Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2025 й. ПҚ-100-сон "Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
11.03.2025 й.
N ПҚ-100
УЙ-ЖОЙ ҲАМДА БИНО-ИНШООТЛАРНИ
ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
СОҲАСИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ ҲАМДА
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва ресурс тежамкор ускуналардан фойдаланган ҳолда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларини иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш, иссиқлик таъминоти соҳасини ислоҳ қилиш, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда биноларда энергия йўқотишларни камайтириш бўйича "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга ошириладиган асосий вазифаларни белгилаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ВА МАҚСАДЛАР
1. Уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг келгуси 5 йилдаги асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот ташкил этиш ҳамда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:
(i) марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғини, шу жумладан, 2025-2026 йилларда 18 та қозонхона ва 258 километр иссиқлик тармоғини янгилаш;
(ii) давлат-хусусий шериклик асосида 9 та (шундан 2 та лойиҳа 2025-2026 йилларда бошланади), халқаро молия институтлари иштирокида 13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳаларини амалга ошириш (шундан 5 та шаҳар ва туманда 2025-2026 йилларда бошланади);
(iii) марказлашган иссиқлик таъминоти қамровини 37 фоиздан 58 фоизгача етказиш, тизимдаги йўқотишларни 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартириш;
(iv) кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларига 8 681 та индивидуал иссиқлик пунктини ўрнатиш (2025 йилда 480 та), марказлашган иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(б) марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган тўрт ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қуриш ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида 20 фоизга камайтириш;
(в) якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда давлат муассасалари, саноат ва хусусий сектор бино-иншоотларининг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида тажриба-синов лойиҳаларини бошлаш;
(г) ижтимоий соҳа, саноат ва хусусий секторлар бино-иншоотларини янгидан қуриш ҳамда реконструкция қилишни лойиҳалаштириш бўйича техник шартларда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва муқобил иссиқлик тизимлари ускуналарини ўрнатиш талабини киритиш;
(д) табиий газ истеъмоли юқори бўлган аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа ҳамда давлат муассасаларида энергия самарадор ва замонавий ускуналар (газ горелкали қурилмалар) ўрнатишни рағбатлантириш;
(е) хусусий сектор иштирокида иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда энергосервис хизматларини кўрсатиш ҳамда энергия тежамкорликни оширишда янги бозорни шакллантириш, ихтисослашган энергия хизматлари компаниялари бозори (ЭСКО) механизмлари ва инновацион молия воситалари орқали энергия самарадорликни ошириш лойиҳаларини мувофиқлаштирувчи ташкилот тузиш.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
(а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида "Иссиқликтаъминоти" акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда - Жамият) ташкил этиш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юклаш;
(б) иссиқлик таъминоти тизимларида икки турдаги энергия ишлаб чиқаришни назарда тутувчи когенерация технологияларини жорий этиш лойиҳаларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлиги томонидан биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
(в) Жамият устав капиталини 23 та хўжалик жамиятлари ва корхоналар устав капитали ҳисобига шакллантириш ҳамда ушбу хўжалик жамиятлари ва корхоналарни масъулияти чекланган жамиятлар сифатида қайта ташкил этиш;
(г) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Жамиятнинг устав капиталидаги давлат акция пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқини амалга оширишни юклаш.
3. Масъулияти чекланган жамиятлар сифатида қайта ташкил этиладиган, устав капитали "Иссиқликтаъминоти" АЖ уставига ўтказиладиган хўжалик жамиятлари ва корхоналар рўйхати ҳамда уларни қайта ташкил этиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
II. АСОСИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА
ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИГАН ДАСТУРЛАР
4. Кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда давлат муассасаларини 2025-2030 йилларда марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида қуйидагилар:
(а) Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг йиғма параметрлари 2-иловага мувофиқ;
(б) Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага мувофиқ. Бунда жорий йилда Нукус ва Бухоро шаҳарлари иссиқлик таъминоти тизимларида бир вақтнинг ўзида икки турдаги энергия ишлаб чиқаришни назарда тутувчи когенерация технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш чораларини кўриш;
(в) Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган янги истиқболли лойиҳалар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Марказий банк, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси қуйидаги тажриба-синов лойиҳаларини бошласин:
(а) Чиноз ва Олтиариқ туманларида бюджет маблағлари ҳисобидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (иссиқлик насослари, қуёш панеллари) ҳамда ресурс тежамкор ускуналардан фойдаланган ҳолда тўрт қаватли уй-жойларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш, ушбу уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун уларнинг иссиқлик изоляцияси бўйича лойиҳалар;
(б) "Яшил" имтиёзли кредитлар ҳисобидан ҳар бир вилоятда 100 тадан якка тартибдаги уй-жойларда энергия йўқотишларни камайтириш учун уларнинг ташқи ва том қисмининг иссиқлик изоляцияси, энергия тежамкор ойна ва эшик ромларини ўрнатиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар) ҳамда энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш лойиҳалари;
(в) Бухоро вилоятидаги ижтимоий соҳа муассасаларининг қониқарсиз ва таъмирталаб биноларида энергия йўқотишларни камайтириш учун уларнинг ташқи ва том қисмини иссиқлик сақловчи материаллар билан қоплаш, энергия тежамкор ойна ва эшик ромларини ўрнатиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (қуёш панеллари ва шу кабилар), муқобил иссиқлик тизимлари (гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари, фанкойл тизими ва шу кабилар) ҳамда энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш лойиҳалари;
(г) Бухоро вилояти тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда тўрттадан ижтимоий соҳа ва давлат муассасаси объектларида (мактабгача таълим, мактаб, тиббиёт, давлат идораси) энергия самарадор лойиҳалар;
(д) республикада жойлашган барча давлат мактабгача таълим муассасаларини тўлиқ гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш лойиҳалари. Бунда Вазирлар Маҳкамаси ушбу тажриба-синов лойиҳалари бир ой муддатда бошланишини ташкил этсин.
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда жорий йил 1 июлга қадар кўп квартирали уй-жойларнинг фасад ва том қисмини иссиқлик сақловчи материаллар билан қоплаш, кириш йўлакларида энергия тежамкор ойна ромлари ўрнатилишини назарда тутувчи 2026-2030 йилларда кўп квартирали уй-жойларнинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган давлат дастурини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" (СEBU) лойиҳаси доирасида ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорликни ошириш, уларда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш лойиҳаларининг амалга оширилишини жадаллаштириш юзасидан Жаҳон банки билан музокараларни бошласин.
III. МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАР
8. Иқтисодиёт ва молия вазири (Ж. А. Қўчқоров) 2025 йилда:
(а) мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган лойиҳаларни бошлаш учун халқаро молия институтларидан 68 миллион АҚШ доллари жалб қилсин;
(б) Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 320 миллиард сўм ажратсин;
(в) Давлат бюджетидан иссиқлик таъминоти тизимини ёпиқ тизимга ўтказиш чора-тадбирлари учун 50 миллиард сўм, мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган янги истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун 10 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратсин. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур қарордан келиб чиқадиган қўшимча харажатлар, шу жумладан, тажриба-синов лойиҳалари учун 2025 йил Давлат бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан маблағлар ажратишга рухсат берилади.
9. Белгилансинки, 2026-2030 йилларда:
(а) иссиқлик қозонхоналари ва иссиқлик тизимларини замонавий технологиялар асосида модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳалари учун халқаро молия институтларидан 257 миллион АҚШ доллари жалб қилинади;
(б) ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1,6 триллион сўм ажратилади;
(в) Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт жамғармасидан жалб қилинган 143 миллион АҚШ доллари қарз маблағлари ўзлаштирилади;
(г) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларни мустаҳкам ва барқарор молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтларидан мақбул шартлардаги кредитлар, грантлар ва техник ёрдамларни жалб қилади.
10. Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда иссиқлик таъминоти корхоналарининг 5-иловага мувофиқ 2025 йил 1 январь ҳолатига мавжуд қарздорликларини кечиктириш, ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин.
