Полезное для бухгалтера в ноябре:
Фойда солиғи тўловчилар диққатига
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар уларни кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда тўлашлари мумкин. Бунда бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади, башарти солиқ тўловчи бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этмаса. Буни у чорак биринчи ойининг 15 санасидан кечиктирмай жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши мумкин.
2023 йилнинг II чораги учун маълумотномани топшириш муддати 17 апрелда тугайди.
Маълумотнома чорак биринчи ойининг 15 санасидан кечиктирмай тақдим этилади :
- II чорак учун – 15 апрель дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда, 17 апрелдан кечиктирмай;
- III чорак учун – 15 июль дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда, 17 июлдан кечиктирмай;
- IV чорак учун – 15 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда, 16 октябрдан кечиктирмай.
Агар сиз маълумотномани тақдим этсангиз, олдинги чорак натижалари бўйича бўнак тўловлари ҳисоблаб чиқарилмайди.
Барча фойда солиғи тўловчилар маълумотномани тақдим этишлари керакми
Ҳамма ҳам бўнак тўловлари тўловчилар ҳисобланмайди. Улар фақат жами даромади 2022 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда ёки 2023 йил мобайнида 5 млрд сўмдан ошадиган корхоналар томонидан тўланади .
Жами даромади ҳажми камроқ бўлган корхоналар фойда солиғини чорак якунлари бўйича ҳисоб-китоб асосида тўлайди.
Бундан ташқари, фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўловчилар учун маълумотноманинг тақдим этилиши – бу мажбурият эмас, балки ҳуқуқ. Агар сиз бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этмаган бўлсангиз, уларни олдинги чорак кўрсаткичлари бўйича тўланг. Бу ҳолда сизнинг ҳар ойлик бўнак тўловингиз солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Бўнак тўловларини тўлаш (маълумотнома ёки олдинги чорак натижалари бўйича) муддатлари – ҳар ойнинг 23 санасидан кечиктирмай.
2023 йилнинг апрель ойи учун бошқа тўловлар ҳақида қуйидаги материалда ўқинг: