ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Материал санаси 16.09.2025
Солиқ органи ўзини ўзи банд қилган шахслар билан ишлайдиган солиқ тўловчиларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларини – ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловлар суммаларини Ҳисоб-китобнинг 012 «Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар» сатрида акс эттириш билан қайта топширишлари лозимлиги тўғрисида хабардор қилди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 21.08.2025
Солиқ органлари МҲЭКМга доир талабга риоя қилинишини назорат қилади. Агар сизнинг ЖШДС бўйича ҳисоботингизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам даромад олган ходимлар аниқланган бўлса, тушунтириш бериш ёки аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиш талаби билан хабарномани кутинг. ... 

Материал санаси 11.07.2025
Ходим корхона раҳбарига тиббий муассаса билан тузилган шартнома бўйича турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашни сўраб ариза тақдим этди. Унинг аризаси асосида буйруқ чиқарилди. Бу вазиятда ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 09.07.2025
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар Солиқ кодексига ўз вақтида киритилмаганлиги сабабли Президент қарори билан белгиланган имтиёз амалда қўлланилмаётган ҳолатга мунтазам дуч келмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари томонидан рад этилган тақдирда ҳам бундай имтиёздан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди: ... 

Материал санаси 13.05.2025
2025 йил 15 май куни 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари тугайди. Агар сизнинг банк ҳисобингизда вақтинчалик маблағ бўлмаса ёки иш ҳақи бериш ва ЖШДСни бюджетга бир вақтда ўтказиш учун етарли бўлмаса, қандай қилиш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирди: ... 

Материал санаси 06.05.2025
«Ходим оиласида янги фарзанд туғилганини маълум қилди. Биз унга қандай миқдордаги тўловни амалга ошира оламиз? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Фарзанд туғилиши муносабати билан бир марталик нафақани оила ҳам давлатдан, ҳам иш берувчидан олиши мумкин. Тўлов шартлари ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 16.04.2025
ТСОЯЭАТ электрон базасига жисмоний шахс-норезидентлар билан тузилган хизмат кўрсатиш (ФҲХ ) шартномалари киритилиши керак. Бунда жисмоний шахс-норезидентлар даромадларининг солиқ солиниши СКнинг XIII бўлими («Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи») билан тартибга солинади. Бироқ, хорижликлар билан тузилган шартномалар ТСОЯЭАТ тизимида рўйхатга олиниши сабабли, улар автоматик равишда my3.soliq.uz сайтидаги юридик шахс-норезидентларнинг фойда солиғи бўйича янги Ҳисоб-китобига «тортилади». Ушбу муаммонинг вақтинчалик ечими ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА қуйидагиларни маълум қилди: ... 

Материал санаси 09.04.2025
«II гуруҳ ногирони бўлган чет эллик ходимни ишга олмоқчимиз. У учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.04.2025
1 апрелда Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромадлари тўғрисидаги декларацияларни топшириш муддати якунланди. Ушбу жараёнда декларацияларни топшириш электрон тизимида ногиронлиги бўлган солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларига таъсир қилувчи техник муаммо юзага келди. Ва у ўз вақтида тузатилмади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 25.03.2025
«Бу йилдан бошлаб норезидент юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи бўйича 137_ кодли ҳисоб-китоб ТСОЯЭАТ тизими билан боғланган ҳолда автоматик тарзда тўлдирилади. Бизнинг компания, кўплаб бошқа компаниялар қатори, мазкур ҳисоб-китобга норезидент жисмоний шахслар билан хизмат кўрсатиш бўйича тузилган ФҲТ (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги) шартномалар бўйича валютадаги тўловлар ҳам «қўшилиб қолган» вазиятга дуч келди. Бу вазиятда нима қилиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.03.2025
«Корхонада меҳнат шартномаси асосида бошқа давлат фуқароси ишлайди. У касал бўлиб, ишга чиқмади. Кейинчалик – касаллик вақти учун ҳақ тўлашни сўраб компания директори номига ариза ёзди. Корхона буни тўлаши керакми? Чет эллик ходим корхона унинг асосида ҳисоблашни амалга ошириши мумкин бўлган «касаллик варақаси»ни қаердан олиши мумкин? «Касаллик варақаси» бўйича қандай ҳисоб-китоб қилинади? Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Profi Training» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.03.2025
ЖШДС бўйича ҳисобот топширишда бухгалтерлар муаммога дуч келишди – жисмоний шахс юридик шахсга хонани текин фойдаланиш учун ссуда шартномаси бўйича берган ҳолатда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай акс эттириш керак. Солиқ ходимлари юридик шахс-ссуда олувчи солиқ агенти сифатида бу даромаддан ЖШДС ҳисоботида акс эттириши ва бюджетга тўлаши шарт деб таъкидламоқдалар. Бунда юридик шахсда солиқ мажбурияти юзага келадими ва умуман жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад юзага келадими? Бу масалани Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА билан бирга кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 05.03.2025
2024 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага бериш, шунингдек нотурар ва турар жойларни текин фойдаланишга бериш даромадларини солиққа тортиш мақсадида, 1 кв. метр учун ижара тўловининг минимал қиймати қўлланилади. 2025 йилдан минимал ставкаларга оширувчи коэффициентлар қўшилди. Тошкент шаҳри учун – ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган зоналар бўйича. Регуляторнинг етарли даражада тушунтиришлари йўқлиги ижарага берувчи жисмоний шахс, ижарачи эса юридик шахс бўлган ҳолларда хоналар ижараси шартномаларини тузишда низоларга олиб келди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 28.02.2025
2028 йил 1 январгача 10 та фаолият йўналиши бўйича тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси узайтирилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 05.02.2025
Якка тартибдаги тадбиркорлар январь ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топширишда муаммога дуч келишди. Ҳисобот ўзи ва ёлланма ходимлар учун тўланган солиқни одатдаги акс эттириш вариантини назарда тутмайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Шунингдек, биз ушбу масала юзасидан солиқ органи ходимларидан ҳам тушунтириш олдик: ... 

Материал санаси 04.02.2025
My.soliq.uzда жорий йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланганлиги ва солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш учун қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан 2025 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот пакети коди (№11101_18) янгиланди. 2024 йил учун ҳисобот пакети коди аввалгича қолди – №11101_16. Муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 03.02.2025
Амалиётда якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслар ўртасидаги ижара муносабатларини рўйхатга олишда баҳсли вазият юзага келмоқда. Ижара шартномаларини ҳисобга олиш сервиси ижара шартномасининг ҳар икки томонини «жисмоний шахслар» сифатида таснифлайди, шу билан битим бўйича солиқ тўловчи ва солиқ агенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемасини бузиб кўрсатади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ... 

Материал санаси 15.01.2025
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб кўчмас мулк бўйича ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган. Buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентлар билан ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 13.01.2025
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Soliq qo'mitasi matbuot kotibi» гуруҳида Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларини – ҳудудлар кесимида (Сурхондарё вилоятидан ташқари) эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 10.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этди. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тафсилотларни маълум қилди: ...