Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.12.2025 й. 25-сон "Электрон рецепт" тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.12.2025 й. 3725-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.12.2025 й.

N 3725




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

15.12.2025 й.

N 25


БУЙРУҒИ



"Электрон рецепт" тизимини босқичма-босқич

жорий этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандига асосан БУЮРАМАН:


1. "Электрон рецепт" тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига асосан:

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туманлар (шаҳарлар)даги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилади (бундан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар мустасно);

тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими модуллари бепул ўрнатилади;

тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимига уланиш учун зарур моддий-техник базага, барқарор Интернет ва электр тармоғига эга бўлишлари шарт.

Бунда, "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими ва "Электрон рецепт" модулига интеграция қилинмаган мазкур бандда келтирилган тиббиёт ташкилотларида электрон рецепт билан бериладиган дори воситаларини беморларга тайинлашда Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3277, 2020 йил 1 июль) 1-иловасига мувофиқ қоғоз шаклдаги рецептларни расмийлаштиришга 2026 йил 1 мартга қадар рухсат берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғи (рўйхат рақами 3277, 2020 йил 1 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 10/20/3277/1022-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги "рецепт бланкаси шакли" мазкур буйруқнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                             А.А. Худаяров






Буйруққа

2-ИЛОВА



"Рецерт бланкаси шакли

           

Изоҳ:

рецепт бланкасининг ўлчами - 105 х 148 м;

рецептнинг йиртма корешоги ўлчами - 70 х 148 мм.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 16 декабрь