Миллий статистика қўмитасининг 28.11.2025 й. 6-мб-сон "Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 11.12.2025 й. 3723-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.12.2025 й.
N 3723
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИЛЛИЙ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
28.11.2025 й.
N 6-мб
ҚАРОРИ
Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Статистика ҳисоботи шакллари 1-47-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 15 октябрдаги 10-мб-сон "Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3575, 2024 йил 18 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 10/24/3575/0958-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б.С. Ҳамраев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 11 декабрь

Наша страница
Канал в телеграм