ПФ-6029-сон Фармонда назарда тутилган имтиёзлар қандай қўлланилади

preview

Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунда бухгалтерлар илгариги фармонлар бўйича бўлган муаммолар юзага келишидан хавфсирашмоқда. Қандай қилиб вазият такрорланишининг олдини олса бўлади? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz учун мазкур масала бўйича фикрлари билан ўртоқлашди:

- Солиқ тўловчилар учун Давлат солиқ қўмитасидан ўз вақтида тавсиялар ва ёрдам олишлари муҳим. Яқин вақтда ДСҚ ҳар бир имтиёзни қўллаш, уларни ҳисоб-китоб қилиш ва солиқ ҳисоботи шаклларида акс эттириш бўйича батафсил тушунтиришлар берса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган илгариги фармонларни ижро этиш тажрибасидан келиб чиқилса, бундай тушунтиришлар анча кеч, қачонки ижтимоий тармоқлар ва қўмитанинг маслаҳат бўлинмалари нимани қандай амалга ошириш юзасидан саволларга тўлиб-тошганда пайдо бўлган.

Ҳисобот шакллари ва ахборот тизимлари эса бухгалтерлар улардан “қизғин” ҳисобот даврида фойдаланишни бошлаганларида янги имтиёзлар юзасидан қайта ишланган.

Янги фармон бўйича биз фақат болалар нафақалари бўйича – уларга 2020 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС солиш керак эмаслиги юзасидан тушунтиришга эгамиз. ДСҚ бошқарма бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ бухгалтерларнинг ушбу нормани қўллаш чоғида юзага келадиган барча саволларига жавоб берди. Шу жумладан -  апрелдан июлга қадар бўлган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинлигини тасдиқлади. Бу – Солиқ кодексида ҳам, бошқа норматив ҳужжатларда ҳам ушбу норма бўлмаган давр.

Янги фармонни амалга ошириш чоғида қуйидагиларга эътиборни қаратиш зарур:

1) ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот шаклларига микрофирмалар ва кичик корхоналар учун унинг ставкаси 12%дан 1%гача камайтирилганлигини инобатга олган ҳолда, бундан акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва давлат улуши 50% ва ундан кўп бўлган юридик шахслар мустасно. Моҳиятан яна битта фоиз ставкаси пайдо бўлди. Йил бошидан буён бир нечта ставкаларни қўллаган корхоналар мавжуд: 12%, 4,7%, 1%. Ҳисоб-китоб шаклини қайта ишлаш лозим. Унда янги ставканинг пайдо бўлиши ушбу солиқ бўйича бошқа имтиёзлар зарарига бўлмаслиги керак;

2) ер ва мол-мулк солиқлари бўйича имтиёзларнинг узайтирилишига. Узайтириш муддатларини инобатга олган ҳолда ДСҚнинг тавсиялари зарур;

3) умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналарни айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзларни қўллашга;

4) кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллашга. Бу ҳолда 1 июлдан бошлаб ҳисоб-китоблар шакллари қандай ишлашини охиригача тушуниб олиш зарур.

Умид қиламанки, ДСҚ бу масалаларга эътибор беради ва ҳаммасини ўз вақтида тушунтиради ҳамда қайта ишлайди, шу билан ўзининг ва солиқ тўловчилар фаолиятини енгиллаштиради”.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /ru/publish/doc/text161196_pf-6029-son_farmonda_nazarda_tutilgan_imtiezlar_qanday_qullaniladi