Ижара бепул бўлганда ЭҲФ расмийлаштириладими

preview

Корхона бошқа юридик шахсга тегишли бўлган бинодан ижара шартномаси асосида бепул фойдаланмоқда. Савол туғилади: 1.Ушбу ҳолатда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Бундай вазиятда ижарачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz илтимосига кўра бу  саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

  

– “1. Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт .

Хизматларни реализация қилиш бўйича айланма - товарларни реализация қилишдан фарқ қилувчи ҳар қандай фаолият, шунингдек, бепул хизмат кўрсатиш (шу жумладан мулкни бепул фойдаланиш учун тақдим этиш) ҳисобланади. Шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно .

Бепул фойдаланиш учун бинони топширган корхона ижарачига электрон ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Чунки хизматлар бепул кўрсатилмоқда, якунловчи сатрда «тўловсиз» деган ёзув киритилади .

2. Бинодан бепул фойдаланишда ижарачи-корхона фойда солиғи    ёки айланмадан олинадиган солиқни . ҳисоб-китоб қилишда  жами даромадига қўшиладиган даромадни бепул хизматлар кўринишида олади .

Даромад бепул олинган хизматларнинг расман тасдиқланган бозор нархида белгиланади. Бу ўзининг тасдиғини ОАВ, интернет сайтлари ёки статистика органлари тақдим этган маълумотларда топади.

Бинодан бепул фойдаланишдан олинган даромад солиқ солиш мақсадларида белгиланади, бухгалтерия ҳисобида у акс эттирилмайди.

Сизга бинони бепул фойдаланишга топширган корхонанинг ҳисобварақ-фактурадан ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли эмассиз ”. 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text176481_ijara_bepul_bulganda_ehf_rasmiylashtiriladimi