Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси йил якунига қадар узайтирилди
Президентнинг ПФ-6029-сон қарори билан микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёзнинг амал қилиши йил якунига қадар узайтирилди. Уни қандай қилиб ҳисоботда акс эттириш хусусида “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди:
- “Эслатиб ўтамиз: 2020 йилнинг май-июнь ойларида ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёз кичик бизнес субъектларига 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармон билан тақдим этилган. 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон билан унинг амал қилиш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди.
Мазкур имтиёздан микрофирма ва кичик корхоналар фойдаланиши мумкин, акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно.
Ижтимоий солиқнинг 1% имтиёзли ставкасини 2020 йилнинг январь-июль ойларида қўлланилишини мисолда кўриб чиқамиз.
Ой | МҲЖ, сўм | |
1 | Январь | 22 000 000 |
2 | Февраль | 23 000 000 |
3 | Март | 18 000 000 |
4 | Апрель | 10 000 000 |
5 | Май | 15 000 000 |
6 | Июнь | 18 000 000 |
7 | Июль | 15 000 000 |
Жами: | 121 000 000 |
Имтиёз 2020 йилнинг май ойидан бошлаб амал қилмоқда, шу боис МҲЖ кўрсаткичларини икки қисмга бўлиш зарурлигига эътибор беринг:
- январь–апрель – 73 000 000 сўм;
- май–июль – 48 000 000 сўм.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ
(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)
(сўмда)
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Ҳисобланган даромад суммаси |
Ижтимоий солиқ |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси |
||
Жами |
Умумбел- гиланган ставка бўйича |
Бошқа ставкалар бўйича |
|||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр) | 010 | 121 000 000,00 | х | х | х | х | х |
шундан: | |||||||
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни) | 011 | 121 000 000,00 | 121 000 000,00 | 73 000 000,00 | 48 000 000,00 | х | |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари* | 0111 | 0,00 | 0,00 | х | х | х | |
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри) | 030 | х | х | х |
х |
0 |
х |
Солиқ базаси | 040 | х | 121 000 000,00 | 73 000 000,00 | х | 121 000 000,00 | х |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, % | 050 | х | х | 12 | 1 | 12 | 0,10 |
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040 сатр х 050 сатр) | 060 | х | 9 240 000,00 | 8 760 000,00 | 480 000,00 | 14 520 000,00 | 121 000,00 |
Агар корхонада ногирон ходимлар бўлса
Агар корхонада ногирон жисмоний шахслар ишласа, Ҳисоб-китобни тўлдириш чоғида тушунтиришдан фойдаланинг: “Ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкаси қўлланилганда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай тузилади”.
Шунингдек, ижтимоий солиқ ставкасини 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёз ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-банди билан тақдим этилганлиги, ПФ-6029-сон Фармоннинг 7-банди билан эса унинг амал қилиш муддати узайтирилганлигини эътиборга олинг. Шу боис ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 1-илова “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари”ни тўлдириш чоғида ПФ-5996-сон Фармон бўйича имтиёзни танлаш лозим.