Ваколатхона биноларни субижарага топшира оладими

preview

«Ўзбекистонда маҳаллий юридик шахсдан бино ижарага олган хорижий компаниянинг ваколатхонаси майдонларнинг бир қисмини субижарага бера оладими? Бунинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?»

Buxgalter.uz нинг илтимосига кўра, саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспертларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Хорижий компаниянинг ваколатхонаси - бу бош ташкилоти Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиб, хорижий тижорат ташкилотининг манфаатларини Ўзбекистон ҳудудида ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи алоҳида бўлинма ҳисобланади .

Ваколатхона юридик шахс ҳисобланмайди, хўжалик ёки тижорат фаолиятини амалга оширмайди .

Агар хорижий компания ўз ваколатхонаси орқали биноларнинг бир қисмини ижарага бериб, бундай фаолиятдан даромад олса, бу ваколатхона тижорат фаолиятини амалга оширувчи деб тан олинади, бу эса Низомга зиддир.

Ўзбекистон ҳудудида хорижий компаниянинг ваколатхонаси тижорат фаолиятини амалга ошириши ушбу компаниянинг доимий муассасаси ва солиқ ҳисобига қўйилиш мажбуриятларининг пайдо бўлишига олиб келади .

Хорижий компаниянинг доимий муассасасини солиқ ҳисобига қўйишдан олдин ижарага олувчи солиқ агенти сифатида тўлов манбаида норезидент юридик шахснинг фойда солиғини 20% ставкада ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш мажбуриятига эга  .

Бунда халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши мумкин. Шунингдек, ваколатхонага эга бўлган хорижий компания ижара айланмасидан ҚҚС тўлаш мажбуриятига эга бўлади  .

Агар хорижий компания ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобда турмаса, ижарага олувчи ўз ваколатхонаси орқали фаолият юритаётган хорижий компаниядан хизматларни олаётганда, хизматлар импорти бўйича ҚҚСни ҳисоблашда солиқ агенти деб тан олинади .

 

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Доимий муассасаларни солиққа тортиш Доимий муассасаларни солиққа тортиш Доимий муассасаларни солиққа тортиш /ru/publish/doc/text203876_vakolathona_binolarni_ijaraga_topshira_oladimi