Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ солиш мақсадларида ҳисобланган дивидендлар қандай инобатга олинади
Buxgalter.uz ўқувчилари саволларига Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.
- СКнинг 317-моддаси 24-бандида солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммаси солиқ базасини аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга кириши айтилган. Бу ҳисобланган дивидендларга фойда солиғи солиш лозимлигини билдирадими?
- Харажатларга эмас, балки фойдани олиш билан боғлиқ харажатларни жами даромаддан чегириш йўли билан олинган фойдага солиқ солинади.
Дивидендлар фойда солиғи тўлангандан кейин қолган корхона фойдаси ҳисобидан ҳисобланади ва тўланади.
Солиқ ҳисоби нуқтаи назаридан 2020 йилга қадар дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар сифатида ҳисобланмаган. Янги СКда улар солиқ базасини аниқлаш чоғида чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилган. Бунда, 2020 йилга қадар шу йилдаги каби ҳисобланган дивидендлар солиқ базаси суммасига таъсир кўрсатмайди.
№ | Номи |
2019 йил Сумма, минг сўм |
1 | Жами даромад | 100 000 |
2 | Харажатлар | 80 000 |
3 | Фойда солиқ тўлангунга қадар ( МНТФнинг 240-сатри) | 20 000 |
4 | Чегирилмайдиган харажатлар | 0 |
5 | Солиқ солиш базаси (3-сатр+4-сатр) | 20 000 |
6 | Солиқ ставкаси | 12% |
7 | Фойда солиғи | 2400 |
8 | Соф фойда | 17 600 |
9 | Дивидендлар | 7 000 |
№ | Номи |
2020 йил Сумма, минг сўм |
1 | Жами даромад | 100 000 |
2 | Харажатлар (шу жумладан дивидендлар 7 000 минг сўм) | 87 000 |
3 | Фойда солиқ тўлангунга қадар | 13 000 |
4 | Чегирилмайдиган харажатлар (дивидендлар) | 7 000 |
5 | Солиқ базаси (3-сатр+4-сатр) | 20 000 |
6 | Солиқ ставкаси | 15% |
7 | Фойда солиғи | 3 000 |
8 | Соф фойда | 17 000 |