Полезное для бухгалтера в ноябре:
Импорт қилувчи қачон фойда солиғини тўлашга ўтади
Buxgalter.uz молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВНИНГ ўқувчиларнинг саволларига берган жавобларини чоп этишда давом этади.
– Солиқ кодексига мувофиқ, импорт қилувчилар айланмадан солиқ тўлашга ҳақли эмас. Корхона ўтган йили товарни импорт қилган, бу йил эса ҳали импорт билан шуғулланмаган бўлса, қачон фойда солиғини тўлашга ўтиши керак?
– ҚҚС, жорий йилдан эса – фойда солиғини ҳам тўлашга ўтиш тартиби Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармони билан белгиланган бўлиб, 2019 йил 1 октябрдан амал қилмоқда.
Корхоналар импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтадилар.
Ўтган йили ягона солиқ тўловини тўлаган, жорий йилда эса ҳали товарларни импорт қилмаган бўлсангиз, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишингизга зарурат йўқ. ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган бўлсангиз, ўтган пайтингиздан бошлаб 12 ой ўтибгина уларни тўлашдан бош тортишингиз мумкин.