Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 21.11.2025 й. 31/4-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.12.2025 й. 3028-10-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.12.2025 й.

N 3028-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.11.2025 й.

N 31/4


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд

пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир

йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради



Марказий банк раиси                                                   Т.А. Ишметов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд

пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир

йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"пломбалаш - нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишда инкассация сумкаси (қопи) ва банкомат кассеталарига ҳамда нақд пуллар жойланган темир шкаф ва сейфларга бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба, шунингдек шпагат ип, қўрғошин ва пломбиратор ёрдамида пломба ўрнатиш;".

ўн олтинчи - йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Банк кассаси орқали хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатишда касса ходими томонидан кирим ва чиқим касса амаллари:

касса ходимига бундай амалларни бажариш бўйича ваколат берилган ҳолларда мустақил бажарилиши;

касса ходимига бундай амалларни бажариш бўйича ваколат берилмаган ҳолларда банкнинг масъул ходими рухсати асосида бажарилиши мумкин.".


3. 56-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Кассир мижозга нақд пулларни ўрами бузилмаган тўлиқ боғламлар бўйича чиқим қилганида, банкнотларни бирма-бир қайта санамаган ҳолда, устки накладкада кўрсатилган суммаларга қараб чиқим қилади.

Мижозга ўрами бузилмаган тўлиқ боғламдан тегишли дасталарни олиб бериш зарур бўлса, унда кассир пул боғлами жойлаштирилган полиэтилен пакетдаги кассирнинг шахсий клише рақамлари босилган кафолат чокини кесмаган ҳолда пакетни нақд пулларни олувчи мижознинг кўз олдида қирқиши лозим.".


4. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Банк мижози кассадан олган нақд пулларини махсус ажратилган жойда ёки хонада, банк касса ходимининг кузатуви остида, бирма-бир қайта санаб олиши мумкин. Бундай ҳолларда чиқим кассаси кассири мижозга бераётган нақд пул боғламларининг полиэтилен пакетидаги кафолат чокларини кесмасдан мижозга беради. Мижоз томонидан нақд пулларни бирма-бир санаб олиш вақтида, жараённи кузатиб турган банк касса ходими полиэтилен пакетларнинг кафолат чоклари ва бандеролларнинг тўлиқ сақланишини кузатиб туриши лозим.".


5. 72-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ инкассаторлар гуруҳига берилган бўш сумкалар (қоплар) сони тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.".


6. 73-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"73. Кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси инкассаторлар гуруҳидан қабул қилиб олган юк хатлари ва ташриф варақаларидаги ёзувларни бир-бирига мос келишини текшириб кўриши шарт. Шундан сўнг, бухгалтер-назоратчи мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ банк кассасига қабул қилинган нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари (қоплари) тўғрисида маълумотноманинг тегишли қисмини уч нусхада расмийлаштириб, унга:".


7. 74-банднинг биринчи хатбошисидаги "16-иловасида келтирилган журнал шаклининг" деган сўзлар "18-иловасида келтирилган маълумотноманинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"75. Кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси инкассаторлар гуруҳи томонидан кечки кассага топширилаётган сумкалар (қоплар) сонини инкассаторлар гуруҳига берилган бўш сумкалар (қоплар) сони тўғрисида маълумотномада кўрсатилган рақамларга мос келишини текшириб бўлганидан сўнг, расмийлаштирилган 18-иловадаги маълумотноманинг бир нусхасини ва ташриф варақаларини инкассаторлар гуруҳига қайтариб беради.".


9. 76-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инкассация сумкасига (қопига) босилган пломбир изининг аниқлигини ва тасдиқланган намунага мос келишини (бир марталик рақамланган пластик пломбанинг штрих ёки QR кодини сканерлаб) текшириши;

инкассация сумкасининг (қопининг), пломба изи туширилган тизимчанинг (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбанинг) бирон-бир жойи шикастланмаганлигини қараб чиқиши;".


