Иқтисодиёт ва молия вазирининг 18.12.2025 й. 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.12.2025 й. 3255-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.12.2025 й.
N 3255-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
18.12.2025 й.
N 313
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари
бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир
режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик
ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш
ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 12 июндаги 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3255, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3255/1031-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари
бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир
режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик
ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш
ҳақида"ги буйруққа киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 1-банднинг еттинчи хатбошисидан "касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 6-иловада:
номидан "касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
матнидаги "касб-ҳунар коллежларида" деган сўзлар "техникумларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 16-илованинг матнидаги "Сув истеъмолчилари" деган сўзлар "Сувдан фойдаланувчилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 22-иловада:
"1940-1943-тоифалар" позицияларидаги "касб-ҳунар коллежларида" деган сўзлар "техникумларда" деган сўз билан алмаштирилсин;
"9270-тоифа" ва "9280-тоифа" позицияларидаги "сув истеъмолчилари" деган сўзлар "сувдан фойдаланувчилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
"9272-тоифа" ва "9282-тоифа" позицияларидаги "Сув истеъмолчилари" ва "сув истеъмолчилари" деган сўзлар тегишли равишда "Сувдан фойдаланувчилар" ва "сувдан фойдаланувчилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 23-илованинг матнидаги "касб-ҳунар коллежлари" ва "Касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "техникумлар" ва "Техникумлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 26 декабрь

Наша страница
Канал в телеграм