Ижарачи ижара ҳисобининг қандай асосий қоидаларини қўллаши лозим
Тавсияда:
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ҳисобга олиш;
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг амортизация муддати;
– ижара бўйича мажбуриятнинг ҳисоби;
– ижарачининг молиявий ҳисоботида ижарани акс эттириш;
– ижарачи томонидан молиявий ҳисоботга изоҳларда маълумотларнинг ёритиб берилиши.
Агар Сизнинг ташкилотингиз ижарачи бўлса, МҲХСга ўтишда ижара ҳисобини ягона қоидалар бўйича операцион ва молиявийга ажратмаган ҳолда юритишингиз лозим.
БҲМСда ижара ҳисоби унинг турига боғлиқ. Молиявий ижара объекти актив деб тан олинади ва ижарачининг балансида ҳисобга олинади, оператив ижара объекти эса балансдан ташқари ҳисобга олинади
.
МҲХС ижара объектини унинг туридан қатъий назар, фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША) сифатида тан олишни талаб этади
.
МҲХСда ижаранинг балансдан ташқари ҳисоби кучга киргандан кейин ноқонуний ҳисобланади 16-сон БҲХС (IFRS).
Ижара бошланган санада актив счётнинг дебетида мулкнинг ўзини эмас (бино, ускуна, автомобиль ва шунга ўхшаш), балки амортизация қилинадиган ушбу активдан фойдаланиш ҳуқуқини акс эттиринг. Пассив счётнинг кредитида сўндириладиган ижара бўйича мажбуриятни кўрсатинг. Шу тариқа, ижарачи МҲХС бўйича ҳисобда иккита моддани тан олади: фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара бўйича мажбурият
:
Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив»
К-т «Ижара бўйича мажбурият»
Бунда аввал ижара бўйича мажбуриятни шартнома бўйича барча келгусидаги ижара тўловларининг дисконтланган қиймати сифатида, сўнгра бошланғич қиймат бўйича фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ҳисобланг.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни қандай ҳисобга олиш керак
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг бошланғич қийматига қуйидагиларни киритинг
:
- ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашнинг катталигини;
- ижара бошланиш санасида ёки шундай санага қадар ижарага берувчидан олинган ижара бўйича рағбатлантирувчи тўловларни чегирган ҳолдаги ижара тўловлари;
- ижарачи томонидан амалга оширилган исталган бошланғич бевосита харажатлар;
- асосий активни демонтаж қилиш ва кўчириш, у жойлашган участкани тиклаш ёки асосий активни ижара шартларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳолатга тиклаш чоғида ижарачи томонидан амалга ошириладиган харажатларни баҳолашни.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни келгуси баҳолаш:
ФҲШАни бошланғич тан олгандан кейин уни қуйидаги моделларнинг бири бўйича баҳоланг
:
- 16-сон БҲХС (IAS) «Асосий воситалар» моделига асосан бошланғич қиймати бўйича (бошланғич қиймат – жамланган аморизация – қадрсизланишдан жамланган зарарлар);
- 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўмас мулки» моделига асосан ҳаққоний қиймат бўйича, агар:
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив инвестицион кўчмас мулк тушунчасига жавоб берса;
– ижарачи хусусий инвестиция кўчмас мулк объектларини ҳаққоний қиймат бўйича акс эттирса 40-сон МҲХС (IAS);
- «Асосий воситалар» моделига асосан қайта баҳоланган қиймат бўйича 16-сон МҲХС (IAS):
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттириладиган асосий воситалар синфига киритилса;
– ижарачи ушбу классга киритиладиган фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги барча активларни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттириш ҳақида қарор қабул қилди.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг амортизация муддати қандай аниқланади
Агар фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни бошланғич қиймат ёки қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттирсангиз (яъни у амортизацияланадиган актив бўлса), амортизация муддати қуйидагиларга тенг бўлади
:
- асосий активнинг қолган фойдали хизмат муддатига (ижаранинг бошланиш санасидан асосий активнинг фойдали хизмат муддати тугагунига қадар), агар:
– ижара муддати бўйича мулк ҳуқуқи ижара муддатининг охирида ижарачига ўтади;
– ижарачи активни харид қилиш опционини (ҳуқуқини) бажариш ниятида ва бу ФҲШАнинг бошланғич қийматида акс этган;
- қолган ҳолларда – икки муддатнинг энг камига (ижара муддатига ёки қолган фойдали хизмат муддатига).
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив қаерда акс эттирилади
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив қолдиғини Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттиринг:
- алоҳида сатрда;
- активлари (асосий воситалар) қайси сатрда акс эттирилиши мумкин бўлса, ўша сатрда.