10. 78-банддан "ва ташриф варақаларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 79-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"79. Кечки касса кассири банк кассасига қабул қилинган нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари (қоплари) ва уларнинг ҳужжатларини бухгалтер-назоратчининг кузатуви остида кечки кассанинг пул омборидаги сейфга (темир шкафга) жойлаштиради. Пул омборидаги сейф (темир шкаф) кассир ва бухгалтер-назоратчининг калитлари билан қулфланади. Шунингдек, кечки касса пул омборининг эшиги ҳам иккита калит билан қулфланиб, иккита муҳр билан муҳрланади.";

иккинчи хатбошидаги "Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 80-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"80. Банкнинг кечки кассаси ходимлари инкассаторлар гуруҳидан нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш жараёнида сумканинг (қопнинг) нуқсонли эканлиги (босилган пломбир изининг аниқ эмаслиги ёки тасдиқланган намунага мос келмаслиги (бир марталик рақамланган пластик пломбанинг штрихи ёки QR коди сканерланганда тегишли реквизитларни ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги ёки ўқилган ёзувларнинг намунага мувофиқ эмаслиги), шунингдек инкассация сумкасида (қопида) ва (ёки) ундаги пломбада бирон-бир ташқи шикастланишлар мавжудлиги, инкассация сумкасининг (қопининг) рақамини унинг юк хатида кўрсатилган рақамга мос келмаслиги, ташриф варақасида ва сумканинг (қопнинг) юк хатида кўрсатилган нақд пул тушуми суммасини бир-бирига мос келмаслиги) аниқланса, бундай ҳолатлар ҳақида банк кассаси мудирига хабар берилиши лозим.".


13. 81-банднинг иккинчи хатбошиси "пломбадан ажратилмаган" деган сўзлардан кейин "(бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба сақланган)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


14. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"82. Кечки кассага инкассаторлар гуруҳидан барча инкассация йўналишлари бўйича қабул қилинган мижозларнинг нақд пул тушумлари солинган ва бўш сумкаларини (қопларини) кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширишдан аввал, кечки касса бухгалтер-назоратчиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-иловасидаги маълумотноманинг кечки кассада қолган иккита нусхасининг тегишли қисмлари тўлдирилади.".


15. 83-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"83. Банк кечки кассаси ходимлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-иловасидаги маълумотноманинг бир нусхасини, шунингдек инкассация қилинган нақд пул тушумлари солинган ҳамда бўш сумкалар (қоплар) қайта санаш кассасининг назоратчисига кейинги банк иш куни эрталаб мазкур Йўриқноманинг 94 ва 95-бандларида белгиланган тартибда топширилади.".


16. 94 ва 95-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"94. Банк иш куни бошида қайта санаш кассаси назоратчиси, кечки касса ходимларидан нақд пул тушумлари солинган ва бўш сумкаларни (қопларни) қабул қилиб олиш вақтида, кечки касса пул омборининг олдидаги хонада бошқа касса ходимларининг ёки бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

Кечки касса ходимлари кечки касса пул омборининг олдидаги хонада мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган маълумотнома (бир нусхада) ҳамда 18-иловасида келтирилган маълумотномани (икки нусхада) уларда қайд этилган ёзувларнинг ўзаро мослигини текшириш учун қайта санаш кассаси назоратчисига беради.

Ушбу ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаса, қайта санаш кассасининг назоратчиси мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотноманинг иккала нусхасининг тегишли қисмига имзо қўйган ҳолда унинг бир нусхасини ва 15-иловада келтирилган маълумотномани кечки касса ходимларидан қабул қилиб олади.

Мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотноманинг бир нусхаси кечки кассада бир йил сақланиб, шундан сўнг банк махсус комиссияси ходимлари иштирокида белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.

95. Қайта санаш кассасининг назоратчиси кечки касса ходимларидан ҳар бир инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилишда:

ҳар бир сумка (қоп) рақамининг ҳамда умумий сонининг мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларда қайд этилган ёзувларга мос келишини;

мазкур Йўриқноманинг 76-бандида белгиланган тартибда нақд пул тушумлари солинган ҳар бир инкассация сумкасини (қопини) бирма-бир текшириши лозим.".


17. 96-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотноманинг тегишли қисми икки нусхада тўлдирилган ҳолда имзоланади ҳамда унинг бир нусхаси қайта санаш кассаси назоратчисининг муҳри билан муҳрланган ҳолда инкассаторлар гуруҳига берилади. Ушбу маълумотноманинг иккинчи нусхасига инкассаторлар гуруҳининг муҳри босилади ва қайта санаш кассаси назоратчисига берилади.".


18. 97-банддаги "маълумотномани бир нусхада тўлдирилади" деган сўзлар "маълумотноманинг тегишли қисми бир нусхада тўлдирилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 100-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назоратчининг кузатуви остида кассир инкассация сумкасидаги (қопидаги) пломбаланган тизимчанинг (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбанинг) бир томонини қирқиб, сумкани (қопни) очади ҳамда унинг ичидан нақд пул ва бошқа қимматликларни олади. Бўш сумка (қоп) назоратчига қайтарилади. Кассир нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санашни якунлагунига қадар, сумканинг (қопнинг) пломбали тизимчасини (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбани) ўзида сақлаши лозим.".


20. 106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"106. Банкнинг кирим, чиқим ёки чакана амалиёт кассалари кассирлари томонидан ўраб-боғланган ҳамда банк бўлинмаси пул омборида сақланаётган нақд пул боғламларини қайта санаш кассаси кассирлари қайта санаши мумкин.".


21. 116-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"116. Қайта санаш кассасининг назоратчиси 176-шаклдаги назорат қайдномасини, кассирларнинг 175-шаклдаги назорат варақаларини, инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномаларини, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларни ҳамда 17-иловасида келтирилган далолатномани касса мудирига топширади.";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларда қайд этилган ёзувларни ўзаро таққослаган ҳолда, инкассация сумкалари (қоплари) банк кассасига тўлиқ топширилганлигини текшириб кўради;".


22. 117 ва 118-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"117. Касса мудири мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларни, 17-иловага мувофиқ шаклда тузилган далолатномани, 176-шаклдаги назорат қайдномасини ҳамда инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномаларини банк бош бухгалтерига (ёки унинг ўринбосарига) топширади.

118. Бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларда қайд этилган ёзувларни ҳамда аниқланган касса хатоликлари бўйича мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ тузилган далолатномада қайд этилган суммаларни инобатга олган ҳолда нақд пуллар суммасини назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасидаги ёзувлар билан таққослайди.

Тафовут аниқланмаса, бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотномани имзолайди. Сўнгра, кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун нақд пул тушумлари солинган сумканинг (қопнинг) илова қайдномасини, мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларидаги маълумотномаларни, 176-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш натижалари бўйича назорат қайдномасини касса мудирига топширади.".


23. 121-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"121. Қайта санаш кассасининг назоратчиси бўшатилган инкассация сумкаларини (қопларини), улар учун ажратилган махсус жойга (хонага) инкассация ходимларига кейинги кунда топшириш учун тайёрлаб қўяди. Банк ва инкассация бўлими ўртасида тузилган шартномада белгиланган вақтда бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайта санаш кассасининг назоратчиси томонидан инкассаторлар гуруҳига топшириш мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотномада тегишли ёзувларни қайд этиш ҳамда инкассаторлар гуруҳи раҳбарининг тасдиқловчи имзосини қўйилиши асосида амалга оширилади.";

учинчи хатбошидаги "24-иловасида келтирилган китобга қайд этилган" деган сўзлар "15-иловасида келтирилган маълумотномада қайд этилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 127-бандда:

иккинчи хатбоши "боғлам устига ва остига" деган сўзлардан кейин ", боғламдаги банкнотлар ўлчамига мос келувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


25. 130-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"130. Банкнотлар боғламини полиэтилен пакетларга жойлаштиришдан олдин банкнотларнинг ҳар бир дастаси битта кўндаланг бандерол билан ўраб-боғланади.

Ўраб-боғланган банкнот дасталари бандеролига мазкур Йўриқноманинг 127 ва 128-бандларида белгиланган зарурий реквизитлар қайд этилиши шарт.".


26. 132-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


27. 133-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"133. "Давлат белгиси" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Давлат белгиси" МЧЖ деб юритилади) ўрамларидаги нақд пуллар 100 донадан дасталаниб, битта кўндаланг бандеролга ўраб-боғланган бўлади. Ҳар бир боғлам 10 та дастадан иборат бўлиб, унинг устки накладкасига "Давлат белгиси" МЧЖнинг номи, банкнотнинг номинал қиймати, боғламдаги банкнотларнинг умумий суммаси, боғлам шакллантирилган сана ва назоратчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки унинг коди каби реквизитлар босилган бўлиб, боғламлар полиэтилен пакетларга жойланган бўлади.".


28. 134-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳар бир қопчанинг оғзи тугуни ва титилган жойи бўлмаган тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) билан 2,5 айланишда маҳкам боғланади. Тизимчадан фойдаланилганида оғзи боғланган қопча пломбир билан пломбаланади. Тангали қопчаларга бириктирилган ёрлиқларга банк номи, коди, ўраб-боғланган сана, танганинг номинал қиймати ва умумий суммаси ёзилиб, кассир имзоси қўйилади. Шундан сўнг, ёрлиққа кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган тўртбурчак муҳри босилади.".


29. 135-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"135. Айланма кассадаги тангали қопчаларга картондан тайёрланган ёрлиқлар бириктирилиши мумкин. Ёрлиқлардан тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) учлари ўтказилганидан сўнг сиқиб боғланади, пломбаланади. Инкассаторлар гуруҳига топширилаётган тангали қопчанинг оғзида матодан тайёрланган ёрлиқ бўлиши лозим.".


30. 136-банднинг биринчи хатбошиси, 212-банднинг тўртинчи хатбошиси, 215-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда мазкур Йўриқномага 21-илованинг матни ва 25-илованинг саккизинчи бандидаги "ДУК" қисқартмаси "МЧЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


31. 139-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"139. Қопчадаги танганинг бир қисми олинган ёки унга қўшимча тангалар солинган ҳолларда тангалар қолдиғи доналаб саналиши, пакетдаги қадоқланган тангалар эса, ёзувларига қараб қайта саналиши шарт. Шундан сўнг, қопчага янги ёрлиқ бириктирилади. Бунда қопчанинг оғзи тугуни ва тугилган жойи бўлмаган тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) билан 2,5 айланишда маҳкам боғланиб, қопча қайта пломбаланади ва ёрлиққа тангани санаган кассирнинг имзоси қўйилади.".


32. 145-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уларни қопга (ёки пакетга) жойлаб, қопнинг оғзи белгиланган тартибда боғланган (ёки пакетларнинг оғзи елимланган) ҳамда мижознинг муҳри билан муҳрланган (сурғучланган) ёки мижоз томонидан пломбаланган;".


33. 159-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34. 163-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк (филиал) томонидан бошқа ҳудудда (ёки ҳудуддаги бошқа туманда, шаҳарда) кассалар ташкил этилган ҳолларда, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари ҳамда кунлик касса ҳужжатлари, томонлар ўртасида ўзаро тузилган шартномага асосан ушбу касса жойлашган ҳудуддаги банк филиалига, "Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонасига (бундан буён матнда "Республика махсус алоқа боғламаси" ДУК деб юритилади) ёки инкассация хизматига сақлаш учун топширилади.";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган касса ходимлари амалиёт куни якунида қолган лимитдан ортиқча нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғига чиқим касса ордерини расмийлаштириб, 10109 - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари" ҳисобварағида акс эттиради. Бунда, нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини сақлаш учун топшириш бевосита инкассация гуруҳи аъзолари томонидан, шунингдек ўзаро шартномага асосан инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" ДУК хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан амалга оширилиши мумкин.";

саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги "Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. 170-банднинг биринчи хатбошисидаги "Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. 174-банднинг биринчи хатбошисидаги "ходимининг пломбири билан" деган сўзлар "ходими томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. 175-банднинг иккинчи хатбошисидан "уларни ўзининг пломбири билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


