Полезное для бухгалтера в ноябре:
Таннархдан паст нархда экспорт қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
“Компаниямиз ўзи ишлаб чиқарган товарни таннархидан паст нархда экспорт қилишни режалаштирмоқда. Солиқ кодекси бўйича ҳозир “таннархидан паст” тушунчаси мавжуд эмаслиги ва айни пайтда “бозор қиймати” атамасидан фойдаланилаётганлиги боис, фойда солиғи ва ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Фойда солиғи
Товарлар экспортига, уларни ўзи ишлаб чиқарганлиги ёки ишлаб чиқармаганлигидан қатъи назар, 0% даражали ставка бўйича фойда солиғи солинади .
Экспортга доир БЮД расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошмайдиган давр мобайнида валюта тушумининг келиб тушиши ва барча тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши мажбурийдир.
ҚҚС
Товарлар экспорти бўйича ҚҚС ҳам, башарти сизда товарларнинг экспортини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлса, 0% миқдорида белгиланган .
Шу тариқа, товар таннархи бўйича ёки таннархидан паст нархда сотилишидан қатъи назар, фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ суммаси 0%ни ташкил этади.