Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак

preview

«Юридик шахс узоқ муддатли ижара шартномасини тузди, унинг доирасида ижарага берувчидан «қора пардоз» ҳолатидаги бинони олди. Юридик шахс ўз ҳисобидан бинони мақсадига кўра фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш учун ишларни бажарди, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларини ўтказди. Ижара шартномаси тугатилган тақдирда, амалга оширилган яхшиланишлар ижарага берувчининг мулкига айланади.

Бинони яхшилаш учун қилинган харажатлар бухгалтерия ҳисобида давр харажатларига ёки ижарага олинган бинони модернизация қилишга киритиладими?»

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Биз жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қиляпмиз.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Ижарачининг оператив ижарага олинган объектни яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш ва ҳоказо) харажатлари оператив ижара объектининг қийматини оширувчи капитал қўйилмалар (0800-ҳисоб) сифатида акс эттирилади .

Агар оператив ижара объекти ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, оператив ижара шартномаси муддати тугаганда ёки у бекор қилинганда, ижарачи бу мақсадда қилинган барча харажатларни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Агар ижарага берувчи:

  • таъмирлаш харажатларини қоплашга рози бўлса - активни 0800-ҳисобдан чиқариш ва ижарага берувчининг қарзини тан олиш керак;
  • ҳеч нарсани қопламаса - объектни 0800-ҳисобдан бошқа операцион харажатларга (9430-ҳисоб) ўтказиш керак.

Агар корхона харажатнинг иқтисодий асосланганлигини исботласа, у фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда уни чегириб ташлаши мумкин .

Бу мавзу бўйича қўшимча материал:

 

 

 

Оператив ижара Оператив ижара Оператив ижара /ru/publish/doc/text203459_yuridik_shahs_ijaraga_olingan_obektni_tamirlash_harajatlarini_qanday_aks_ettirishi_kerak