IV. ТАРТИБ ВА ҚОИДАЛАР
11. Белгилансинки, 2025 йил 1 июндан бошлаб:
(а) молиялаштириш манбаларидан қатъи назар (бюджет, халқаро молия институтлари, давлат-хусусий шериклик, хусусий ва бошқа манбалар) қурилишда техник шартлар олиниши талаб қилинадиган бино-иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни лойиҳалаштиришда ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатларида биноларнинг ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (қуёш панеллари ва шу кабилар) ва муқобил иссиқлик тизимлари (гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ва шу кабилар) ҳамда энергия тежовчи ускуналарни мажбурий ўрнатиш талаби киритилади;
(б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ушбу объектлардан фойдаланишга рухсатнома беришда кўрсатилган ускуналарнинг ўрнатилганини ҳамда уларнинг ташқи ва том қисми иссиқлик сақловчи материаллар билан қопланишини назорат қилади;
(в) марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ҳамда мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича барча лойиҳаларда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимини жорий этиш назарда тутилади;
(г) Жамият таркибидаги ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар (тарифлар) Идоралараро тариф комиссияси томонидан тартибга солинади;
(д) кўп квартирали уй-жойлар ва биноларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи тизимларининг қурилиши, иншоотлар ва тармоқларда ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади;
(е) иссиқлик таъминоти корхоналари тасарруфидаги қозонхоналарни Жамиятнинг розилигисиз бўш турган объект сифатида белгилаб, электрон савдоларга чиқариш тақиқланади;
(ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари 6-иловада кўрсатилган вазифалар ижросига шахсан масъул этиб белгиланади ҳамда уларга марказлашган ва локал иситиш тизимини йўлга қўйишда қозонхоналар ва тармоқларни қуриш ва жойлаштириш учун талаб этиладиган ер майдонларини ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналарига ажратишга рухсат берилади;
(з) ҳар йили ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида иссиқлик таъминоти соҳасига ажратиладиган маблағларнинг камида 10 фоизи энергия тежовчи ускуналарни ўрнатишга йўналтирилади;
(и) қурилиш ва модернизация қилиш лойиҳалари амалга ошириладиган барча ижтимоий соҳа муассасаларида мажбурий тартибда доимий иссиқ сув билан таъминланадиган тежамкор санитария-гигиена хоналари, қўл ювиш жойлари ҳамда спорт залларида душ қабул қилиш хоналари техник жиҳатдан фойдаланишга қулай тарзда ташкил қилинади;
(к) қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳалар доирасида иссиқлик қозонхона қувватларини белгилашда ҳудуддаги барча кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва маъмурий бинолар ҳамда саноат ва хусусий секторларнинг тўлиқ қамраб олиниши назарда тутилади;
(л) марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд ҳудудларда янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа муассасалари, саноат ва тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг иссиқлик тармоқларига уланиши мажбурий ҳисобланади.
V. ҚАРОР ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,
ТАЪМИНЛАШ ВА НАЗОРАТ
12. Иқтисодиёт ва молия вазири (Ж. А. Қўчқоров):
(а) икки ҳафта муддатда Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан биргаликда 2025 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган ижтимоий соҳа муассасаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин;
(б) икки ой муддатда энергия самарадорлик лойиҳаларининг лойиҳа топшириқлари ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, энергия аудит ўтказиш ва техник назоратни амалга ошириш, лойиҳалар доирасида ўрнатилган қурилма ва технологияларга техник хизмат кўрсатишни назорат қилиш учун халқаро компания ва консультантлар жамоасини жалб этсин;
(в) ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда кўп квартирали уй-жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини барқарор ва кафолатланган молиялаштириш манбалари билан таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг қўшимча грант ва кредитларини жалб қилиб борсин.
13. Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Марказлашган иссиқлик таъминоти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш ишларини жадаллаштириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
(а) иссиқлик таъминоти соҳасида энергия самарадор технологияларни жорий қилиш, қайта тикланадиган манбалардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, хизматлар сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш, ҳисоб-китоб тизимини тартибга солиш ва операцион самарадорликни ошириш орқали корхоналарнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, илғор хорижий тажрибалар асосида иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчига етказиб беришгача самарали тизимни жорий этиш, тизимларда йўқотишларни камайтириш чораларини кўриш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
(б) биноларда энергия йўқотишларни камайтиришга қаратилган энергия самарадорлик дастур ва лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия самарадор биноларни қуриш бўйича қоида ва тартибларни ишлаб чиқиш, доимий такомиллаштириш ҳамда уларга риоя қилинишини назорат қилиш;
(в) соҳада жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий қилиш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш йўналишларини белгилаш;
(г) қарор билан кўзда тутилган дастур ва лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини назорат қилиш, қарор ижросини мувофиқлаштириш.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж. А. Қўчқоров ҳамда А. Ж. Раматов, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. С. Хидоятов ва энергетика вазири Ж. Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
17. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Иссиқликтаъминоти" АЖ уставига ўтказиладиган
хўжалик жамиятлари ва корхоналар рўйхати ҳамда
уларни қайта ташкил этиш тартиби
I. Активлари ва устав капитали "Иссиқликтаъминоти" АЖ
устав капиталини шакллантириш учун топшириладиган
хўжалик жамиятлари ва корхоналар рўйхати
Т/р |
Корхоналарнинг номи |
Давлат улуши (%) |
I |
Қорақалпоғистон Республикаси |
|
1 |
"Коммуналлик иссилик орайи" ДУК |
100 |
2 |
"Тахиаташ иссилик тармаклари" МЧЖ |
99 |
II |
Андижон вилояти |
|
3 |
Андижон вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
III |
Бухоро вилояти |
|
4 |
Бухоро вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
5 |
"Бухороэнергомарказ" АЖ |
48,84 |
IV |
Жиззах вилояти |
|
6 |
Жиззах вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
V |
Қашқадарё вилояти |
|
7 |
Қашқадарё вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
VI |
Навоий вилояти |
|
8 |
Навоий вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
VII |
Наманган вилояти |
|
9 |
Наманган вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
10 |
Давлатобод тумани "Иссиқлик манбаи" ДК |
100 |
VIII |
Самарқанд вилояти |
|
11 |
Самарқанд вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
IX |
Сурхондарё вилояти |
|
12 |
Сурхондарё вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ |
100 |
X |
Сирдарё вилояти |
|
13 |
Сирдарё вилояти "Иссиқлик манбаи" МЧЖ |
100 |
XI |
Тошкент вилояти |
|
14 |
Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ |
100 |
15 |
Чирчиқ "Иссиқлик энергияси" ИЧК |
100 |
16 |
Ангрен "Иссиқлик энергияси" ДУК |
100 |
17 |
Олмалиқ "Иссиқлик манбаи" МЧЖ |
100 |
XII |
Фарғона вилояти |
|
18 |
Фарғона вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ |
100 |
19 |
"Қиргули иссиқлик манбаи" МЧЖ* |
51 |
20 |
Қўқон "Иссиқлик манбаи" ИЧДК |
100 |
XIII |
Хоразм вилояти |
|
21 |
Хоразм вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
100 |
XIV |
Тошкент шаҳри |
|
22 |
"Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ** |
|
23 |
"Тошиссиққуввати" ДУК |
100 |
Изоҳ:
*) "Қиргули иссиқлик манбаи" МЧЖ устав капиталидаги "Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг Фарғона иссиқлик электр маркази филиалига тегишли 49 фоиз улуш давлат улушини камайтириш ҳисобига "Иссиқликтаъминоти" АЖ устав капиталини шакллантириш учун топширилади.
**) "Иссиқликтаъминоти" АЖ таркибига ўтказилмайди. Бунда:
"Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖни бошқариш, ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш ва технологик жараёнларни тартибга солиш, модернизация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тарифларни шакллантириш, молиявий оқимларини бошқариш, ҳисоб-китоб тизимини тартибга солиш ҳамда корхонанинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш вазифалари "Иссиқликтаъминоти" АЖга юклатилади;
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ ушбу вазифаларнинг сифатли бажарилиши бўйича "Иссиқликтаъминоти" АЖга амалий ёрдам кўрсатади.
II. Хўжалик жамиятлари ва корхоналарни масъулияти
чекланган жамиятлар сифатида "Иссиқликтаъминоти"
АЖ таркибида қайта ташкил этишда мол-мулкларни
бериш, қабул қилиш ҳамда сотиш тартиби
1. "Иссиқликтаъминоти" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг активларини бир ташкилотдан бошқа ташкилотга ўтказиш солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилиш бўйича айланма сифатида эътироф этилмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштирилади.
2. "Иссиқликтаъминоти" АЖ таркибида қайта ва янгидан ташкил этилаётган ташкилотларнинг устав фондига (устав капиталига) киритиладиган ёки бериладиган мол-мулклар баланс (қолдиқ) қийматида берилади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда 2025 йил июнга қадар "Иссиқликтаъминоти" АЖ тасарруфига бериладиган давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
4. Давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5. "Иссиқликтаъминоти" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарга махсус мақсадли банк ҳисобварақларидан (20210...; 23202...; 22626...) фойдаланиш учун 2030 йил 31 декабрга қадар рухсат берилади.
6. "Иссиқликтаъминоти" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа дастурлар доирасида "Иссиқликтаъминоти" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга йўналтирилган маблағлар ҳисобига "Иссиқлик таъминоти" АЖдаги давлат ва унинг таркибидаги корхоналардаги "Иссиқликтаъминоти" АЖ улуши оширилади.
7. "Иссиқликтаъминоти" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг асосий ҳисоб рақамларига кредитор қарздорликларни қоплаш мақсадида қўйилган тақиқ даврида ойлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар ва авария-таъмирлаш ишлари учун харажатларни амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилади.
8. "Иссиқликтаъминоти" АЖнинг тегишли хусусийлаштириш дастурларига асосан сотиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган (ўтказиладиган) ва ушбу қарор қабул қилинган санада сотилмаган активларини сотишдан тушган маблағлар (баҳолаш ва сотиш харажатлари қисми чегирилган ҳолда) "Иссиқликтаъминоти" АЖ га тегишли тизим ташкилотларининг кредитор қарздорлигини қоплашга мақсадли равишда йўналтирилади.
