисидаги аризани рад қилиш ҳақидаги ажрими устидан берилган хусусий шикоят (протест) қаноатлантирилганда, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ФПКнинг 47-боби тартибида ушбу ажримни, шунингдек, аризачи томонидан қайта кўриш масаласи қўйилган суд ҳужжатини, агар ушбу суд ҳужжатини қайта кўриш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилади. Бундай ҳолда иш биринчи инстанция судига мазмунан кўриш учун юборилади".


22. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида" 2020 йил 19 декабрдаги 35-сонли қарори:


1-бандидаги "аудио- ва видеоёзувлардан" деган сўзлар "рақамли далиллардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Процессуал қонун талабларига мувофиқ, далилларни тақдим этиш ва исботлаш мажбурияти тарафларга юклатилган. Шу билан бирга судлар назарда тутишлари лозимки, қонунда далилларни тақдим этиш мажбуриятини тақсимлашга оид умумий қоидалардан ташқари, айрим тоифадаги ишлар учун махсус қоидалар ҳам белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111, 120, 146, 154, 174, 395-моддаларига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномасини тузишнинг асослилиги, ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлиги, ходимнинг иш берувчи билан бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этганлиги, ходимни ишдан четлаштиришнинг қонунийлиги, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлиги, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимни бошқа ишга ўтказиш мумкин эмаслигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, ходим ваколатли давлат органларининг талабига кўра ишдан четлаштирилган ҳолларда эса ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли давлат органининг зиммасига юклатилади.

Зарар етказишда айби йўқлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш мажбурияти эса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ жавобгарга юклатилади";


ўзбекча матнида 11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "қарори" деган сўзлар "ҳал қилув қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандининг учинчи хатбошисидаги "ёзма ёки ашёвий" деган сўзлар "ёзма, рақамли ёки ашёвий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 мартдаги 9-сонли қарори:


2-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Прокурор, юқори турувчи прокурор ва уларнинг ўринбосарлари прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ҳамда қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжати устидан апелляция, кассация протести келтиришга ҳақли. Шунингдек, прокурор ФПК 383-моддасининг биринчи қисми, 403-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлганда, апелляция, кассация протести келтириши мумкин";


3-бандининг биринчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил" сўзларидан кейин "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан тўлдирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 июндаги 20-сонли қарори:


2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурор ва уларнинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган ҳамда қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест келтиришга ҳақли. Прокурор иштироки назарда тутилмаган ишлар бўйича тафтиш тартибидаги протест ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлганда, келтирилиши мумкин".


V. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг иқтисодий ишларга оид қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарори:


1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор суд ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, шу асосда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза беришга ҳақли эмас, бундай ҳолатда улар фақат суд ҳужжатлари устидан апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш тартибида шикоят бериши мумкин. Бундай шахслар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганида аризани қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 291-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёхуд 316-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ёхуд 324-2-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади"


3-банддаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Янги очилган ҳолатлар мавжуд бўлмасдан, суд ҳужжатини апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқиш асослари мавжуд бўлган тақдирда суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида берилган аризани қаноатлантириш мумкин эмас. Бунда иқтисодий суд кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига асосланиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиши лозим";


7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда бошқа орган қарори бекор қилинган деганда ушбу ҳужжатнинг ҳақиқий эмас деб топилганлигини тушуниш лозим";


8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган иқтисодий судга, агар суд ҳужжати апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳамда янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ариза иқтисодий суднинг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган тегишли инстанциясига берилади. Ушбу тартиб бузилган ҳолда берилган ариза ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади. Агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан сўнг аниқланса, ариза иш ҳужжатлари билан бирга тегишли инстанция судига юборилади";


11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини, агар у апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияларида ўзгартирилмаган ёки янги қарор қабул қилинмаган бўлса, фақат шу суд инстанцияси қайта кўриб чиқишга ҳақли. Башарти биринчи инстанция судининг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияларининг суд ҳужжати ИПК 326-моддасининг иккинчи қисмига биноан ўзгартирган ёки бекор қилган инстанция томонидан қайта кўриб чиқилади";


13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда аризадан воз кечган шахс айни шу асос билан мурожаат қилишга ҳақли эмас";


14-банд:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани ИПК 107-моддасининг 3 ва 8-бандларига мос ҳолда кўрмасдан қолдириш ёки ариза бўйича иш юритишни ИПК 110-моддасининг 4-6-бандларига мос ҳолда тугатиш мумкин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрим устидан умумий тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари тафтиш инстанциясининг ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


15-банднинг биринчи хатбошиси "кассация" деган сўздан кейин "ва тафтиш" деган сўз билан тўлдирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Иш апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг иш юритувида бўлган вақтда янги очилган ҳолат бўйича ишни қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза келиб тушса, бу суд шикоятни кўриб чиқишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш натижалари олингунга қадар тўхтатиб туради ва ишни суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги ариза келиб тушган тегишли инстанция судига юборади.

