Ким 23 октябргача фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаши керак

preview

Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилди .

Солиқ қўмитасининг мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай жорий этилаётганлиги ҳақида гапириб беришди. Buxgalter.uz эса солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан солиқчилар бўнак тўлови суммасини асоссиз камайтириб кўрсатилган деб ҳисоблаган ва уни оширган тақдирда нима қилиш кераклигини айтиб беришни илтимос қилди.

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Шундай қилиб, октябрь ойидан бошлаб жами даромади 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди. Тўлов муддати - СКнинг 340-моддасида белгиланган – ҳар ойнинг 23 санасидан кечиктирмай топшириш белгиланган.

Жами даромади 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар чорак биринчи ойининг 15 санасидан кечиктирмай кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. 2023 йилнинг IV чораги учун 16 октябрдан кечиктирмай тақдим этиш мумкин бўлган, сабаби 15 сана дам олиш куни бўлган.

Агар маълумотнома ўз вақтида тақдим этилмаган бўлса, солиқ органлари бўнак тўлови суммасини мустақил равишда – олдинги чорак учун солиқ ҳисоботидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.

Солиқ органлари фойда асоссиз камайтириб кўрсатилганлигини аниқлаган тақдирда маълумотномада кўрсатилган бўнак тўловлари суммасига ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

Манба.

 

Гулнора Эргашева бу ҳақдаги фикрларини ҳам баён қилди:

– Амалиётда кўпинча солиқчилар ва солиқ тўловчининг маълумотномада кўрсатилган фойданинг прогноз қилинаётган суммасига нисбатан фикрлари фарқ қиладиган вазиятлар содир бўлади. Бунда солиқ тўловчи суммани ўтган чорак учун ҳисоботда акс эттирилганига нисбатан асосли равишда камроқ кўрсатади. Сабаблар турлича бўлиши мумкин, мисол учун, ишнинг мавсумийлиги, корхона таъмирлаш учун ёпилади. Солиқчиларнинг ўтган чорак учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган фойда суммасидан келиб чиқиш ва кўпроқ солиқ йиғишга интилишлари ҳам тушунарлидир.

Сиз маълумотномада келгуси солиқ даврида ташкилотнинг фойдасини ўтган чоракдагига нисбатан кам кўрсатсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилиш ва солиқчиларга кузатув хатини юборишни тавсия қиламан. Унда сиз прогноз қилинаётган фойда суммасини камайтириб кўрсатмаётганлигингизни, балки объектив фактлардан келиб чиқаётганлигингизни, улар туфайли сиз ўтган чорак кўрсаткичларига чиқмаслигингизни тушунтирасиз.

Ушбу кузатув хати ёрдам беришини сизга ҳеч ким кафолатламайди. Бу кўплаб шартларга боғлиқ. Хат қарор қабул қилинишига масъул бўлган солиқ органлари ходимлари томонидан ўз вақтида ўқиб чиқиладими ёки у бошқа хат-хабарлар орасида “йўқолиб” қоладими ёхуд у ёки бу сабабларга кўра унга лозим даражада эътибор беришмайдими...

Агар сизни эшитишмаган бўлса ва солиқчилар бўнак тўлови суммасини оширишган бўлса, судга мурожаат қилиш мумкин. Аммо суднинг қарори кўп даражада субъектив омилларга боғлиқ бўлади, сабаби Солиқ кодексида ҳамда бошқа НҲҲларда ушбу нормани амалга ошириш механизми мавжуд эмас. Бир судья СКнинг 11-моддасига амал қилган ҳолда солиқ тўловчининг тарафида бўлиши мумкин. Бошқа судья солиқчилар тарафида бўлади, сабаби қонунчиликда аниқлик йўқ, бюджетни тўлдириш эса –умумий ва керакли иш.

Назаримда, вазият солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни талаб қилади. Энг камида солиқ тўловчи унинг фойдаси камроқ бўлади деб ҳисоблашга ҳақли бўладиган ҳоллар рўйхати ва бундай ҳолат қандай тасдиқланиши юзасидан тартиб тасдиқланган бўлиши керак. Солиқчилар солиқ тўловчиларнинг далилларига рози бўлмасликлари мумкин бўлган, улар прогнозни катта томонга қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган ҳоллар рўйхати ва улар мурожаат қилиши керак бўлган нарсалар бўлиши керак.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text193845_kim_23_oktyabrgacha_foyda_soligi_buyicha_bunak_tulovlarini_tulashi_kerak