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини
ривожлантириш дастурлари доирасида
амалга ошириладиган лойиҳаларнинг
ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Лойиҳа қуввати |
Лойиҳа қиймати |
шундан |
||||||||||
2025 йил |
2026 йил |
2027 йил |
2028 йил |
2029 йил |
||||||||||
Ўлчов бирлиги |
Қув- вати |
млн сўм |
қув- вати |
млн сўм |
қув- вати |
млн сўм |
қув- вати |
млн сўм |
қув- вати |
млн сўм |
қув- вати |
млн сўм |
||
Республика бўйича жами |
км |
632 |
1 896 684 |
151 |
320 000 |
107 |
378 692 |
131 |
387 382 |
123 |
402 710 |
120 |
407 900 |
|
ИИП |
2 377 |
199 |
540 |
550 |
465 |
623 |
||||||||
қозонхона |
85 |
7 |
11 |
12 |
25 |
30 |
||||||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
км |
15 |
40 270 |
6 |
15 124 |
5 |
14 146 |
4 |
11 000 |
||||
ИИП |
53 |
21 |
18 |
14 |
||||||||||
қозонхона |
3 |
1 |
1 |
1 |
||||||||||
2 |
Андижон вилояти |
км |
44 |
107 068 |
10 |
27 896 |
15 |
35 772 |
20 |
43 400 |
||||
ИИП |
168 |
35 |
55 |
78 |
||||||||||
қозонхона |
7 |
1 |
2 |
4 |
||||||||||
3 |
Бухоро вилояти |
км |
30 |
79 900 |
6 |
25 000 |
21 |
50 000 |
3 |
4 900 |
||||
ИИП |
143 |
41 |
92 |
10 |
||||||||||
қозонхона |
3 |
1 |
1 |
1 |
||||||||||
4 |
Жиззах вилояти |
км |
18 |
142 040 |
6 |
32 800 |
10 |
102 200 |
3 |
7 040 |
||||
ИИП |
111 |
103 |
8 |
|||||||||||
қозонхона |
3 |
2 |
1 |
|||||||||||
5 |
Қашқадарё вилояти |
км |
65 |
188 339 |
12 |
38 475 |
13 |
37 708 |
26 |
79 548 |
4 |
8 008 |
11 |
24 600 |
ИИП |
251 |
58 |
46 |
95 |
14 |
38 |
||||||||
қозонхона |
10 |
1 |
1 |
2 |
2 |
4 |
||||||||
6 |
Навоий вилояти |
км |
72 |
147 700 |
30 |
77 200 |
40 |
66 000 |
2 |
4 500 |
||||
ИИП |
8 |
8 |
||||||||||||
қозонхона |
1 |
1 |
||||||||||||
7 |
Наманган вилояти |
км |
15 |
46 202 |
4 |
16 530 |
8 |
20 372 |
3 |
9 300 |
||||
ИИП |
68 |
24 |
31 |
13 |
||||||||||
қозонхона |
3 |
1 |
1 |
1 |
||||||||||
8 |
Самарқанд вилояти |
км |
15 |
61 394 |
8 |
41 000 |
7 |
20 394 |
||||||
ИИП |
61 |
30 |
31 |
|||||||||||
қозонхона |
2 |
1 |
1 |
|||||||||||
9 |
Сирдарё вилояти |
км |
32 |
140 470 |
5 |
24 510 |
20 |
82 760 |
8 |
33 200 |
||||
ИИП |
120 |
20 |
73 |
27 |
||||||||||
қозонхона |
8 |
1 |
4 |
3 |
||||||||||
10 |
Сурхондарё вилояти |
км |
35 |
127 664 |
6 |
23 496 |
7 |
26 576 |
17 |
64 592 |
4 |
13 000 |
||
ИИП |
130 |
23 |
27 |
65 |
15 |
|||||||||
қозонхона |
8 |
1 |
2 |
3 |
2 |
|||||||||
11 |
Тошкент вилояти |
км |
94 |
237 456 |
7 |
18 678 |
55 |
159 740 |
13 |
13 838 |
20 |
45 200 |
||
ИИП |
401 |
26 |
252 |
49 |
74 |
|||||||||
қозонхона |
11 |
1 |
4 |
2 |
4 |
|||||||||
12 |
Фарғона вилояти |
км |
174 |
510 296 |
74 |
46 836 |
9 |
60 354 |
9 |
37 000 |
42 |
162 306 |
40 |
203 800 |
ИИП |
804 |
263 |
35 |
157 |
349 |
|||||||||
қозонхона |
12 |
1 |
1 |
8 |
2 |
|||||||||
13 |
Хоразм вилояти |
км |
22 |
67 885 |
0,22 |
2 525 |
13 |
42 360 |
1 |
3 500 |
8 |
19 500 |
||
ИИП |
59 |
5 |
44 |
5 |
5 |
|||||||||
қозонхона |
14 |
1 |
4 |
1 |
8 |
|||||||||
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган
истиқболли инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа қуввати |
Амалга ошириш муддати |
Лойиҳа қамрови |
|||
Ўлчов бирлиги |
Ҳажми |
Кўп квартирали уйлар сони |
Хона- донлар сони |
Ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар |
|||
Жами қозонхоналар қуввати |
МВт |
756 |
1 850 |
83 331 |
418 |
||
км |
403 |
||||||
ИИП |
2 105 |
||||||
1. |
Нукус шаҳри "РК-1" қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш |
МВт |
209 |
2025-2026 йиллар |
511 |
20 193 |
182 |
км |
65 |
||||||
ИИП |
775 |
||||||
2. |
Бухоро вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУКнинг иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш |
МВт |
14 |
2025-2026 йиллар |
153 |
7 995 |
22 |
км |
28 |
||||||
ИИП |
175 |
||||||
3. |
Олмалиқ шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш |
км |
81 |
2026-2027 йиллар |
267 |
13 378 |
43 |
ИИП |
43 |
||||||
4. |
Урганч шаҳри "19-квартал" қозонхонасини когенерация технологияларини асосида модернизация қилиш |
МВт |
46 |
2026-2027 йиллар |
174 |
7 469 |
25 |
км |
31 |
||||||
ИИП |
200 |
||||||
5. |
Жиззах вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУКнинг иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш |
МВт |
26 |
2027-2028 йиллар |
107 |
3 441 |
4 |
км |
18 |
||||||
ИИП |
111 |
||||||
6. |
Сирдарё вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини қуриш |
МВт |
33 |
2027-2028 йиллар |
120 |
5 144 |
|
км |
32 |
||||||
ИИП |
120 |
||||||
7. |
Зарафшон шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш |
МВт |
336 |
2027-2028 йиллар |
317 |
15 302 |
113 |
км |
103 |
||||||
ИИП |
450 |
||||||
8. |
Чирчиқ шаҳри "ОКБА" қозонхонасини модернизация қилиш |
МВт |
46 |
2027-2028 йиллар |
71 |
3 559 |
10 |
км |
15 |
||||||
ИИП |
82 |
||||||
9. |
Қувасой шаҳри "РК-2" қозонхонасини модернизация қилиш |
МВт |
45 |
2027-2028 йиллар |
130 |
6 850 |
19 |
км |
29 |
||||||
ИИП |
149 |
||||||
Изоҳ:
Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифлари асосида лойиҳа параметрлари ва муддатларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, истиқболсиз лойиҳаларни бошқа лойиҳага алмаштириш ваколати берилади.
