Хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нормаларини нобюджет ташкилотларида қўллаш

preview

«Илгари барча хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилган Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини йўқотди. Нобюджет ташкилотлари энди 02.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚ билан тасдиқланган Хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нормаларини қўллашлари керакми?».

МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятга ойдинлик киритди: 

 

– Низом қоидалари ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан (бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет тизимидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, УФда (УКда) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари) тавсиявий хусусиятга эга .

Бироқ ушбу НҲҲни қўллаш учун муҳим бир асос мавжуд! СК 369-м. 2-қ. 8-б. мувофиқ, ЖШДСни ҳисоблаётганда қуйидагилар жами даромадга киритилмайди:

  • тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, лекин авиачипта қийматининг 30%идан ошмайдиган миқдорда;
  • уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида;
  • тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;
  • қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган суткалик пуллар;
  • қонунчиликда белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар.

 

Шундан келиб чиқиб, хизмат сафари харажатларингизга «қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида» ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмаслиги, моддий наф тарзидаги даромадларга олиб келмаслиги , фойда солиғини ҳисоблаётганда чегириб ташланмайдиган харажатлар хавфи остида қолмаслиги учун  , корхонага янги Низом нормаларини қўллаш тавсия этилади. Суткалик пуллар ва яшаганлик учун компенсация нормаларини корхона буйруғи ва/ёки ички локал ҳужжати билан, шунингдек – солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатида тасдиқлаш ортиқчалик қилмайди.

Янги Низомни қўлловчи корхоналар қандай хизмат сафари харажатлари нормаларига риоя этишлари тавсия этилишини кўриб чиқамиз.

 

I. Хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва у ердан қайтиш билан боғлиқ бўлган қуйидаги миқдордаги йўл харажатлари қопланади:

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида (шу жумладан ижарага олинган ва тижорат) юриш қиймати, таксидан ташқари :

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ва ходимлари, республика даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларига барча тарифлар бўйича чипта қиймати

100%

Бошқа тоифадаги ходимлар учун «бизнес» (ҳаво йўллари транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифидан арзон бўлган барча турлари бўйича чипта қиймати

100%

Бошқа тоифадаги ходимлар учун «бизнес» (ҳаво йўллари транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифи бўйича чипта қиймати. Қолган қисми ходимнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади

70%

Транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар

100%

Йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловлар

100%

Умумий фойдаланишдаги транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса.  

Бунда кечки вақтда ёки умумий фойдаланишдаги транспорт мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилот раҳбарига ходимлар учун енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига эга таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади

100%

Ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида багажни олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар

100%

Хизмат сафари бекор қилиниши муносабати билан харид қилинган (ёки брон қилинган) йўл чипталари қайтариб топширилиши муносабати билан олиб қолинадиган маблағлар ва хизмат кўрсатувчилар томонидан қайтариб берилмайдиган бошқа харажатлар

100%

Йўл ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда:

Хизмат сафари йўлкирасига ҳақ тўлаш

Жамоа келишуви (шартномаси), меҳнат шартномасида белгиланган, бироқ ҳар бир км га 0,1% БҲМдан кам бўлмаган миқдорларда.

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, Интернет тармоғидаги электрон хариталардан фойдаланган ҳолда масофаларни аниқлашга рухсат этилади

Йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар (тасдиқловчи ҳужжатларсиз ҳақ тўлашга қабул қилинади)

100%

     

 

II. Кундалик харажатлар учун ҳақ жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда қопланади (БҲМга нисбатан коэффициентларда), жами 0,35 гача :

 

Овқатланиш (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилганда.

Бунда ҳужжатларни (чекларни) хизмат сафари учун ишлаб чиқилган махсус мобил иловада харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаганда, ушбу ҳужжатларни (чекларни) тақдим этишга рухсат этилади.

Умумий овқатланиш объектларида харид амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) хизмат сафари даврининг ҳар бир куни учун алоҳида-алоҳида расмийлаштирилади.

Ходимларнинг овқатланиш харажатлари учун компенсация тўловчи бюджет ташкилотлари ушбу ходимнинг хизмат сафари даврида кунлик овқатланиш харажатларини компенсация тўлови миқдорига камайтирадилар .

Овқатланиш учун ҳақ тўлаш далили бўйича, бироқ бир суткада 0,25 БҲМдан ортиқ эмас

Бошқа харажатлари учун .

Суткасига 0,1 БҲМ

 

III. Меҳмонхона харажатлари қуйидаги миқдорларда қопланади:

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда .

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасининг раҳбар ходимлари, республика даражасидаги бюджет ташкилотларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари учун;

Бюджет ташкилотлари хизмат сафарига юборилган ходимларнинг меҳмонхона харажатларини меҳмонхоналар билан қонунчиликда белгиланган тартибда, шу жумладан электрон платформа орқали шартнома тузиш орқали тўлаб бериши мумкин

ЭҲФ ёки чек билан тасдиқланган харажат қилиш далили бўйича, бироқ суткасига 3 БҲМдан ортиқ эмас

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасининг ходимлари, республика даражасидаги бюджет ташкилотлари раҳбарларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раисларининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари учун  

ЭҲФ ёки чек билан тасдиқланган харажат қилиш далили бўйича, бироқ суткасига 2 БҲМдан ортиқ эмас

Бошқа ходимлар учун

ЭҲФ ёки чек билан тасдиқланган харажат қилиш далили бўйича, бироқ суткасига 1,5 БҲМдан ортиқ эмас

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда . 

Барча тоифадаги ходимлар учун

Суткасига 0,2 БҲМ

 

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларга:

1) Низомнинг 16-бандида  назарда тутилган нормалар бўйича 2 ой мобайнида кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади;

2) 2 ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилганда кундалик харажатлар учун ҳақ ўрнига иш ҳақи ёки лавозим маошига тариф ставкасининг 50%и миқдорида, бироқ сутка учун Низомнинг 16-бандида белгиланган нормалардан юқори бўлмаган устама белгиланади.

Қуйидаги ходимларга улар монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган ҳолларда кундалик харажатлар учун ҳақ ўрнига тариф ставкаси ёки лавозим маоши миқдорида иш ҳақига устамалар тўланмайди:

  • монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишлари амалга ошириладиган жойда ишга олинган;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартлар асосида бошқа жойга ўтказиш тартибида юборилган;
  • меҳнат таътилида бўлган вақтда, шунингдек сабабсиз ҳолда ишга чиқмаган кунларда;
  • улар томонидан монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишлари амалга ошириладиган жойдан ташқарида давлат ёки жамоат ишларини бажариш вақтида;
  • монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларининг бажарилиши назоратини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган.

Кундалик харажатлар учун ҳақ ўрнига бундай иш ҳақига устама ходим кўрсатилган ишларда иштирок этган ҳар бир календарь кун учун тўланади.

Тўлиқ бўлмаган ой учун устамани ҳисоблашдан аввал тўлиқ ой учун устамани белгиланг, сўнгра ушбу суммани мазкур ойдаги календарь кунлар сонига бўлинг ва ходим монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларида бўлган кунлар сонига кўпайтиринг.

Эътибор беринг

Корхонанинг бундай харажатлари ҳам норма доирасидаги хизмат сафари харажатлари ҳисобланади. Улар жами даромадга киритилмайди, уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Эслатиб ўтамиз

Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар учун ҳақ тўламанг .

Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди .

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text184932_hizmat_safarlari_tugrisidagi_yangi_nizom_normalarini_nobyudjet_tashkilotlarida_qullash