38. 176-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими" деган сўзлар "ички ишлар органи ходими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39. 180-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Касса ходими касса мудири иштирокида кассеталардаги пломбаларни очиб, нақд пуллар қолдиғини (техник сабабларга кўра банкомат ленталарига ёки бошқа қисмларига тиқилиб қолган ва алоҳида пакетларга жойлаб олиб келинган банкнотлар билан бирга) касса мудирига санаб топширади. Касса мудири кассирдан қабул қилиб олган нақд пуллар қолдиғини, слипда қайд этилган нақд пуллар қолдиғи билан таққослаб кўради ва кирим касса ордерини имзолаб, қабул қилиб олади. Шундан сўнг, банкоматлардан нақд пуллар олиб келинганлиги бўйича расмийлаштирилган чиқим касса ордерини ҳамда нақд пуллар қолдиғи акс эттирилган слипни кирим касса ордерига илова қилган ҳолда кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун олиб қўяди.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нақд пуллар қолдиғи ва слипда қайд этилган ёзувлар ўртасида тафовут аниқланса, касса мудири ҳолатни ўрганиб чиқиш учун банк бўлинмаси раҳбари ва масъул бўлинмаларни хабардор қилади.".


40. 243-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"243. Банкнотлар боғламини ёки тангалар солинган қопларни муҳрлаш ёки пломбалаш учун кассирлар ва бошқа моддий жавобгар шахслар банк номи, коди ёки тартиб рақами туширилган шахсий пломбир (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбалар) ёки клише билан таъминланган бўлишлари лозим.".


41. 266-банднинг олтинчи хатбошисидаги "қирқиб олинмаган пломбали тизимча (полиэтилен пакет)" деган сўзлар "полиэтилен пакетдаги клише изларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


42. 268-бандда:

биринчи хатбошидаги "ДУКнинг" ва "ДУКга" қисқартмалари тегишли равишда "МЧЖнинг" ва "МЧЖга" қисқартмалари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат белгиси" МЧЖнинг ўрамидаги нақд пуллар бўйича тузилган 145-шаклдаги далолатнома билан бирга тақдим этилган ашёвий далилларга (пул боғламининг полиэтилен пакети, пул боғламига тегишли 10 та бандерол ва устки накладка) асосан камомад ёки нуқсонли пуллар "Давлат белгиси" МЧЖга тақдим этилади. Банкда "Давлат белгиси" МЧЖнинг ўрамидан аниқланган камомад ёки нуқсонли пуллар "Давлат белгиси" МЧЖ томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали қоплаб берилади.";

учинчи хатбошидаги "ДУКнинг" қисқартмаси "МЧЖнинг" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


43. 269-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қайта санаш кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар - мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган шаклдаги илова қайдномасида ҳамда 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномалар билан таққосланади.".


44. 296-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ДУКга" қисқартмаси "МЧЖга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги "ДУК" қисқартмаси "МЧЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


45. 305-банддаги "Марказий банкнинг "Республика инкассация хизмати" давлат унитар корхонаси" деган сўзлар "Республика инкассация хизмати" масъулияти чекланган жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


46. 324-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


47. 326-бандда:

қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"326. "Давлат белгиси" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган нақд пул ва бошқа қимматликларни ҲККМга (аксиз маркаларини Агробанкнинг тегишли минтақавий бўлинмаларига) ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фармойишларига асосан амалга оширилади.";

биринчи - учинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "326. Марказий банкнинг" деган сўзлар "Марказий банкнинг" билан алмаштирилсин.


48. 327-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатиш ёки қабул қилиб олиш билан боғлиқ тайёргарлик чораларини ўз вақтида кўришлари учун уларга нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишга доир фармойишлар инкассаторлар орқали етиб боргунига қадар электрон расмийлаштирилган (ваколатли шахснинг электрон (ёки QR-кодли) имзоси билан имзоланган) фармойишлар махсус дастурий таъминот орқали юборилади.";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


49. 333-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар бир пул боғлами жойлаштирилган пакетдаги кафолат чокларининг (клише изларининг) мавжудлиги ва аниқ эканлигини текшириб қабул қилишлари лозим.".


50. 334-банднинг биринчи хатбошисидаги "туширилганлиги ҳамда, пломба босилган тизимчанинг узилмаганлигини" деган сўзлар "туширилганлиги ҳамда пломба босилган тизимчанинг (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбанинг) узилмаганлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


51. 336-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"336. Инкассаторлар томонидан нақд пул ва бошқа қимматликлар ташиш учун қабул қилиб олинганида, касса мудири ёки унинг кўрсатмасига биноан бошқа касса ходимининг назорати остида инкассаторлар уларни стандарт брезент қопларга жойлайдилар. Ҳар бир қопнинг оғзи тикилиб, тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) билан икки ярим айланишда сиқиб боғланади. Қопнинг оғзи тизимча билан боғланганида, унинг бир учи матодан тайёрланган ёрлиқдан ўтказилиб, ёрлиқда жўнатувчи банк номи, қопга солинган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг номинал қиймати ҳамда умумий суммаси, қопнинг ўраб-боғланган санаси кўрсатилиб, тизимчанинг учлари маҳкам боғланган ҳолда қоп белгиланган тартибда пломбаланади.";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қопнинг оғзи бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба билан боғланганда, икки ярим айланишдан сўнг, пломба учидан ёрлиқ ўтказилган ҳолда сиқиб боғланади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


52. 338-банднинг иккинчи хатбошиси "пломба изларининг" деган сўзлардан кейин "(бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбани)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


53. 340-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими" деган сўзлар "ички ишлар органи ходими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


54. 344-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасидан банк кассасига қабул қилиб олиш жараёнида, банкнотлар боғлами жойлаштирилган полиэтилен пакет йиртилганлиги ёки ундаги клише изининг аниқ эмаслиги аниқланса, ушбу боғламдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бирма-бир, доналаб саналган ҳолда қабул қилиниши шарт.";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар "қопнинг пломбали тизимчаси" деган сўзлардан кейин "(бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбани)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


55. 15 ва 18-иловалар мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


56. 16, 23, 24 ва 43-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Қўшимча ва ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Тижорат банкларида касса ишини

ташкил этиш, нақд пул ва бошқа

қимматликларни инкассация

қилишга доир йўриқномага

15-ИЛОВА



Инкассаторлар гуруҳига топширилган

бўш сумка (қоп)ларнинг сони тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


20 ___ йил " ____" ________________да

_______- сонли йўналиш (__-ташриф) бўйича


бўлинмасидан


(инкассация ёки банк номи)


Т/р

Йўналиш

(ташриф*)

рақами


Сони (дона)


Қабул қилиб олди йўналиш катта инкассатори


Инкассация

сумкалари


Стандарт

қоплар


Ф.И.О.


имзоси


1






2






3






4






5






6






7






8






9






10






11






12






13






14






15






16






17






18






Жами:





Топширди:





(Ф.И.О.)


(имзо)

          

         

*) - бирор бир йўналиш бўйича такрорий ташриф амалга оширилганда, ушбу ташриф рақами алоҳида (жадвал қаторида) қайд этилиши шарт.".






Қўшимча ва ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Тижорат банкларида касса ишини

ташкил этиш, нақд пул ва бошқа

қимматликларни инкассация

қилишга доир йўриқномага

18-ИЛОВА



Банк (филиал) кассасига қабул қилинган нақд пул тушумлари

солинган ва бўш инкассация сумка(қоп)лари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА


I. 20___йилнинг "____" _______________да банк (филиал) ___________________ кассасига инкассаторлар гуруҳидан

Т/р

Йўналиш

(ташриф)

рақами


Банк (филиал) кассасига қабул қилинган инкассация сумкаси(қопи)


рақами


юк хати бўйича тушум пулларининг қайд этилган суммаси

(сўмда)


Изоҳлар


сумма рақам

билан


сумма сўз билан















































Жами:





сўм тушум пуллари солинганлиги эълон қилинган сумка(қоп)лар қабул қилинди.

