Полезное для бухгалтера в ноябре:
Сизга хизмат кўрсатувчи ТХКМ реестрдан чиқарилган бўлса, НКМ билан нима қилиш керак
«Икки ҳафтадан бери бизнинг онлайн-назорат-касса машинамиз ишламаяпти, фискал модуль тўлиб қолди. Ва биз ишни тўлиқ тўхтатишга мажбур бўлдик, чунки касса аппаратига уланган 2-D сканер ёрдамида Data Matrix кодини ўқишимиз шарт. Акс ҳолда рақамли маркировка қоидаларини бузганлик учун жарима солинади. Бизнинг ТХКМ сентябрь ойида давлат реестридан чиқарилган ва энди «эртага бўлади» деб қайта-қайта ваъда бериб турибди. Лекин биз улар ўз муаммоларини ҳал қилишларини кутиб, ўзимизга зарар келтириб туролмаймиз. Нима қилиш керак?»
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра онлайн-НКМларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт Рустам ЯКУБОВ шарҳлаб берди:
Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
– Давлат реестридан чиқарилган ТХКМ икки сабабга кўра сизнинг фискал модулингизни алмаштира олмайди:
1) давлат реестридан чиқарилган ТХКМлар ўзларида мавжуд бўлган барча заҳира фискал модулларни фискал маълумотлар операторига қайтаради, яъни уларда сизнинг модулингизни алмаштириш учун ҳеч нарса йўқ;
2) уларни фискал маълумотлар операторининг ахборот тизимидан узиб қўйишади. Демак, улар фискал модулнинг алмаштирилишини рўйхатдан ўтказиш учун ФМО билан боғлана олмайдилар.
Тўлдирилган фискал модуль билан онлайн-НКМ ишлай олмайди, фискал модулни янгисига алмаштириш керак. Буни фақат амалда фаолият юритаётган ТХКМ қила олади. Демак, юзага келган вазиятда сиз иложи борича тезроқ ТХКМни алмаштиришингиз керак.
Агар давлат реестрида сизнинг касса аппаратингиз моделига хизмат кўрсатадиган бошқа ТХКМ қолмаган бўлса, уни бошқа маркага ёки моделга алмаштиришга тўғри келади. Чунки, агар ҳеч ким касса аппаратининг бундай моделига хизмат кўрсатмаса, сиз доимо техник муаммоларга дуч келасиз, ундан нормал фойдалана олмайсиз.
Шахсан менда, онлайн-НКМларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи мутахассис сифатида, амалиётда шундай ҳолат бўлган. Тадбиркор ишлатилаётган кассадан воз кечиб, бизнинг виртуал кассамиз фойдасига танлов қилди. Биз тадбиркорнинг тўлдирилган фискал модулини ўз ТХКМга ўтказдик ва уни ўз заҳира модуллар базамиздан олинган янги фискал модуль билан алмаштирдик. Бугунги кунда тадбиркор бизнинг виртуал касса билан ишламоқда.
Менинг фикримча, юзага келган вазият меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни талаб қилади. Амалдаги нормалардан келиб чиқиб, бизда шундай бўлиши мумкинки, онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ўзи давлат реестрида қолади, уни гўёки қўллаш мумкин... Аммо унга хизмат кўрсатган ТХКМ давлат реестридан чиқарилади ва реестрдаги бошқа ТХКМлар буни қилиши шарт эмас.
Шу билан бирга, қонунчиликда бундай вазият учун ишлаб чиқарувчи, ТХКМ ёки фискал маълумотлар операторининг жавобгарлиги кўрсатилмаган.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан ТХКМнинг реестрдан чиқарилиши, агар у буни ягона амалга оширувчи бўлса, у хизмат кўрсатган кассалардан кейинчалик фойдаланиш имконсиз бўлиб қолишини аниқ тушуниш керак. Менинг фикримча, қонун чиқарувчи давлат реестридан чиқарилган бундай ТХКМларнинг мижозлари - тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилса тўғри бўларди.
Масалан, қоидалар нормалар билан тўлдирилиши мумкин, уларга кўра, агар ТХКМ реестрдан чиқарилса, онлайн-НКМ ишлаб чиқарувчиси давлат реестридаги бошқа ТХКМ кучлари билан кассаларга узлуксиз хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Эътибор беринг
Агар сиз вазиятнинг батафсил таҳлили билан қизиқсангиз, сизни 2024 йил 15 октябрь куни бўлиб ўтган «Агар сизнинг ТХКМ реестрдан чиқарилган бўлса, онлайн-НКМ билан нима қилиш керак» мавзусидаги вебинарнинг видеосини кўришингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади