ННТ курсдаги фарқни ҳисобга олиши зарурми?

preview

ННТ фақат ихтиёрий хайриялардан, шу жумладан – валютада даромадга эга. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тўлдириш ва курсдаги фарқни ҳисобга олиш зарурми? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтиради:

- “Бизнинг валюта ҳисобварағимизга чет эл фуқароларидан долларда ва еврода хайриялар келиб тушди. Ушбу маблағлар келиб тушган пайтда битта курс бўлган, уларни конвертация қилиш ва сўм ҳисобварағига жўнатишга қарор қилинганда, курс ўзгарган. Бизнинг ҳолатимизда курсдаги фарқ қандай акс эттирилади?

- “Ҳа, ННТ молиявий ҳисоботни топширади, сабаби тегишли шакллар мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун жорий этилган .

Бу 1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” нормалари билан ҳам тасдиқланади.

Мазкур ҳолатда зарур ўтказмалар:

  • Чет эл валютасидаги хайриялар: Дт 5210 – Кт 8890.
  • Курсдаги ижобий фарқ: Дт 5210 – Кт 8890.
  • Пул маблағларининг конвертацияга ўтказилиши: Дт 5530 – Кт 5210.
  • Пул маблағларининг сўм ҳисобварағига келиб тушиши: Дт 5110 – Кт 5530.

Нотижорат ташкилотларда курснинг ижобий фарқига солиқ солинмайди .

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text160303_nnt_kursdagi_farqni_hisobga_olishi_zarurmi