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
4-ИЛОВА
Халқаро молия институтлари иштирокида амалга
ошириладиган янги истиқболли лойиҳалар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа қуввати |
Лойиҳанинг дастлабки қиймати (млн доллар) |
Лойиҳани амалга ошириш муддати |
Лойиҳа қамрови |
|||
Ўлчов бирлиги |
Қуввати |
Кўп квар- тирали уйлар сони |
Хона- донлар сони |
Ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар сони |
||||
Жами қуриладиган қозонхоналар қуввати |
МВт |
294 |
325 |
х |
2 634 |
121 697 |
480 |
|
Жами иссиқлик тармоқлари узунлиги |
км |
617 |
||||||
Жами индивидуал иссиқлик пунктлари сони |
ИИП |
2 285 |
||||||
I |
Андижон вилояти: |
1 та объект |
16 |
х |
160 |
7 734 |
20 |
|
1. |
Андижон шаҳри "РК-1" қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
58 |
16,3 |
2025-2026 йиллар |
160 |
7 734 |
20 |
км |
18,0 |
|||||||
ИИП |
200 |
|||||||
II |
Қашқадарё вилояти: |
1 та объект |
9 |
х |
60 |
2 400 |
0 |
|
2. |
Шаҳрисабз шаҳри марказий қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
17 |
8,7 |
2025-2026 йиллар |
60 |
2 400 |
|
км |
15,0 |
|||||||
ИИП |
60 |
|||||||
III |
Самарқанд вилояти: |
2 та объект |
36 |
х |
201 |
6 982 |
35 |
|
3. |
Самарқанд шаҳри 29-даҳа қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
46 |
18,2 |
2025-2026 йиллар |
107 |
4 882 |
11 |
км |
30,0 |
|||||||
ИИП |
120 |
|||||||
4. |
Нуробод тумани марказий қозонхона ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
23,2 |
17,4 |
2025-2026 йиллар |
94 |
2 100 |
24 |
км |
32,0 |
|||||||
ИИП |
120 |
|||||||
IV |
Навоий вилояти: |
2 та объект |
99 |
х |
676 |
41 662 |
244 |
|
5. |
Навоий шаҳридаги иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш |
км |
233,0 |
93,2 |
2026-2030 йиллар |
645 |
40 276 |
238 |
6. |
Конимех тумани "Зафаробод" марказий қозонхона ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
12 |
5,7 |
2026-2027 йиллар |
31 |
1 386 |
6 |
км |
10,0 |
|||||||
ИИП |
37 |
|||||||
V |
Тошкент вилояти: |
2 та объект |
75 |
х |
844 |
29 094 |
97 |
|
7. |
Ангрен шаҳри иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
км |
115,0 |
68,3 |
2027-2030 йиллар |
798 |
26 862 |
95 |
ИИП |
893 |
|||||||
8. |
Бўстонлиқ тумани "РК-1" қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
19 |
7,0 |
2025-2026 йиллар |
46 |
2 232 |
2 |
км |
10,0 |
|||||||
ИИП |
48 |
|||||||
VI |
Фарғона вилояти: |
5 та объект |
90 |
х |
693 |
33 825 |
84 |
|
9. |
Қўқон шаҳри "61-Муқимий" қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
13 |
5,7 |
2027-2029 йиллар |
43 |
2 152 |
5 |
км |
9,0 |
|||||||
ИИП |
50 |
|||||||
10. |
Қўқон шаҳри "4-Ғиштли масжид" қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
10 |
7,1 |
2027-2029 йиллар |
64 |
1 606 |
10 |
км |
11,0 |
|||||||
ИИП |
80 |
|||||||
11. |
Қиргули шаҳарчасидаги иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ва ИИПлар ўрнатиш |
км |
76,0 |
39,9 |
2027-2030 йиллар |
317 |
16 617 |
41 |
ИИП |
380 |
|||||||
12. |
Фарғона шаҳри А.Навоий кўчаси ҳудудида қозонхона ва иссиқлик тармоқларини қуриш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
50 |
19,5 |
2027-2029 йиллар |
143 |
7 150 |
15 |
км |
30,0 |
|||||||
ИИП |
158 |
|||||||
13. |
Фарғона шаҳри С.Темур кўчаси ҳудудида қозонхона ва иссиқлик тармоқларини қуриш ҳамда ИИПлар ўрнатиш |
МВт |
45 |
17,8 |
2027-2029 йиллар |
126 |
6 300 |
13 |
км |
27,8 |
|||||||
ИИП |
139 |
|||||||
Изоҳ:
Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифлари асосида лойиҳа параметрлари ва муддатларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, истиқболсиз лойиҳаларни бошқа лойиҳага алмаштириш ваколати берилади.
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
5-ИЛОВА
Иссиқлик таъминоти корхоналарининг 2025 йил
1 январь ҳолатига мавжуд қарздорликларини кечиктириш
ва ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш
ТАРТИБИ
I. Тўлов муддати 5 йилга кечиктириладиган ва улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқариладиган қарздорликлар
(млрд сўм)
Т/р |
Корхоналар номи |
Кредитор қарздор- ликлар* |
шундан: |
Ажратил- ган бюджет ссудалари** |
|||
табиий газ |
электр энергияси |
сув |
иссиқлик энергияси |
||||
Жами, шундан: |
1 352,9 |
615,8 |
32,0 |
128,0 |
577,1 |
894,9 |
|
жорий |
1 174,0 |
447,7 |
28,2 |
126,2 |
571,9 |
894,9 |
|
пеня |
178,9 |
168,1 |
3,8 |
1,8 |
5,2 |
||
1. |
"Тахиаташ иссилик тармаклари" МЧЖ |
2,3 |
2,3 |
1,5 |
|||
жорий |
2,3 |
2,3 |
1,5 |
||||
пеня |
|||||||
2. |
"Коммуналлик иссилик орайи" ДУК |
0,3 |
0,3 |
||||
жорий |
0,0 |
0,0 |
|||||
пеня |
0,3 |
0,3 |
|||||
3. |
Андижон вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
7,4 |
7,1 |
0,2 |
0,1 |
0,9 |
|
жорий |
7,3 |
7,1 |
0,1 |
0,1 |
0,9 |
||
пеня |
0,1 |
0,1 |
0,0 |
||||
4. |
Бухоро вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
137,9 |
136,8 |
1,1 |
39,2 |
||
жорий |
69,6 |
69,6 |
39,2 |
||||
пеня |
68,3 |
67,2 |
1,1 |
||||
5. |
"Бухороэнергомарказ" АЖ |
133,0 |
132,8 |
0,2 |
42,2 |
||
жорий |
63,9 |
63,7 |
0,2 |
42,2 |
|||
пеня |
69,1 |
69,1 |
|||||
6. |
Жиззах вилояти "Иссиқлик манбаи" ДК |
4,2 |
2,9 |
1,2 |
0,1 |
1,0 |
|
жорий |
3,0 |
1,8 |
1,1 |
0,1 |
1,0 |
||
пеня |
1,2 |
1,1 |
0,1 |
||||
7. |
Қашқадарё вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
14,9 |
10,4 |
1,2 |
0,9 |
2,4 |
|
жорий |
11,2 |
7,0 |
0,9 |
0,9 |
2,4 |
||
пеня |
3,7 |
3,4 |
0,3 |
||||
8. |
Навоий вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
300,0 |
51,4 |
248,6 |
46,5 |
||
жорий |
295,9 |
51,4 |
244,5 |
46,5 |
|||
пеня |
4,1 |
4,1 |
|||||
9. |
Наманган вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
48,6 |
36,1 |
1,8 |
10,7 |
6,6 |
|
жорий |
28,3 |
15,8 |
1,8 |
10,7 |
6,6 |
||
пеня |
20,3 |
20,3 |
0,0 |
||||
10. |
Самарқанд вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
20,7 |
8,8 |
2,3 |
9,6 |
||
жорий |
19,7 |
8,8 |
1,3 |
9,6 |
|||
пеня |
1,0 |
1,0 |
|||||
11. |
Сурхондарё вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ |
1,5 |
1,4 |
0,1 |
0,6 |
||
жорий |
1,2 |
1,1 |
0,1 |
0,6 |
|||
пеня |
0,3 |
0,3 |
0,0 |
||||
12. |
Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ |
135,5 |
60,1 |
6,2 |
14,2 |
55,0 |
62,8 |
жорий |
131,5 |
58,8 |
4,9 |
13,9 |
53,9 |
62,8 |
|
пеня |
4,0 |
1,3 |
1,3 |
0,3 |
1,1 |
||
13. |
Ангрен "Иссиқлик энергияси" ДУК |
193,8 |
2,0 |
191,8 |
123,0 |
||
жорий |
193,8 |
2,0 |
191,8 |
123,0 |
|||
пеня |
0,0 |
0,0 |
|||||
14. |
Чирчиқ "Иссиқлик энергияси" ИЧК |
120,6 |
105,7 |
2,4 |
12,5 |
78,6 |
|
жорий |
116,3 |
101,4 |
2,4 |
12,5 |
78,6 |
||
пеня |
4,3 |
4,3 |
0,0 |
||||
15. |
Фарғона вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ |
34,5 |
5,6 |
8,5 |
3,4 |
17,0 |
21,7 |
жорий |
34,5 |
5,6 |
8,5 |
3,4 |
17,0 |
21,7 |
|
пеня |
0,0 |
0,0 |
|||||
16. |
Қўқон "Иссиқлик манбаи" ИЧДК |
2,6 |
2,4 |
0,1 |
0,1 |
1,6 |
|
жорий |
1,8 |
1,6 |
0,1 |
0,1 |
1,6 |
||
пеня |
0,8 |
0,8 |
0,0 |
||||
17. |
"Қиргули иссиқлик манбаи" МЧЖ |
60,0 |
60,0 |
30,4 |
|||
жорий |
60,0 |
60,0 |
30,4 |
||||
пеня |
|||||||
18. |
Хоразм вилояти "Иссиқлик манбаи" ДУК |
52,0 |
46,5 |
3,7 |
1,8 |
7,4 |
|
жорий |
50,8 |
46,5 |
2,9 |
1,4 |
7,4 |
||
пеня |
1,2 |
0,8 |
0,4 |
||||
19. |
"Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ |
82,9 |
58,9 |
2,1 |
21,9 |
||
жорий |
82,9 |
58,9 |
2,1 |
21,9 |
|||
пеня |
|||||||
20. |
"Тошиссиққуввати" ДУК |
56,8 |
56,8 |
431,0 |
|||
Изоҳ:
*) Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 апрелдаги 168-сон қарори билан иссиқлик таъминоти корхоналарига ажратилган 895 миллиард сўм бюджет ссудаларини қайтариш муддати шартномаларда кўрсатилган даврдан 3 йилга узайтирилади.
