Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Юридик шахсга хизмат кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахс ЭҲФни қандай расмийлаштиради
Юридик шахсларга хизмат кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар уларга ЭҲФ тақдим этадилар
. Дастлабки вақтда улар электрон ҳужжат айланишининг базавий инструментларини – ЭҲФ, МХИК ва электрон бажарилган ишлар далолатномаларини ўзлаштириш чоғида мураккабликларга дуч келишлари мумкин.
Агар компаниянгиз ўзини ўзи банд қилган шахслар хизматларидан фойдаланса, шунчаки уларга buxgalter.uzдаги ушбу ҳаволани юборинг:
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вазифанинг шартлари:
- Ўзини ўзи банд қилган “аутсорсдаги муҳаррир” корпоратив ахборот ресурси матнлари билан ишлаган ҳолда, юридик шахсга хизматлар кўрсатади.
- “Матнни яратиш ва ишлов бериш бўйича хизматлар (SEO-рерайтинг, SEO-маълумотлар базалари материаллари копирайтинги)” кўрсатишга доир шартнома тузилган.
- Tasnif.soliq.uzда МХИК 10699001034000000 Тил таржимаси (ёзма, оғзаки) ва таҳрирлаш хизматлари (матнлар билан ишлаш хизматлари, стенография) топилди. Бошқаси йўқ, аммо, умуман тўғри келади.
- Табиийки, муҳаррирда “материалларни яратиш ва ишлов бериш” фаолият тури бўйича ўзини ўзи банд қилиш расмийлаштирилган ва жисмоний шахснинг ЭРИси мавжуд. Банк ўзини ўзи банд қилган шахс учун Ҳ/Р очишни рад этди: ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахснинг сўм картасига тўловни унинг барча мижозлари-жисмоний шахслар учун ягона бўлган банкнинг транзит ҳисобрақами орқали қабул қилади. Бошқа йўли йўқ – ҳеч бўлмаганда, ушбу банкда.
- Юридик шахс бўлган буюртмачи ишланган ой якунлари бўйича электрон шаклда бажарилган ишлар далолатномасини тақдим этди.
- Муҳаррир бепул didox.uzда сервиснинг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда рўйхатдан ўтди ва олинган далолатномани имзоламоқчи ва буюртмачига ҳисобварақ-фактура тақдим этмоқчи.
Кетдик...
Didox.uz мижози кабинети
Кирувчи ва чиқувчи ҳужжатлар билан ишлашни бошлашдан олдин didox.uzда ўз профилимизга ахборотни киритамиз.
Рўйхатдан ўтиш чоғида сиз ЭРИсидан фойдаланасиз, шу боис СТИР/ЖШШИР, ташкилотнинг номи (сизнинг Ф.И.Ш.) ва телефон рақами автоматик тарзда керакли сатрларга олинади.
Манзилни бизнинг ўзини ўзи банд қилган шахсимиз қўлда киритган, сўнгра сариқ “Сақлаш” тугмасига босган, кейин эса – сиёҳранг “ДСҚ билан янгилаш” тугмасига босган. Натижада ушбу мураккаб бўлмаган манипуляциялар натижасида ҳаммаси бажарилди.
Аммо асосий Ҳ/Р ва банк МФОси билан хатолик бўлди, сабаби ўзини ўзи банд қилган шахсда ҳисобрақами мавжуд эмас, пластик карта рақамини бу ерга ёзолмайсиз, банкнинг транзит ҳисобрақами – уни ҳам, сабаби у банкнинг барча мижозлари учун умумий. Тегишинча, банкнинг МФОсини ҳам ёзиш ҳамда сақлашнинг имкони йўқ. Майли, натижада бу ҳисобварақ-фактурани тақдим этишга халақит бермади.
МХИК
Сўнгра МХИК қўшимча саҳифасига ўтамиз. Бу ер бўш...
Tasnif.soliq.uzга кирамиз, ЭРИси орқали авторизация қиламиз ва МХИК қидириш майдонига хизматингиздан бирор бир танитадиган сўзни киритамиз. Муҳаррирда бу – “матн”. Натижада у қидирганини топди:
Бизнинг МХИКга босамиз ва қуйидагини оламиз:
Бириктирилган бирликларда “сўм”ни танлаймиз ва “Танланганга қўшиш”га босамиз.
Биринчи уринишда ҳеч нарса чиқмаслигига тайёр бўлинг. Тизим уришиши, ушбу МХИК шахсан сизга тўғри келмаслигини хабар қилиши мумкин ва ҳоказо шу кабилар. Аммо лозим даражада қатъиятлик қилинганда ҳаммаси амалга оширилади. Шунчаки услубий тарзда “Танланганга қўшинг”га босинг. Тизим тез орада сизнинг тиришқоқлигингизни, сиздан қутулиш осон бўлмаслигини тушунади ва натижада сизга истаганингизни беради.
Didoxга қайтамиз, саҳифа ва вуални янгилаймиз:
Энди майда ишлар қолди – хусусан, бажарилган ишлар далолатномасини имзолаш ва ЭҲФ тақдим этиш. Буни ойнинг охирги кунида бажариш лозим.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Бажарилган ишлар далолатномаси
“Кирувчи ҳужжатлар” қўшимча саҳифасига кирамиз. Бизнинг далолатномамиз мана – тўқ сариқ рангда, сабаби у ҳали имзоланмаган.