Агар суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича бекор қилинса, юқори инстанция суди шикоят бўйича иш юритишни ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 296-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 324-2-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда тугатади";


қуйидаги мазмундаги 16-1, 16-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"16-1. Суд ҳужжатининг янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, юқори турувчи суд бир вақтнинг ўзида аризада янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш сўралган қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ҳам бекор қилади ва ишни суд ҳужжати бекор қилинган тегишли судга мазмунан кўриш учун юборади.

16-2. Агар юқори инстанция суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан берилган шикоят (протест)ни кўришда ушбу ажримни асоссиз эканлиги ҳақида хулосага келса, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва шу билан бирга суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этади.

Агар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан берилган шикоят (протест) кўрилгунга қадар иш бўйича янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, янги суд ҳужжатига нисбатан шикоят (протест) берилган ёки берилмаганлигидан қатъий назар ушбу суд ҳужжати бекор қилинган ажрим асосида қабул қилинганлиги сабабли у ҳам бекор қилинади."


2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори:


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади";


қуйидаги мазмундаги 3-2-банд билан тўлдирилсин:

"3-2. Агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади.

Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар қонун ҳужжатларида шартнома тузишда танлов (тендер) савдолари ўтказилиши назарда тутилган бўлса, бундай шартнома шартларини ўзгартириш юзасидан қўшимча келишув тузиш учун танлов (тендер) комиссиясининг белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва расмийлаштирилган баённомаси асос бўлади.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома шартларини тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Судларнинг эътибори ушбу талабларга риоя қилинмасдан тузилган шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига қаратилсин.

Танлов (тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага тарафларнинг келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас."


3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарори:


4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар эътиборга олишлари лозимки, суд ҳужжатини ижро этиш босқичи деганда, суд ҳужжати асосида ижро варақаси берилганидан кейинги босқич тушунилади. Суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди. Суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар судга тақдим этилган келишув битимини тасдиқлаш рад этилади";


Ўзбек тилидаги матнининг 13-бандидаги "ИПК 134-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар "ИПК 134-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


Ўзбек тилидаги матни 19-бандининг биринчи хатбошисидаги "ИПК 173-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 73-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"ИПК 133-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда кўрилади"


24-бандидаги "Банкротлик тўғрисида" деган сўзлар "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарори:


3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларнинг эътибори, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда уларнинг таркибий тузулмалари ҳам ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслигига қаратилсин"

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


Ўзбек тилидаги матни 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "хўжалик судида" деган сўзлар "иқтисодий судда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар учун ИПК 223-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддат уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.";


қуйидаги мазмундаги 10.1-банд билан тўлдирилсин:

"10.1. Ҳакамлик судининг қарздорликни ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда иқтисодий суд ушбу қарздорлик ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган ёки тузилмаган битимлардан келиб чиққанлигини аниқласа, ИПК 231-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан ижро варақаси беришни рад этиши лозим";


15.6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий, оила ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низолар, хусусан, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги; ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги; давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан берилган шикоят; агар қонунда сўзсиз (акцептсиз) тартибда жарима ундирилиши назарда тутилмаган бўлса назорат қилувчи органлар томонидан ташкилотлар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги; назорат қилувчи органлар томонидан қонунчилик талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги низолар; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги; ер билан боғлиқ, бино - иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш; мулк ҳуқуқини тан олиш; бюджет тизими бюджетларидан пул ундириш ҳақидаги низолар ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмайди."


5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли қарори:


2.2-банднинг биринчи хатбошисидаги "сувни чиқариб юбориш (канализация)" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-банддаги "тасдиқловчи далиллар" деган сўзлардан кейин "давлат харидлари билан боғлиқ шартномалар бўйича харид қилиш тартиб-таомилига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин";


Ўзбек тилидаги матни 15.1-бандининг биринчи хатбошисидаги "ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига" деган сўзлар "ИПК 144-моддасининг иккинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15.1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти (протести) ёхуд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ИПКнинг 34, 35 ва 36-бобларига мувофиқ кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, иш ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига юборилади";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд буйруғи апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди. Шу муносабат билан суд буйруғи устидан берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятини қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 316-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, суд буйруғини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қабул қилиш эса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар шикоят ёки ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти (протести) ёхуд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёхуд 324-2-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бўйича эса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади";


20-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин";


20-банд ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти (протести) ёхуд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ИПКнинг 34, 35 ва 36-бобларига мувофиқ кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, биринчи инстанция суди томонидан берилган суд буйруғи ҳам бекор қилиниши лозим";


қарорнинг ўзбек тилидаги матни 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан ажримлар чиқарилгандан кейин беш кунлик муддатда тарафларга юборилади ёки уларга тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзили мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин".


6. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарори:


7-банди "апелляция" деган сўздан кейин "кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПКда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) назарда тутилмаганлиги муносабати билан судлар шуни инобатга олиши лозимки, экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳам кўрсатилган бўлиб, ушбу ажрим устидан шикоят берилган (протест келтирилган) бўлса, шикоят (протест)нинг фақат иш юритишни тўхтатиб туришга оид қисми кўриб чиқилади. Агар шикоят (протест) суд ажримининг экспертизани тайинлашга оид қисми устидан берилган бўлса, уни қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ёки 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ёхуд 316-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади. Агар ариза (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёхуд 324-2-модда биринчи қисмининг 2-бандига асосан, шикоят (протест) кўриб чиқилаётган суд инстанциясида тугатилади"


7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли қарори:


4-банди "кассация" деган сўздан кейин "ва тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


Ўзбек тилидаги матнининг 12.1-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Маслаҳатдан сўнг суд ҳужжати ИПКда белгиланган тартибда эълон қилинади"


8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори:


9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар берилиши мумкин. Агар бундай ариза ишни апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмайди ва бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади, бундан иш апелляция ёки кассация инстанциялари томонидан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно";


16.1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Даъвогар томонидан ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиш ва уни тиклаш ҳақида ариза фақатгина биринчи инстанция судига берилиши мумкин, яъни даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги фақат биринчи инстанция суди томонидан узрли деб топилиши мумкин. Бундай аризанинг апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судида кўрилаётган пайтда берилиши ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклаш ва бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиниши учун асос бўла олмайди, бундан иш апелляция ёки кассация инстанциялари томонидан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно"


9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарори:


3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар инобатга олишлари керакки, йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатларга иш куни бўлмаган кунлар ҳам киради, ИПК 203-10-моддасининг олтинчи қисми ва 222-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


11-банднинг биринчи хатбошиси "(ИПК 300-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари)" деган сўзлардан кейин "тафтиш тартибидаги шикоят (протест) (ИПКнинг 324-3-моддаси)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан ИПКнинг 163-моддасида назарда тутилган тегишли процессуал ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида судгача мажлис ўтказиш ҳоллари бундан мустасно";


15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 17-моддасининг тўртинчи қисми, 24-моддаси, 45-моддасининг тўртинчи қисми, 47 ва 48-моддалари, 158-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари, 160-моддасининг биринчи қисми, 171-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни кўриш янгидан бошланади";


ўзбек тилидаги матнининг 21.1-бандидаги "ИПКнинг 17 ва 128-моддаларига" деган сўзлар "ИПКнинг 17 ва 172-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт. Шуни инобатга олиш лозимки, беш кунлик муддат кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарори (ажрим)ни қабул қилган биринчи инстанция судига келиб тушган кундан ҳисобланади";


25.1, 25.2 ва 25.3-бандлар қуйидаги мазмундаги 27, 27.1, 27.2-бандлар билан алмаштирилсин:

"27. Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган шахслар ҳамда ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаганлиги сабабли ишни кўришда қатнашмаган ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилган апелляция шикоятини бериш учун ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ИПКнинг 262-моддасида назарда тутилган бир ойлик муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли рад этилиши мумкин эмас.

Судлар аризачининг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаганлиги ҳақидаги важларига баҳо беришда, тарафларнинг хабардор қилинганлиги тўғрисидаги ишда мавжуд далилларни текширишлари, агарда шикоят ишга жалб қилинмаган шахслар томонидан берилган бўлса, улар суд ҳужжати билан ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигини қачондан бошлаб билган ёки билишлари лозим бўлганлигини аниқлашлари керак.

Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ИПК 262-моддасининг учинчи қисми, 285-моддасининг иккинчи қисми ва 310-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган апелляция, кассация шикояти (протести) ва тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги аризани бериш учун белгиланган муддат қатъий ҳисобланади.

27.1. Суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсга шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг юборилмаганлиги ёки ўз вақтида юборилмаганлиги оқибатида шикоятни бериш муддати ўтказиб юборилган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти ва тафтиш тартибидаги шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддати, агар апелляция, кассация шикояти ва тафтиш тартибидаги шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги ариза ИПК 262-моддасининг учинчи қисми, 285-моддасининг иккинчи қисми ва 310-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган муддатда берилган бўлса, тикланиши лозим.