Ижара бўйича мажбуриятни қандай ҳисобга олиш лозим
Ижара бўйича мажбурият – ижара бошига келтирилган (дисконтланган) қиймат бўйича баҳоланган ижара боши санасида тўланмаган ҳақиқатда барча келгуси ижара тўловлари.
Уларни ижара шартномасига киритилган фоиз ставкасидан фойдаланган ҳолда келтирилган қийматгача дисконтланг. У мавжуд бўлмаганда ёки ижара бўйича осонгина белгиланиши мумкин бўлмаса, ижарачи томонидан қўшимча қарз маблағларини жалб этиш ставкасини қўлланг
.
Мажбуриятнинг бошланғич баҳоланишига ижара бошланиш санасига ҳали амалга оширилмаган қуйидаги беш турдаги тўловларни киритинг
:
- қатъий белгиланган ижара тўловлари (моҳият бўйича тўловлар), ижара шартномасини тузишда ижарага берувчидан олинадиган рағбатларни чегирган ҳолда;
- ижара бошидаги санада индекс ёки ставкани қўллаган ҳолда индекс ёки ставкага (масалан, БҲМ ёки МБ қайта молиялаштириш ставкаси) боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловлари (масалан, агар ҳар йили ижара тўловлари индексация қилинса);
- ижарачи ташкилотингиз томонидан кафолатланган тугатиш қийматига нисбатан тўланадиган суммалар;
- сотиб олишга опционни (сотиб олишга ҳуқуқни, харид қилиш нархи) бажариш нархини, агар сиз ижарачи сифатида ушбу опционни бажарилишига асослантирилган ҳолда ишонсангиз;
- ижара шартномасини бекор қилганлик учун жарима тўловлари, агар ижара муддати ижарачи ижара шартномасини бекор қилишга опционни амалга оширишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлса;
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ижара бўйича мажбурият қолдиғини икки қисмга ажратинг: қисқа муддатли мажбурият (кейинги ҳисобот йилида сўндирилади) ва узоқ муддатли мажбурият.
Тизимли равишда ижара даври мобайнида мажбурият суммасини кўпайтирган ҳолда молиявий (фоиз) харажатни ҳисобланг:
Д-т «Ижара бўйича молиявий харажат»
К-т «Ижара бўйича мажбурият»
Молиявий харажатлар ижара бўйича мажбурият қолдиғини ўзгармас даврий фоиз ставкасига (яъни, келгуси ижара тўловларини дисконтлашда қўлланилиши мумкин бўлган ставкага) кўпайтириш йўли билан баҳоланади
.
Ҳар бир ижара тўловини иккита таркибий қисмга ажратинг:
- асосий қарзни сўндириш;
- молиявий харажатлар (фоиз харажатлари).
Агар сизда ижара тўловларини олдиндан тўлов билан шартнома тузилган бўлса, масалан йил бошида тўлаш билан, у ҳолда:
- биринчи ижара тўлови фоизларни ўз ичига олмайди;
- охирги даврда фоизлар бўйича харажатлар юзага келмайди.
|
Йил |
Йил бошига қолдиқ |
Ижара тўлови |
Тўловдан кейин йил бошига қолдиқ |
Фоизли даромад |
Йил охирига қолдиқ |
|
1-чи |
152,8 |
Ноль, сабаби биринчи тўлов мажбуриятга киритилмаган |
152,8 |
152,8 х 20 % = 30,56 |
152,8 + 30,56 = 183,36 |
|
2-чи |
183,36 |
(100) |
183,36 – 100 = 83,36 |
83,36 х 20 % = 16,67 |
83,36 + 16,67 = 100,03 |
|
3-чи |
100* |
(100) |
|
|
|
* яхлитлаш ҳисобига фарқ.
Биринчи йил учун фоиз харажатлари ҳисобланиши:
Д-т «Молиявий харажатлар» – 30,56
К-т «Ижара бўйича мажбурият (фоизлар)» – 30,56
Иккинчи ижара тўловининг тўланиши:
Д-т «Ижара бўйича мажбурият (биринчи йилнинг фоизлари)» – 30,56
Д-т «Ижара бўйича мажбурият (қарзнинг асосий суммаси сўндирилиши) – 69,44
К-т «пул маблағлари» – 100
Иккинчи йил учун фоиз харажатларининг ҳисобланиши:
Д-т «Молиявий харажатлар» – 16,67
К-т «Ижара бўйича мажбурият (фоизлар)» – 16,67
Учинчи ижара тўловининг тўланиши:
Д-т «Ижара бўйича мажбурият (биринчи йилнинг фоизлари)» – 16,67
Д-т «Ижара бўйича мажбурият (қарзнинг асосий суммаси сўндирилиши) – 83,33
К-т «Пул маблағлари» – 100
Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:
|
31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив амортизацияси |
(84,27) |
(84,27) |
(84,26) |
|
Молиявий харажатлар |
(30,56) |
(16,67) |
ноль |
|
|
|
|
|
|
31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Айланма бўлмаган активлар |
|
|
|
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив |
252,8 – 84,27 = 168,53 |
168,53 – 84,27 = 84,26 |
84,26 – 84,26 = 0 |
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
83,36 |
ноль |
Ноль |
|
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият шу жумладан: Фоизлар Қарз |
100 30,56 69,44 |
100 16,67 83,33* |
Ноль |
* яхлитлаш ҳисобига фарқ.