Унга кирамиз, эътибор билан ўқиб чиқамиз. Агар ҳаммаси жойида бўлса, “Имзолаш” тугмасини топамиз ва босамиз.
Олинадиган суммага эътибор беринг. Бу ерда ўлчов бирлиги минг сўм. Бинобарин, агар сиз, масалан 10, 9 млн сўм ишлаб топган бўлсангиз, далолатномада “10 900,0”ни кўрасиз. Бу муҳим... Кейин нима учун эканлигини тушунасиз.
Имзолагандан сўнг ҳужжатни ўзингиз учун pdf форматида юклаб олишингиз мумкин:
Электрон ҳисобварақ-фактура
“Ҳужжатлар” қўшимча саҳифасига кирамиз, ўнг юқори бурчакдаги “Яратиш” сариқ тугмасига босамиз. Электрон ҳужжат шакли очилади, бунда “Сизнинг маълумотларингиз” қисмида СТИР/ЖШШИР, Ф.И.Ш. ва манзил кўрсатилган.
Ҳужжатнинг юқорида келтирилган қисмида “Далолатномасиз ҳисобварақ-фактура” ва “Стандарт”ни қолдиринг ва “юлдузчали” майдонни тўлдиринг:
- ҳисобварақ-фактура рақамига истаган рақамни қўйинг. Масалан, 15-1, бунда 15 – бу сизнинг буюртмачи билан шартномангиз рақами, 1 эса – бу ушбу шартнома бўйича биринчи ЭҲФ;
- чиқиб келадиган календардан ҳужжатнинг санасини танланг. Масалан, 28.06.2024 (июнь ойининг сўнгги иш куни);
- контракт рақами – бу сизнинг буюртмачи билан шартномангиз рақами. Биз 15 бўлсин деб қарор қилдик;
- контракт санаси – бу сиз шартнома тузган сана.
Сўнгра “Ҳамкорнинг маълумотлари” қисмида унинг СТИРини (у билан тузилган шартнома реквизитларида мавжуд) киритинг.
Агар ҳаммаси “ок” бўлса, қуйидаги жадвалга ўтамиз:
- кўрсаткич белгисига босган ҳолда, МХИКни танлаймиз;
- “Товар, иш, хизматлар таърифи” майдонида хизматингизни у тузилган шартномада таърифланганидек ёзамиз. Муҳаррирда бу, ёдимизда “Матнни яратиш ва ишлов бериш бўйича хизматлар (SEO-рерайтинг, SEO-маълумотлар базалари материаллари копирайтинги)”.
- Ўлчов бирлиги “сўм”ни танлаймиз.
- “Нархи” ва “Қиймати” майдонига суммани унга учта ноль қўйган ҳолда, Бажарилган ишлар далолатномасидан олиб ўтамиз. Муҳаррир бундай қилмади, натижада роппа-роса 10 900 сўм ишлаб топди.У тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этишига тўғри келди. Ақлли бўлинг, бундай қилманг.
- “Товарнинг келиб чиқиши” майдонида “Хизматлар”ни танлаймиз.
Ишнинг исталган босқичида ҳужжатнинг устидаги “Сақлаш” сариқ тугмасига босиш мумкин. Ва сизда барча киритилган маълумотлар билан қоралама қайд этилади.
Энди ҳаммасини қайта текшириб чиқамиз, ҳисобварақ-фактурани “Имзолаш”га босамиз ва хизматлар буюртмачисига қўнғироқ қилишга шошамиз, у ҳам қувонсин.
У сизнинг ЭҲФни имзолаганидан сўнг ҳужжат сизда чиқувчиларда яшил белги билан акс этитрилади – “Имзоланган”.
Кейинги сафарлар сиз ундан нусха оласиз ва фақат ҳужжатни тақдим этиш санаси ва навбатдаги олинган далолатномага мувофиқ суммани ўзгартирган ҳолда, янги ЭҲФ тақдим этасиз.
Тузатилган ҳисобварақ-фактура
Агар сиз ўз буюртмачингиз билан сизнинг ЭҲФни дўстона имзолаган бўлсангиз, унда эса хато бўлса, масалан, нархида хато бўлса, айнан сиз барчасини қайта тақдим этишингизга тўғри келади.
Хато содир бўлган биринчи ишимизга борамиз, иккала ҳужжатнинг IDсини –“didox” ҳамда “rouming”ни ўзимизга қаергадир сақлаб қўямиз, улар бизга асқотади. Ва мовий рангдаги “Нусха олиш” тугмасига босамиз:
Сизда ЭҲФнинг янги шакли очилади.
“Далолатномасиз ҳисобварақ-фактура” ва “Тузатилган”ни танланг.
Биринчи ЭҲФ каби, ушбу қисмида барча рақамлар ва саналарни киритинг, бироқ эски ҳисобварақ-фактурадаги IDсини ҳам кўрсатинг. Муҳаррир IDсини (rouming) киритди ва унда ҳаммаси ишлади.
Сўнгра тузатиш киритинг, сақланг, барчасини эътибор билан қайта текшириб чиқинг ва яна ҳужжатни имзоланг (энди охирги марта деб умид қиламиз).
Буюртмачига хабар беринг, у ҳам текширсин ва яна имзоласин.
Амалга оширилди! Кейинги сафар осонроқ бўлади.
Юлия ЯШИНА