27.2. Апелляция, кассация ва тафтиш шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган процессуал муддатини тиклаш учун апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоятни бериш тўғрисидаги масалани юқори турувчи орган (мансабдор шахс) билан келишиш лозимлиги, раҳбар ёки вакилнинг хизмат сафарида, меҳнат таътилида ёхуд даволанишда бўлганлиги, ҳуқуқшунос лавозимининг вакантлиги ёки ушбу штат бирлигининг мавжуд эмаслиги, раҳбарнинг алмашганлиги, шунингдек юридик шахснинг бошқа турли ички ташкилий муаммолари каби бошқа ҳолатлар узрли сабаблар деб баҳоланмаслиги лозим";


қуйидаги мазмундаги 26, 26.1 ва 26.2-бандлар билан тўлдирилсин:

"26. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, тафтиш тартибдаги шикоят (протест) кассация инстанцияси суди қарор қабул қилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 307-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда киритилиши мумкин.

26.1. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва тафтиш тартибида шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.

26.2. Тафтиш шикояти (протести) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш учун белгиланган бир ойлик муддат тафтиш шикоятини (протестини) суд муҳокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқарилган кундан ҳисобланади ва кейинги ойнинг тегишли кунида тугайди.

Алоҳида ҳолларда тафтиш шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин."


10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарори:


рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 8.1-банд билан тўлдирилсин:

"8.1. Разъяснить судам, при удовлетворения искового требования о возврате лизингового объекта государственная пошлина исчисляется из цены лизингового объекта".


11. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори:


20-бандининг биринчи хатбошисидаги "хўжалик судларида" деган сўзлар "иқтисодий судларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори:


7-банднинг биринчи хатбошиси "кассация" деган сўздан кейин "ёхуд тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11-банд:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шартнома шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги иқтисодий низолар ҳам судга тааллуқлидир. Бундай турдаги низоларни суд ўз иш юритишига қабул қилиши учун шартноманинг тури ҳам, уни тузиш тартиби ҳам аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга ФК шартномани бекор қилиш ва ўзгартириш, агар ФК, бошқа қонунлар ёки шартнома билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишуви бўйича мумкинлиги тўғрисидаги қоидани белгилайди (ФК 382-моддасининг биринчи қисми). Тарафлардан бирининг талаби билан эса шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф уни жиддий равишда бузса ҳамда ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (ФК 382-моддасининг иккинчи қисми)";

тўртинчи хатбошиси билан тўлдирилсин.

"Судлар шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъволарни қабул қилиш масаласини ҳал этишда бир тарафнинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифи шартноманинг барча тарафларига юборилганлигига, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан, агар шартнома уч ва ундан ортиқ тарафлар иштирокида тузилган бўлса, қолган барча тарафлардан рад жавоби олинганидан ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олинмаганидан кейингина шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқи пайдо бўлишига эътибор қаратсин";


14-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи инстанция судида иштирок этувчи вакиллар апелляция ёки кассация шикояти, шунингдек, тафтиш тартибидаги шикоят беришга, агар бундай процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ишонч билдирган шахс томонидан берилган ишончномада махсус қайд этилган бўлса, ҳақли";


қуйидаги мазмундаги 30-2-банд билан тўлдирилсин:

"30-2. Судлар давлат харидлари тўғрисидаги шартномалардан келиб чиққан низоларни кўриб чиқишда тегишли иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда ғазначилик бўлинмасини учинчи шахс сифатида ишга жалб этиш чорасини кўришга эътибор қаратишлари лозим";


32-1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги Қонуни талабига риоя қилинмаган ҳолда тузилган медиатив келишувга ҳам қўлланилади";


41-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳал қилув қарори устидан апелляция, кассация шикояти (протести) ва тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушганидан кейин йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатишга йўл қўйилмайди".


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни иқтисодий судлар томонидан кўришда қонунчилик ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2023 йил 20 ноябрдаги 27-сонли қарори:


34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанциясида ИПКда белгиланган муддатларда тегишли тартибда кўриб чиқилади".


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 июндаги 21-сонли қарори:


Рус тили матнидаги 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ИПК" деган сўз " ЭПК" деган сўз билан алмаштирилсин.


VI. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ишлар бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "39-моддаси" деган сўзлар "46-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган ""Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида"ги низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тўғрисида"ги Йўриқнома ва ушбу соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари қўлланиши лозим";


4-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли" деган сўзлар "2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи ва иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 37-моддасига асосан, ёшга доир умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш учун фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади";

иккинчи хатбошисидаги "2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган ""Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги" деган сўзлар "2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судлар назарда тутиши лозимки, 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ходимга тўланадиган иш ҳақи шаклидаги даромадлардан ҳисобланади ва ушлаб қолинади 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси).

Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисидаги ва ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари солиқ органларида шакллантирилган маълумотлар асосида аниқланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, судлар иш берувчининг ижтимоий солиқ, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли иш даврини стажга қўшмаганлик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, бу ҳолат иш фаолияти даврини ходимнинг иш стажидан чиқариш учун асос бўлмаслигини инобатга олишлари лозим";


10-бандининг иккинчи хатбошисидаги "а", "б", "в" ва "г" бандларида" деган сўзлар "а"-"г" ва "к" бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хусусан, иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:

а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр;

б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

в) идоравий бўйсунувидан қатъий назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият:

2019 йил 1 январга қадар давр учун - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;

2020 йил 1 январдан - ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.

д) I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;

е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш;

ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил;

з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;

и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр;

к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса.

Қайд этилган "д" - "и" бандларида назарда тутилган даврлар ушбу банднинг "а" - "г" ва "к" бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар стажига "д" - "и" бандларда назарда тутилган даврлар қайд этилган банднинг "а" - "г" ва "к" бандларида кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъий назар қўшилади.

Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади. Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсия миқдорини ошириш ҳам ота, ҳам онанинг умумий иш стажига қараб, Қонун 27-моддасининг "г" бандида кўрсатиб ўтилган миқдорларда амалга оширилади";


12-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли" деган сўзлар "2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли" деган, "Низомнинг 35-бандига" деган сўзлар "Низомнинг 27-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "115 ва 139-моддаларига" деган сўзлар "182 ва 221-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шу жумладан, якка (гуруҳли) ижара шароитидаги ёки шахсий ёрдамчи, деҳқон, фермер хўжаликларидаги фаолият даврини пенсия олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига қўшиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори талабларидан келиб чиқиши лозим";


15-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Чет элда ёлланган ҳолда ишлаган даврни иш стажига қўшмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларини қўллашлари талаб этилади.

Судларга тушунтирилсинки, меҳнат шартномаси (контракти) асосида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий Бюролардан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олган чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), ташкилотларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс ҳисобланади";


16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 20-моддасига асосан, зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.

Шуни инобатга олиш лозимки, солиқ тўловчиларга ижтимоий солиқ ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек, уларнинг ҳисоблаб чиқариш тўғрилиги учун жавобгарлик ҳам юклатилган";


17-бандининг биринчи хатбошисидаги "2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли" деган сўзлар "2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли" деган, "35-бандининг "ж" кичик банди, 66-банди" деган сўзлар "27-бандининг "ж" кичик банди, 62-банди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 352-моддасига мувофиқ иш берувчилар хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини таъминлаши шартлиги белгиланган";


23-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "81-моддаси" деган сўзлар "125-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"меҳнат дафтарчаси" деган сўзларидан кейин "(электрон меҳнат дафтарчаси)" деган сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 15-сонли қарори:


24-бандининг биринчи хатбошисидаги "аризачи" деган сўздан кейин "биринчи" деган сўзи билан тўлдирилсин;


26-бандидаги "тушунтириб бериш тавсия этилсин" деган сўзлар "тушунтириб беришлари лозим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


рус тилидаги матнининг 26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"В целях повышения правосознания граждан судам следует после объявления судебного акта разъяснять суть и основания его принятия".


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида" 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарори:


9-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, давлат ижрочиларининг ижро ҳужжатини Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда ижро этмасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги устидан низолашишга доир ишлар ҳам маъмурий судга тааллуқлидир";


10-бандининг биринчи хатбошисидаги "20-моддасининг тўққизинчи қисми" деган сўзлар "20-2-моддасининг саккизинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг биринчи хатбошисидаги "давлат божи" деган сўзлардан кейин "ва почта харажати" деган сўзи билан тўлдирилсин;


17-бандининг биринчи хатбошисидаги "иккинчи қисмига" деган сўзлар "учинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд ҳужжати унда кўрсатилган муддатда ижро этилмаган тақдирда, тегишли орган мансабдор шахсига биринчи инстанция суди томонидан суд жаримаси солинади ва суд ҳужжатини ижро этиш учун бир ойдан ошмайдиган такрорий муддат берилади. Суд ҳужжатининг такроран ижро этилмаслиги дастлабки солинган жариманинг ўн баравари миқдорида жарима солишга асос бўлади (МСИЮтКнинг 122-моддаси)".


VII. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2021 йил 15 январдаги 1-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

Б. Исламов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Н. Хакимова

       

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) 2004 й.