Ушбу қабул қилинган пуллик сумка(қоп)лар орасидан қуйидаги нуқсонли (шикастланган) сумка (қоп)лар банк (филиал) _______________________ кассасида инкассаторлар иштирокида очилиб, ундаги нақд пул тушумлари қайта саналиб:

Т/р

Йўналиш

(ташриф)

рақами


Очилган инкассация сумка(қопи) ва уларга солинган

нақд пул тушумларининг суммаси

(сўмда)


сумка(қоп) рақами


сумма рақам билан


сумма сўз билан





Жами:





сўм тушум пуллари қайта санаб қабул қилинди.

Шунингдек,


та бўш инкассация сумка


(қопларнинг сони; рақам ва сўз билан)


(қоп)лари қабул қилинди.

Топширди инкассаторлар гуруҳи аъзолари:

(Ф.И.О)


(имзо)


(Ф.И.О)


(имзо)

М.Ў. (инкассация)

(Ф.И.О)


(имзо)

Қабул қилиб олди банкнинг кечки касса ходимлари:

Кассир

(Ф.И.О)


(имзо)

Бухгалтер-назоратчи

(Ф.И.О)


(имзо)

М.Ў. (банк кечки кассаси)

(Ф.И.О)


(имзо)

(орқа томони)



II. 20___йилнинг "___" __________да касса мудири банк(филиал)нинг кечки кассада очилган нуқсонли сумка (қоп)дан чиққан


сўмлик

(сумма рақам ва сўз билан)


нақд пулларни, ушбу сумка (қоп)ни ҳужжатлари ва тузилган далолатнома (17-илова)да қайд этилган маълумотлар билан таққослаб кўрган ҳолда кечки касса кассиридан қабул қилиб олди.

Кечки касса ходимларидан қабул қилиб олди:

Касса мудири

(Ф.И.О)


(имзо)

III. 20___ йилнинг " ___" ________________да банк бўлинмаси қайта санаш кассасининг:

1-назоратчиси


та тушум пуллари


(қопларнинг сони рақам ва сўз билан)


солинган ва


та бўш инкассация сумкалари (қоплари)ни


(қопларнинг сони рақам ва сўз билан)


кечки касса ходимларидан қабул қилиб олди:

Қайта санаш кассасининг назоратчиси:

(Ф.И.О)


(имзо)

2-назоратчиси


та тушум пуллари


(қопларнинг сони рақам ва сўз билан)


солинган ва


та бўш инкассация сумкалари (қоплари)ни


(қопларнинг сони рақам ва сўз билан)


кечки касса ходимларидан қабул қилиб олди:

Қайта санаш кассасининг назоратчиси:

(Ф.И.О)


(имзо)

IV. 20___ йилнинг "___" _______________да банк (филиал) кассасига инкассаторлар гуруҳидан қабул қилиб олинган инкассация сумка(қоп)ларидаги нақд пул тушумлари қайта санаш кассаси кассирлари томонидан қайта санаб чиқилганидан:

___________________________ сўм _____ тийинлик камомад (шу жумладан, _________ сўмлик тўловга яроқсиз, _____________ сўмлик қалбаки) пуллар;

___________________________ сўм _____ тийинлик ортиқча пуллар мавжудлиги аниқланди.


Натижада, инкассаторлар гуруҳи томонидан банк (филиал)нинг бинодан ташқарида жойлашган кассаларидан йиғиб келинган __________та инкассация сумка (қоп)ларидаги ўраб-боғланган


сўмлик нақд пуллар ва

(сумма рақам ва сўз билан)



сўмлик қимматликлар, шунингдек,

(сумма рақам ва сўз билан)


мижозларнинг ______________та инкассация сумкаси (қопи)дан чиққан ва қайта санаш кассаси кассирлари томонидан қайта саналган


сўмлик

(хақиқатда чиққан сумма рақам ва сўз билан)


нақд пуллар банк (филиал) айланма кассасига кирим қилинди.

Касса мудири:

(Ф.И.О)


(имзо)

Текширди:

Бош бухгалтер:

".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 16 декабрь