НКТ чекидаги хато қандай тузатилади

preview

Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-1-б. мувофиқ, тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай шакллантирилади. Бироқ ҳозир сизда ноёб имконият мавжуд! Солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан ДСҚ жорий йил мобайнида хато билан урилган исталган чекдаги хатоларни 2022 йил 10 декабргача тузатишга рухсат берди. Фақат харидорлар кешбэк олган чекларга тузатиш киритиб бўлмайди.

 

Бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ҳақида ахборот» интерактив хизматининг «Чекка тузатиш киритиш» иловаси функционалидан фойдаланинг. Ушбу янгиланган тавсия бунда сизга ёрдам беради:

 

Эътибор беринг:

  • МХИКга тузатиш киритувчи чек шаклини тўлдираётганда энди чиқиб келадиган рўйхатдан позицияларни танлаб олиш мумкин;
  • чекка тузатиш киритиш учун буюртманома шаклини тўлдираётганда илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати мақбуллаштирилди. Энди чекда хато юзага келишининг сабаблари ва уни тузатиш учун асослар баён этилган, раҳбар имзолаган фирма бланкасидаги хатнинг ўзи етарли. 

Олег ГАЕВОЙ,

 «Норма» эксперти.


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text186158_nkt_chekidagi_hato_qanday_tuzatiladi