**) Қарздорликлар миқдорига солиштирма далолатномалар асосида аниқлик киритилиши мумкин.
II. Кечиктириладиган қарздорликлар миқдорига мос равишда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖларнинг "Ўзгазтрейд" АЖ олдидаги, шунингдек, "Ўзсувтаъминот" АЖ тизим ташкилотларининг "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ олдидаги қарздорликларининг тўлов муддатлари кечиктирилади.
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
6-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг
иссиқлик таъминоти соҳасидаги қўшимча
ВАЗИФАЛАРИ
1. Ўз ҳудудидаги иссиқлик таъминоти тизимларининг доимий соз ҳолатда ишлашини назорат қилади, тизимларда вужудга келаётган авариявий ҳолатларни бартараф қилишда барча куч ва воситалар сафарбар қилинишини таъминлайди, кўп квартирали уй-жойлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумида иссиқлик энергиясини қабул қилишга шайлигини таъминлашга жавобгар ҳисобланади.
2. Кўп квартирали уй-жойларнинг ички иситиш тизимларини тиклаш ёки янгилаш харажатларини қонунчилик билан тақиқланмаган манбалар, шу жумладан, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар билан таъминлаш масаласини ҳал қилади.
3. Ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари моддий-техника базасини ва молиявий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан, дебитор ва кредитор қарздорлигини қисқартиришга ҳамда истеъмолчиларга ҳисоблагичлар ўрнатиш параметрлари бажарилишига шахсан масъул ҳисобланади.
4. Ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналарининг иншоот ва объектларида энергия тежамкор ускуналарни ҳамда муқобил энергия манбаларини ўрнатиш орқали ишлаб чиқариш харажатлари камайтирилишини таъминлайди.
5. Ўз ҳудудидаги иссиқлик таъминоти соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини комплекс тарзда ишлаб чиқишдан бошлаб ўз вақтида ишга туширишгача жавобгар ҳисобланади.
6. Халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва маблағлар иқтисод қилинишини таъминлайди.
7. Ўз ҳудудидаги шаҳар ва туманларнинг иссиқлик таъминоти объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бериш бўйича таклифларни "Иссиқликтаъминоти" АЖ билан биргаликда ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда киритади.
8. Амалга оширилган чораларнинг дастлабки, оралиқ ва якуний натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларига ҳар чоракда ҳисобот бериб боради.
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
7-ИЛОВА
Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси
билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда
биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
I. УЙ-ЖОЙЛАР ВА БИНО-ИНШООТЛАРНИ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
|
||||
1. |
Чиноз ва Олтиариқ туманларидаги тўрт қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш, уларни изоляциялаш лойиҳаларини амалга ошириш. |
1. Чиноз ва Олтиариқ туманларида 4 қаватли 20 тадан кўп квартирали уй-жойларнинг манзилли рўйхати ва дастлабки ҳисоб-китобларини шакллантириш. 2. Кўп квартирали уй-жойларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (иссиқлик насослари, қуёш панеллари) ҳамда ресурс тежамкор ускуналар (автоматлаштирилган фанкойл тизими)дан фойдаланиш, уй-жойларни изоляциялаш тадбирларини кўзда тутиш. |
Бир ой муддатда |
Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари |
3. Ушбу тажриба-синов лойиҳалари учун талаб қилинадиган маблағларни бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, Давлат бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан босқичма-босқич молиялаштириб бориш. |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
|||
2. |
Ҳар бир ҳудудда 100 тадан якка тартибдаги аҳоли хонадонларида энергия самарадорлик тадбирларини амалга ошириш. |
1. Ҳудудларда якка тартибдаги аҳоли хонадонларида энергия самарадорликни ошириш юзасидан фуқаролар учун кўргазмали тақдимотларни ташкиллаштириш. |
2025 йил апрель |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), Марказий банк (Т. Ишметов), тижорат банклари |
2. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (қуёш панеллари ва шу кабилар) ва муқобил иссиқлик тизимлари (қуёш сув иситиш қурилмалари, иссиқлик насослари ва шу кабилар) ҳамда энергия тежовчи қурилмаларни ўрнатишга қизиқиш билдирган фуқароларни саралаб, якка тартибдаги хонадонларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил май |
|||
3. "Яшил" имтиёзли кредитлар ва бошқа ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ҳудудларда камида юзтадан якка тартибдаги хонадонларнинг энергия самарадорлигини ошириш. |
2025 йил давомида |
|||
3. |
Бухоро вилоятидаги ижтимоий соҳа ва давлат муассасалари биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва уларнинг иссиқлик таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш. |
1. Бухоро вилоятидаги ижтимоий соҳа муассасаларини хатловдан ўтказиш, уларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва лойиҳани бошлаш. |
Бир ой муддатда |
Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б. Зарипов) |
2. Танлаб олинган муассасаларда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш, муассасалар биноларини изоляциялаш, доимий иссиқ сув билан таъминланадиган тежамкор санитария-гигиена хоналари, қўл ювиш жойлари ҳамда спорт залларида душ қабул қилиш хоналарини техник жиҳатдан фойдаланишга қулай тарзда ташкил қилиш. |
2025 йил декабрь |
|||
3. Ушбу лойиҳаларга талаб этиладиган маблағларни бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, Давлат бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан босқичма-босқич молиялаштириб бориш. |
Лойиҳа даврида |
|||
4. |
Бухоро вилояти тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда тўрттадан ижтимоий соҳа ва давлат муассасаларида (мактабгача таълим, мактаб, тиббиёт, давлат идораси) энергия самарадор лойиҳаларни амалга ошириш. |
1. Ҳар бир ҳудудда тўрттадан ижтимоий соҳа ва давлат муассасаларида бажариладиган ишлар рўйхатини шакллантириш. 2. Лойиҳаларни амалга оширишда энергия самарадорлик бўйича тадбирларнинг дастлабки қийматини ҳисоблаш. 3. Ушбу лойиҳалар учун талаб қилинадиган маблағларни бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, Давлат бюджети, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан босқичма-босқич молиялаштириб бориш. |
2025 йил давомида |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
5. |
Республикада жойлашган барча давлат мактабгача таълим муассасаларини қуёш сув иситиш ускуналари (гелиоколлектор) билан тўлиқ жиҳозлаш. |
1. Барча давлат мактабгача таълим муассасаларини қуёш сув иситиш ускуналари (гелиоколлектор) билан жиҳозланганлик ҳолатини ўрганиш. 2. Гелиоколлектор ўрнатиладиган давлат мактабгача таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. 3. Дастлабки қийматини ҳисоблаб, талаб этиладиган маблағлар миқдорига аниқлик киритиш. 4. Давлат бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш ва шу йил якунига қадар давлат мактабгача таълим муассасаларини гелиоколлекторлар билан тўлиқ жиҳозлаш ҳамда натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш. |
2025 йил октябрь ойига қадар |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фазилкаримов), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
6. |
Халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан 2026-2030 йилларда кўп квартирали уй-жойларнинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган дастур ишлаб чиқиш. |
1. Республикада мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг рўйхатини шакллантириш. 2. Жаҳон тажрибасининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига мос келадиган жиҳатларини ўрганган ҳолда кўп квартирали уй-жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган Давлат дастурини ишлаб чиқиш. Бунда кўп квартирали уй-жойларнинг фасад ва том қисмини иссиқлик сақловчи материаллар билан қоплаш, кириш йўлакларида энергия тежамкор ойна ромларини ўрнатишни назарда тутиш. |
2025 йил апрель |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
3. Давлат дастурини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда тасдиқлаш учун Президент Администрациясига киритиш. |
2025 йил июль |
|||
7. |
Жаҳон банкининг кредит маблағи ҳисобидан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда касалхоналарни яшил стандартлар асосида энергия самарадорлик жиҳатдан таъмирлаш, уларни қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозлаш тадбирларини жадаллаштириш. |
1. Республикада мавжуд мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва касалхоналар рўйхатини шакллантириш. |
Уч ойлик муддатда |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
2. Ушбу муассасаларнинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида уларни модернизация (реконструкция) қилиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. |
Олти ойлик муддатда |
|||
8. |
Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида амалга ошириладиган барча модернизация қилиш лойиҳалари доирасида мажбурий тартибда иссиқ сув билан доимий таъминланадиган қўл ювиш жойлари, санитария-гигиена хоналари ҳамда спорт залларда душ қабул қилиш хоналарини техник жиҳатдан фойдаланишга қулай тарзда ташкил қилиш чораларини кўриш. |
1. Ташкил қилинадиган қўл ювиш жойи, санитария-гигиена ва душ қабул қилиш хоналарининг лойиҳалари бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш. |
Икки ойлик муддатда |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
2. Техник топшириқ асосида республикадаги ижтимоий соҳа муассасаларида амалга ошириладиган барча лойиҳалар доирасида санитария-гигиена хоналари ва душ қабул қилиш хоналарини ташкил қилиш. |
Доимий |
|||
9. |
Республиканинг олис ҳудудларида жойлашган, иситишда кўмир ёқилғисидан фойдаланиладиган мактабгача ва мактаб таълими ҳамда тиббиёт муассасаларини экологик тоза ёқилғи турларида ишловчи қурилмалар ва муқобил иссиқлик тизимлари билан жиҳозлаш учун халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш. |
1. Иссиқлик энергияси кўмир ҳисобига таъминланадиган ижтимоий соҳа объектларининг рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил август |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (У. Абидходжаев) |
2. "iCRAFT" лойиҳасининг биринчи транши доирасида ажратилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан 6 та объектда (2 та мактабгача таълим, 2 та мактаб таълими, 2 та тиббиёт муассасаси) энергия самарадорликни ошириш чораларини кўриш. |
2025 йил декабрь |
|||
10. |
Қарорда кўзда тутилган лойиҳа ва дастурларни барқарор молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг мақбул шартлардаги кредитлари, грантлари ва техник ёрдамларини жалб қилиш ҳамда якка тартибдаги аҳоли хонадонлари, хусусий секторлар бино-иншоотлари энергия самарадорлигини оширишга "Яшил" имтиёзли кредитларини кенг жорий этиш. |
1. Энергия самарадорликни оширишга қаратилган дастурларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш. 2. Энг мақбул шартлардаги қарз ва грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш. 3. "Яшил" имтиёзли кредитларини якка тартибдаги аҳоли хонадонлари, хусусий секторлар бино-иншоотлари энергия самарадорлигини оширишга кенг йўналтириш чораларини кўриш. |
2025-2030 йиллар |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Марказий банк (Т. Ишметов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
11. |
Янги энергосервис хизматлари бозорини шакллантириш. |
1. Ресурсларни тежаш ҳисобига модернизация қилишни назарда тутувчи ихтисослашган энергия хизматлари компаниялари бозори (ЭСКО) тизими ва иншоотларнинг энергия самарадорлик тоифасини белгилаш механизмларини жорий қилиш. |
Икки ой муддатда |
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (У. Абидходжаев), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) |
2. Биноларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича миллий стандартларни халқаро "BREEAM", "LEED", "EDGE" каби "яшил стандарт"ларга мослаштириш. |
Уч ой муддатда |
|||
3. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш учун мустақил сервис компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш. |
Тўрт ой муддатда |
|||
12. |
Мамлакатнинг узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш ва углерод нейтраллигига эришиш (декарбонизация) бўйича стратегиясини ишлаб чиқишда биноларни иситиш учун муқобил технологиялар, хусусан, иссиқлик насослари ўрнатишнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадли параметрларини белгилаш. |
1. Мамлакатнинг узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш ва углерод нейтраллигига эришиш (декарбонизация) cтратегиясини ишлаб чиқиш. 2. Бунда биноларни иситиш учун муқобил технологиялар, хусусан, иссиқлик насослари ўрнатишнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадли параметрларини белгилаш. |
2025 йил якунига қадар |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (У. Абидходжаев) |
13. |
Энергия самарадор технологиялар ва материалларни, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари орқали иссиқлик энергияси билан таъминловчи технологияларнинг (иссиқлик насослари, гелиоколлекторлар, қуёш панеллари ва шу кабилар) мамлакатимизда янада кенг ишлаб чиқарилишини таъминлаш. |
Тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш орқали энергия самарадор технологиялар ва материалларни, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари орқали иссиқлик энергияси билан таъминловчи технологияларнинг (иссиқлик насослари, гелиоколлекторлар, қуёш панеллари ва шу кабилар) мамлакатимизда янада кенг ишлаб чиқарилишини таъминлаш. Бунда ушбу технологияларни ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини: |
2025 йил июнь |
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (У. Абидходжаев), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М. Юнусов) |
2025 йил якунигача 60 фоизга етказиш; |
2025 йил декабрь |
|||
2027 йилда 80 фоиздан оширишни белгилаб қўйиш; |
2027 йил |
|||
2025 йил якунига қадар металлургия заводлари, қурилиш индустрияси ва бошқа саноат корхоналаридан чиқиб кетаётган иссиқхона газларини утилизация ва рекуперация қилиш орқали ушбу иссиқлик энергиясидан қайта фойдаланиш имкониятлари тўғрисида таклифлар киритиш. |
2025 йил декабрь |
|||
14. |
Яшил технологиялар ва бино-иншоотларда такомиллашган энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ишларини жадаллаштириш. |
1. Яшил технологиялар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш. 2. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили камида бир марта яшил технологиялар бўйича "Яшил технологиялар ва энергия самарадор ихтиролар" кўрик-танловини ўтказиш. 3. Яшил технологияларни жорий этиш бўйича илмий-амалий конференциялар ўтказиш. |
Доимий |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти (Ф. Набиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
II. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ, РИВОЖЛАНТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
|
||||
15. |
Иссиқлик таъминоти соҳасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштирувчи "Иссиқликтаъминоти" АЖни ташкил этиш. |
1. "Иссиқликтаъминоти" АЖни белгиланган тартибда ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. |
Бир ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) |
2. Иссиқлик таъминоти соҳасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, "Иссиқликтаъминоти" АЖнинг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Уч ой муддатда |
|||
3. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш. 4. Жамиятнинг устав капиталини шакллантириш. |
Олти ой муддатда |
|||
16. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналарини қайта ташкил қилиш. |
1. Корхоналарни қайта ташкил этиш бўйича комиссия тузиш. |
Икки ой муддатда |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. "Иссиқликтаъминоти" АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг мол-мулки, ҳуқуқ ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш ҳамда иссиқлик ишлаб чиқариш ҳамда иссиқлик тармоқлари билан боғлиқ бўлган иссиқлик таъминоти ташкилотларига баланс қийматида бериладиган мол-мулк, шунингдек, ҳуқуқ ва мажбуриятлар рўйхатини шакллантириш. |
Уч ой муддатда |
|||
3. Ҳудудий иссиқлик таъминоти ташкилотларини масъулияти чекланган жамиятлар сифатида қайта ташкил этиш. |
Уч ой муддатда |
|||
4. Ҳудудий иссиқлик таъминоти ташкилотларини масъулияти чекланган жамиятлар тарзида давлат рўйхатидан ўтказиш ва "Иссиқликтаъминоти" АЖни таъсисчи этиб белгилаш. |
Уч ой муддатда |
|||
5. Ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналарининг устав капиталидаги "Иссиқликтаъминоти" АЖ улушини бериладиган мол-мулкларнинг баланс қийматига камайтириш. |
2025 йил май |
|||
17. |
"Иссиқликтаъминоти" АЖ фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
1. Жамиятни жойлаштириш учун бино ва иншоотларни ажратиш бўйича таклиф киритиш. |
Бир ой муддатда |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
2. Мазкур бино ва иншоотларни давлат улушини ошириш ҳисобига "Иссиқликтаъминоти" АЖ устав капиталига киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Икки ой муддатда |
|||
18. |
"Иссиқликтаъминоти" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш. Бунда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш, модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича буюртмачи функциясини бериш. |
"Иссиқликтаъминоти" АЖга қуйидаги вазифаларни юклаш: |
Уч ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) |
1. Таркибидаги ташкилотларнинг тариф сиёсатини юритиш. 2. Операцион самарадорликни ошириш, рақамлаштириш, кадрлар малакасини ошириш. 3. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш. 4. Лойиҳалар доирасида белгиланган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ижросини мониторинг қилиш. 5. "Иссиқликтаъминоти" АЖ ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклидаги буюртмачи хизматини ташкил этиш. 6. Инжиниринг компаниясининг низомини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. |
кейинчалик доимий |
|||
19. |
Иссиқлик таъминоти корхоналарининг дебитор ва кредитор қарздорликларини рақамлаштириш орқали босқичма-босқич қисқартириш. |
1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда дебитор қарздорликларни ҳар бир корхонанинг биллинг тизими орқали аниқлаштириш. 2. Ноаниқ қарздорликларни тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиш. Бунда: - ҳисоб-китоб ишларини дастлаб Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти хизматларидан қарздор аҳоли ва юридик ташкилотлардан бошлаш; - Тошкент шаҳрида аниқланган муаммоларни ўрнида бартараф этиш ва келгусида уларнинг олдини олиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. 3. Барча ҳудудларда биллинг тизимининг узлуксиз ва реал режимда ишлашини йўлга қўйиш. Бунда: - аҳоли ва юридик ташкилотларга хизматлар учун тўловларни онлайн тарзда масофадан тўлаш имкониятларини яратиш; - тўловларни турли мобил иловалар (банк ва электрон тўлов тизимлари, телеграм бот ва бошқалар) орқали тўлашни йўлга қўйиш; - соҳани рақамлаштириш чораларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва назорат қилиш. |
2025 йил ноябр ойига қадар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
20. |
"Иссиқликтаъминоти" АЖ томонидан соҳани босқичма-босқич барқарор ривожлантириш йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш. |
Тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда: соҳани босқичма-босқич барқарор ривожлантириш йўналишларини белгилашни; 2025-2030 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иссиқлик таъминоти тизими объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича манзилли дастурни; 2025-2030 йилларда иссиқлик тармоқларини жорий таъмирлаш, қозонхона жиҳозларини (жумладан, газ горелкалари) энергия тежамкор ускуналарга алмаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойларга индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш орқали ёпиқ тизимга ўтказиш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлашни назарда тутиш. Мазкур чора-тадбирлар учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратиш. |
Уч ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
21. |
Босқичма-босқич вилоят марказлари ҳамда йирик шаҳарлар иссиқлик таъминотини электрон моделлаштириш асосида иссиқлик таъминотини ривожлантириш схемаларини (электрон модель) ишлаб чиқиш. Бунда электрон моделларни ишлаб чиқиш учун зарур маблағларни 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида кўзда тутиш. |
1. Иссиқлик таъминотини ривожлантириш схемасини (электрон моделини) ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб-китоб қилиш. |
Уч ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2. Иссиқлик таъминотини ривожлантириш схемасини (электрон моделини) ишлаб чиқиш концепцияси, лойиҳалаштиришга топшириқлар, бошланғич рухсат бериш ҳужжатларини тайёрлаш ва бошқа ишларни бошлаш. |
2025 йил декабрь |
|||
3. Ҳудудларнинг иссиқлик таъминотини ривожлантириш схемасини (электрон моделини) шакллантириш ва базасини яратиш. |
