Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳозир моддий ёрдам тўлаш мумкин
Бухгалтерлар “картошкага” моддий ёрдам тўғрисида кузда, сентябрь-октябрь ойларида эслашга ўрганишган. Шу билан бирга, карантин давом этаётган пайтда бир ёки икки ой бюджетга ажратмаларсиз 900-950 минг сўмдан тўлаш ходимларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган бўларди. Корхона ходимларга кузда эмас, балки ҳозир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун маблағлар кўринишида моддий ёрдам беришга ҳақлими? Уни бир йилда неча марта бериш мумкин? Ушбу саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.
Ҳа, шубҳасиз, корхона буни қилишга ҳақли.
Моддий ёрдам – бу корхонанинг тижорий ёки бошқа фаолияти билан ҳеч қандай тарзда боғлиқ бўлмаган барча тўлов турларидир. Корхона ўз ихтиёрига кўра ходимларга моддий ёрдам, шу жумладан -қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида моддий ёрдам кўрсатади. Уни қачон ва неча марта тўлаш юзасидан чекловлар ҳам мавжуд эмас. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам бериш корхона раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромадларига киради . У ижтимоий солиқ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди .
Агар моддий ёрдам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар тарзида берилса, МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган суммага солиқ даври учун ЖШДС солинмайди .