Ижарани ижарачининг молиявий ҳисоботда акс эттириш керак
Ижарачи молиявий ҳисоботга изоҳларда маълумотни қандай очиб бериши лозим
Ижарачи бўлган ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотни бир изоҳда ёки молиявий ҳисоботингизнинг алоҳида бўлимида ёритиб беринг.
Ҳисобот даври учун қуйидаги суммаларни кўрсатинг:
- асосий актив турига мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активлар амортизациясини;
- ижара бўйича мажбуриятлар бўйича фоиз харажатлари;
- қисқа муддатли ижарага киритиладиган харажат;
- паст қийматли активлар ижарасига киритиладиган харажат;
- ижара бўйича мажбурият баҳолашига киритилмаган ўзгарувчан ижара тўловларига киритиладиган харажат;
- фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активларнинг субижарасидан даромад;
- ижара шартномалари учун умумий пул оқимининг чиқиб кетиши;
- фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг ўсиши;
- қайта ижара сотиш операциялари билан изоҳланадиган фойда ва зарарлар;
- асосий активнинг асосий турига мувофиқ ҳисобот даври охирига фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активларнинг баланс қиймати.
Агар фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активлар инвестиция мулки сифатида ҳисобга олинса, у ҳолда 40-сон МҲХС (IAS)да маълумотни ёритиб беришга талаблар қўлланилиши лозим.
Агар фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активлар 16-сон МҲХС (IAS)ни қўллаган ҳолда қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олинса, у ҳолда қуйидаги маълумотни ёритиб беринг
:
- қайта баҳолаш ўтказилган ҳолат бўйича сана;
- баҳолашга мустақил баҳоловчи жалб қилинганми;
- қайта баҳоланган асосий воситаларнинг ҳар бир синфига қўлланиладиган, агар ушбу активлар бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўллаган ҳолда ҳисобга олинганганда тан олинган баланс қийматини;
- қайта баҳолашдан қиймат ўсишини унинг давр учун миқдорини ва қайта тақсимлаш бўйича чекловларини кўрсатган ҳолда.
Қўшимча равишда қисқа муддатли ижара ва паст қийматли активлар ижара бўйича маълумотни ёритиб бериш лозим.
Ижара мажбуриятларини сўндириш муддатлари тўғрисида таҳлилий маълумотни тақдим қилинг
:
Бунда ижара мажбуриятларини сўндириш муддатлари тўғрисидаги маълумотни тақдим қилишни вақтинчалик оралиқларининг тегишли миқдорини аниқлаш учун ўз мулоҳазангизни қўлланг. Масалан, қуйидаги вақтинчалик оралиқларни белгилашингиз мумкин:
- 1 ой оралиғида;
- 1 ойдан 3 ойгача;
- 3 ойдан 1 йилгача;
1 йилдан 5 йилгача.
Қўшимча равишда молиявий ҳисоботнинг фойдаланувчиларига қуйидагиларни баҳолашга ёрдам берадиган маълумотни акс эттиринг:
- ижарачининг ижара фаолияти хусусияти;
- ижара билан изоҳланадиган чекловлар ёки ковенантлар;
- қайта ижара билан бирга сотиш операциялари;
- ижара бўйича мажбуриятни баҳолашда акс эттирилмайдиган келгуси потенциал пул чиқиши. Уларга қуйидагилар киритилади:
– ўзгарувчан ижара тўловлари;
– узайтиришга опционлар ва тўхтатишга опционлар;
– тугатиш қиймати кафолатлари;
– ҳали муддати бошланмаган ижарачида шартнома мажбуриятлари мавжуд бўлган ижара.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Ижарачида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бошланғич тан олингандан сўнг қандай ҳисобга олинади
- Ижарачи ижара ҳисобида қандай озод қилинишлардан фойдаланиши мумкин
- Бошланғич тан олингандан кейин ижарачида ижара мажбурияти қандай ҳисобга олинади
- Ижарачи шартноманинг ижара шартномаси эканлигини қандай аниқлайди
- Ижарачи ижарага олинадиган мол-мулкка капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади

Наша страница
Канал в телеграм