2026-2028 йиллар |
|||
22. |
Иссиқлик тизимларида энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш бўйича дастурни амалга ошириш. |
Соҳага энергия самарадор технология ва ускуналарни кенг жорий этиш. Бунда: |
2025 йил август |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
1. Тегишли дастурни шакллантириш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Ҳар йили ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида иссиқлик таъминоти соҳасига ажратиладиган маблағларнинг камида 10 фоизини энергия тежовчи ускуналарни ўрнатишга йўналтириш. |
Доимий |
|||
3. Дастурни амалга ошириш ҳамда натижаси юзасидан ахборот киритиб бориш. |
Ҳар йили декабрь |
|||
23. |
Халқаро молия институтлари иштирокидаги янги истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш. |
1. ХМИ иштирокида амалга ошириладиган янги истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш. 2. Ушбу харажатлар учун Давлат бюджетидан 10 миллиард сўм қўшимча маблағлар ажратиш. |
Бир ойлик муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
24. |
Қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳалари амалга оширилган иссиқлик таъминоти объектларини энергия ресурслар (табиий газ, электр энергия, сув) билан узлуксиз таъминлаш. |
1. Белгиланган тартибда лойиҳалаштириш топшириқлари, бошланғич рухсат бериш ҳужжатларини ўз вақтида бериш. 2. Иссиқлик таъминоти лойиҳалари амалга оширилган объектларни узлуксиз ҳамда зарур ҳажмларда энергия ресурслар (табиий газ, электр энергияси, сув) билан таъминлаш. |
Доимий равишда |
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (М. Ходжаев), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (А. Аскаров), "Ўзсувтаъминот" АЖ (А. Сувонқулов) |
III. ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
|
||||
25. |
Жаҳон банки билан ҳамкорликда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқлик таъминотини барқарор ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистонда иссиқлик таъминотини 2050 йилгача барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. |
Ўзбекистонда иссиқлик таъминотини 2050 йилгача барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: 1. Жаҳон банки эксперт ва консультантлари билан ҳамкорликда республика иссиқлик таъминоти соҳасини таҳлил қилиш. 2. Мавжуд муаммо ва камчиликларни инобатга олган ҳолда хориж тажрибалари ҳамда имкониятлари асосида истиқболларни белгилаш. 3. Соҳада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқлик таъминотини барқарор ривожлантиришга эришишни назарда тутиш. |
2025 йил август |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
26. |
"Иссиқликтаъминоти" АЖ таркибидаги ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият кўрсатувчи иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан Жамият билан биргаликда шакллантирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархларни (тарифларни) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тартибга солиш. |
1. Иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархларни (тарифларни) "Иссиқликтаъминоти" АЖ таркибидаги ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият кўрсатувчи иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан Жамият билан биргаликда шакллантириш. 2. Иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархларни (тарифларни) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан кўриб чиқиш ва тартибга солиш. Бунда иссиқлик таъминоти хизматлари учун аҳолига қўлланадиган пасайтирилган тарифларни 2030 йилгача босқичма-босқич таннарх даражасига етказишни назарда тутиш. |
2025 йил 1 апрелдан бошлаб |
Вазирлар Маҳкамаси, "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев) |
27. |
Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
1. Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: - иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимига ўтган ҳудудларда истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисоблагичлар орқали етказилган иссиқлик энергиясига нисбатан ҳисоблаш методикасини жорий қилиш; - тарифларни ҳисоблашда инвестиция харажатларини оширишни рағбатлантирувчи "активлар базасини тартибга солиш" (Ragulatory Asset Base) усулини жорий этиш; - иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун олдиндан тўлов муддатини 2 ойга туширишни назарда тутиш. |
Тўрт ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
28. |
2025 йилдан бошлаб иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, очиқ ва ёпиқ тизимлар орқали узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик таъминоти юкламаларини, шунингдек, технологик йўқотишларни тасдиқлаш. |
1. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва узатишда ресурсларнинг ҳақиқий сарфи кўрсаткичларини ҳисоб-китоб-таҳлил усули асосида аниқлаш. |
Ҳар йили 1 декабрь |
"Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Мазкур кўрсаткичларни уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни инобатга олган ҳолда йиллик, чораклик, ойлик даврлар учун ишлаб чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тасдиқлаш учун киритиш. |
Ҳар йили 15 январь |
|||
29. |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларига иссиқлик энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш. |
1. "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил июнь |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
30. |
Иситиш тизимларини модернизациялашда замонавий қайта тикланадиган энергия манбалари технологияларини қўллаш юзасидан таклиф киритиш. |
1. Халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш. 2. Тажриба-синов лойиҳалари натижалари бўйича иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва янгиларини қуришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш юзасидан таклиф киритиш. |
2025 йил якунига қадар |
"Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Энергетика вазирлиги (М. Мирзамаҳмудов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (З. Халдаров) |
31. |
Иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимига ўтказишда кўп квартирали уй-жойлар ва бошқа муассасаларга ўрнатилган индивидуал иссиқлик пунктларини (ИИП) ҳамда ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи ётиқ тизимларни сақлаш ва эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш. Бунда ушбу тизимларни эксплуатация қилишни ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналарига юклаш. |
Индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш, сақлаш ва эксплуатация қилиш тартиб-қоидаларини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Уч ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), "Ўзсувтаъминот" АЖ (А. Сувонқулов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (А. Аскаров) |
Бунда кўп квартирали уй-жойларга ўрнатиладиган индивидуал иссиқлик пунктлари учун талаб этиладиган: - сув таъминоти ва босимларини белгиланган тартибда таъминлаб бериш; - электр тармоғига улаш учун техник шартлар бериш ва улаш ишларини ташкил этиш. |
Доимий равишда |
|||
32. |
Иссиқлик таъминоти корхоналарининг қўшимча даромад манбасини кенгайтириш мақсадида фойдаланишдан чиқарилган ҳамда таркибида қора ва металл парчалари бўлган маънан ва жисмонан эскирган иссиқлик тармоқлари, асбоб-ускуналар, бутловчи қисмларни белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотиш ҳамда сотишдан тушган маблағларни корхоналарни ривожлантиришга йўналтириш. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сонли "Рангли ва қора металл парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш. |
Икки ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
33. |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига қўшимча вазифа ва функцияларни юклаш. |
Вазирликка оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш. Бунда вазирликка: - иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш; - соҳада замонавий талабларга мувофиқ кадрлар тайёрлаш; - илғор хорижий тажрибалар асосида халқаро стандартларни жорий этиш; - иссиқлик таъминотини ривожлантириш бўйича стратегик таклифларни ишлаб чиқиш; - соҳада замонавий ва энергия тежамкор технологияларга асосланган модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш; - жамиятнинг устав капиталидаги давлат акция пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқини амалга ошириш. |
Уч ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
34. |
Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини яхшилаш. |
1. Соҳада хорижий давлатларнинг таълим дастурларини ўрганиш асосида зарур мутахассислик йўналишлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
Икки ой муддатда |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ(лавозимига кўра), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Соҳада иш берувчиларнинг талаб ва буюртмалари асосида малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. 3. Машғулотлар ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўриш. |
Ўқув йили давомида |
|||
35. |
Иссиқлик таъминоти соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш. |
1. Иссиқлик таъминоти тизимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи дунёнинг илғор компаниялари билан музокаралар олиб бориш ва амалий ўқув марказини ташкил этиш. |
2025 йил якунига қадар |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Доимий равишда |
|||
3. Мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари, амалий семинар ва тренинглар ташкил этиш. |
Доимий равишда |
|||
36. |
Иссиқлик таъминоти соҳасида кадрлар қўнимсизлигини бартараф қилиш ҳамда малакали мутахассислар учун соҳанинг жозибадорлигини ошириш мақсадида соҳа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш. |
1. Иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш, уларни қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Икки ой муддатда |
"Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил август |
|||
37. |
Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
1. Соҳага дахлдор амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш. |
Бир ой муддатда |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
2. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда киритиш. |
Тўрт ой муддатда |
|||
IV. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ВА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
|
||||
38. |
Соҳага хорижий инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини ҳамда маслаҳат хизматларини жалб қилиш. |
1. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ташкилотларининг имтиёзли кредит маблағлари ва хорижий донорларнинг техник кўмак воситаларини (грантлари) жалб қилиш. 2. Лойиҳаларнинг концепциялари, баҳолаш ҳужжатлари, техник-иқтисодий асослари, бизнес режаларини ишлаб чиқиш ва келишиш. 3. Тендер савдоларини ўтказиш. |
2025-2027 йиллар |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра) |
39. |
Иссиқлик таъминотида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳалаштириш - қуриш - модернизация қилиш - бошқариш - қайтариш жараёнларини қамраб олувчи лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда имконият мавжуд ҳудудларда когенерация технологияларини ўрнатиш, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган манбалардан фойдаланиш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий қилишга устуворлик бериш. |
1. Лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда инвесторлар билан муҳокамалар олиб боришда ИИП ўрнатиш, ёпиқ тизимга ўтказиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳамда имкон қадар иситиш тизимларини электрлаштириш ва натижада иссиқлик йўқотишларини минималлаштириш бўйича мажбуриятларни белгилаш. |
2025 йил август |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. Лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга ошириш. |
2026-2030 йиллар |
|||
40. |
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация ва эксплуатация қилиш лойиҳалари доирасида хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китобларни етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳажмига нисбатан амалга ошириш тартибини жорий қилиш. |
1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ДХШ лойиҳалари доирасида хусусий шериклар билан ҳисоб-китобларни етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳажмига нисбатан амалга ошириш механизмларини белгиловчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
2025 йил май |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. ДХШ лойиҳалари амалга оширилаётган ижтимоий соҳа муассасалари хусусий шериклар томонидан иссиқлик энергиясини ўлчовчи ҳисоблагичлар билан жиҳозланишини таъминлаш. ДХШ лойиҳалари доирасида етказиладиган иссиқлик энергияси учун нархларни (тарифларни) ҳудудий нархларни тартибга солувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда декларация қилиш учун тегишли ҳисоб-китобларни киритиб бориш. |
Доимий |
|||
41. |
Нукус ва Бухоро шаҳарлари иссиқлик таъминоти тизимларида бир вақтнинг ўзида икки турдаги энергия ишлаб чиқаришни назарда тутувчи когенерация технологияларини жорий этиш лойиҳасини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошлаш чораларини кўриш. |
1. Ҳудудларга бориб, ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2. Лойиҳаларнинг ТИАларини ишлаб чиқиш чораларини кўриш. |
2025 йил август ойига қадар |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), "Иссиқликтаъминоти" АЖ (лавозимига кўра), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Бухоро вилояти ҳокимлиги |
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
8-ИЛОВА
Марказлашган иссиқлик таъминоти соҳасини
тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия
самарадорлигини ошириш ишларини жадаллаштириш
бўйича Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
С. А. Садуллаев |
- |
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ҳамраҳбари |
С. Қ. Эшқувватов |
- |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ҳамраҳбари |
М.Б. Жуманиёзов |
- |
Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири |
И.А.Ниматуллаев |
- |
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбари |
О.А. Жураева |
- |
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари |
А. О. Қобилов |
- |
энергетика вазири ўринбосари |
О. Р. Фазилкаримов |
- |
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари |
О.М.Пардаев |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директорининг биринчи ўринбосари, Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи котиби |
Изоҳ: Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Президентининг
2025 йил 11 мартдаги
ПҚ-100-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2912-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 декабрдаги "Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4542-сон қарорида:
а) 4-бандда:
иккинчи хатбоши "тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин" сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 8-банднинг "а" кичик банди ҳамда 5, 5а - 5н-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 2-илованинг 7 ва 11-позициялари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сон қарорида:
а) 2-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда тегишли ижтимоий соҳага масъул вазирлик ва идоралар 2023-2026 йилларда республика ҳудудларида фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини экологик тоза ёқилғи турларига (электр энергияси, қуёш сув иситиш қурилмалари, қуёш панеллари ва шу кабилар) ва муқобил иссиқлик тизимларига (иссиқлик насослари ва шу кабилар) ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлашни давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин. Бунда:";
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари танлаб олинган хусусий шериклар билан бирга 2-иловада белгиланган ҳудудлар бўйича:
бир ой муддатда туман (шаҳар)лардаги давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин. Бунда хусусий шериклар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат шериклари томонидан тузилган ишчи гуруҳ муҳокамасига тақдим этилади ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудларнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан модернизация маблағлари билан бирга молиялаштирилади;
хусусий шерикка ижтимоий соҳа муассасаларининг фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва иншоотларини фойдаланиш учун вақтинчалик ижарага бериш ёки омборхона қурилиши учун ер участкасини (ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи берилмаган ҳолда) ажратиш чораларини кўрсин. Бунда ер ва мулкни ижарага бериш қоидалари, ижара тўловларини амалга ошириш тартиби, ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижарага берилган мол-мулкларнинг рўйхати ҳамда уларни назорат қилиш тартиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланади;
жорий йил 1 июлга қадар туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг (кейинги ўринларда - Лойиҳалар) концепцияларини тасдиқласин;
жорий йил 1 августдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошласин.
Давлат шериклари бир ҳафта муддатда қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиб чиқиш бўйича тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ таркибини тасдиқласин.
Ишчи гуруҳ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари маъқулланиб, давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг, модернизация ишлари бошланишига рухсат берилади ҳамда мазкур ишларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича хусусий шерик жавобгар ҳисобланади";
в) 6-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат шериги этиб - туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда тегишли ижтимоий соҳага масъул вазирлик ва идоралар ҳудудий органлари белгилансин. Бунда туман(шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари (туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳ.к.) давлат шеригининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилишига масъул этиб белгилансин";
г) 7-бандда:
"а" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини хатловдан ўтказиш ва давлат экспертизасидан ўтказишни таъминлаш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда экологик тоза ёқилғи турлари (электр энергияси, қуёш сув иситиш қурилмалари, қуёш панеллари ва шу кабилар) ва муқобил иссиқлик тизимлари (иссиқлик насослари ва шу кабилар) орқали ишлайдиган энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш ва объектлардаги ички иссиқлик тармоқларини модернизация қилишни назарда тутиш";
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"2025 йил 1 октябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳисоби ва назоратининг онлайн тизимлари ҳамда иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари ўрнатилиши бўйича зарур чоралар кўриш";
"б" кичик банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ижтимоий соҳа объектларининг ички қисмларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида иссиқлик ҳароратини лозим даражада таъминлаш. Бунда 2025 йил 1 октябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳисоби ва назоратининг онлайн тизимларини ҳамда етказиб берилган иссиқлик миқдорига аниқлик киритиш мақсадида иссиқлик энергияси ҳисоблагичларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш;
иссиқлик энергияси йўқотишларини 30 фоизга камайтириш;
ижтимоий соҳа объектларига замонавий энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш";
д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда давлат ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда етказиб берилган иссиқлик таъминоти учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги доимий равишда ДХШ лойиҳалари доирасида етказиладиган иссиқлик энергияси учун нархларни (тарифларни) ҳудудий нархларни тартибга солувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда декларация қилиш учун тегишли ҳисоб-китобларни киритиб борсин";
е) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари "Бош прокуратура" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"16. Тегишли соҳа вазирликлари давлат шериклари билан биргаликда Лойиҳалар бўйича тасдиқланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши ва битим шартларига риоя этилиши юзасидан доимий мониторингни амалга ошириб борсин.
Бунда давлат шериклари мониторинг натижасида аниқланган камчиликлар учун битимни бекор қилишгача бўлган чораларни кўрсин";
з) 19-банд банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммаларига юклансин".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги "2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-454-сон қарори 5-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2025 йилда ишга тушириладиган таълим муассасалари объектларини, иссиқлик таъминоти объектларини ва бошқа (тиббий-ижтимоий, ичимлик сув таъминоти объектлари, автомобиль йўллари ва бошқа) объектларни 1 декабрга қадар фойдаланишга топшириш".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 15 март

Наша страница
Канал в телеграм