«Тонна-километр» ўлчов бирлиги қандай қўлланилади (йўриқнома)

preview

ДСҚ юк ташиш хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда қўлланиладиган ўлчов бирликларини тартибга солди. Ушбу мақсадда, илгари бўлганидек, «хизмат (сўм)» ёки «бошқалар» ўрнига фақат «тонна-километр» (қатъий белгиланган) ўлчов бирлиги қўлланилади. ДСҚ мутахассислари уни қандай қўллаш лозимлиги ҳақида тушунтириш бердилар.

Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:

 

«Тонна-километр» ўлчов бирлиги юк ташишда қўлланилиб, иккита кўрсаткич – юк тонналари миқдори ва километрдаги масофанинг кўпайтирилиши ҳисобланади.

У – рақамлар кетма-кетлигидан бошланадиган МХИК учун бириктирилган (қатъий белгиланган) ўлчов бирлиги: 

  • 10102001 – сув транспортида юк ташиш хизматлари;
  • 10103003 – ҳаво транспортида юк етказиб бериш хизматлари;
  • 10107002 – автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари;
  • 10108002 – темир йўл транспортида юк ташиш хизматлари.

Масалан, 50 т юкни битта аҳоли пункти чегарасида 20 км масофада жойлашган «А» пунктидан «B» пунктига ташиш шартномасини туздик. Шартномага кўра 1 км ташиш қиймати – 5 000 сўм.

«Солиқ сервис» ЭҲА оператори мисолида ЭҲФ расмийлаштирамиз:

1. «Товарлар (ишлар, хизматлар) МХИК ва номи» устунида «10107002001000001 – Маҳаллий йўналишлардаги автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари» кўрсатамиз.

2. «Ўлчов бирлиги» устунида фақат «тонна-километр» бирлигини кўрсатиш мумкин. Кўрсатамиз.

3. «Миқдори» устунида юк массасини тоннада ва ташиш масофасини километрда кўрсатиш учун иккита майдон бор, улар тўлдирилганда натижа автоматик равишда ҳисобланади: 50 х 20 = 1 000.

4. «Нархи» устунида шартномага кўра 1 км ташиш қиймати – 5 000 сўмни қайд этамиз.

5. «Етказиб бериш қиймати» устунида етказиб бериш қиймати автоматик равишда ҳисобланади: 1 000 тонна-километр х 5 000 сўм = 5 000 000 сўм.

 Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text186507_tonna-kilometr_ulchov_birligi_qanday_qullaniladi_yuriqnoma