Тошкентда давлат мулки ижараси қимматлашди

preview

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, давлат кўчмас мулки жисмоний ва юридик шахсларга алоҳида тартибда, ижарага олувчилар, балансда сақловчилар ва ҳудудий давлат мулкини ижарага бериш марказлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузиш йўли билан ижарага берилади (тартибга қаранг).

 

Бунда бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.

 

Ўтган йилларда бўлганидек, ижара тўлови ставкалари ижарага олувчининг иқтисодий фаолият тармоқлари кесимида, яъни ижарага олинаётган майдонлардан фойдаланиш мақсадига қараб фарқланади. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда, индексация миқдори ўрта ҳисобда қарийб 70%ни ташкил этди.

 

2019 йилда Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қуйидаги ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди:

 

Т/р

Ижарага берилаётган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари

Бир йиллик

энг кам ставкаси

1 кв.м (сўм)

САНОАТ

1.

Ёқилғи саноати

7 800

2.

Кимё саноати

7 800

3.

Нефть-кимё саноати

7 800

4.

Машинасозлик

7 800

5.

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати

7 800

6.

Ҳисоблаш техника воситалари саноати

7 800

7.

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

6 300

8.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

6 300

9.

Енгил ва озиқ-овқат саноати, маиший асбоблар машинасозлиги

6 300

10.

Санитар-техник, газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш

7 800

11.

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш (токарлик хизматлари)

7 800

12.

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш

7 800

13.

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

7 800

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

14.

Ёғоч тайёрлаш саноати

7 800

15.

Ёғочни қайта ишлаш саноати

7 800

16.

Целлюлоза-қоғоз саноати

7 800

17.

Эшик, ром ва мебель ясаш (ёғочдан)

25 300

18.

Қурилиш материаллари саноати

7 800

ЕНГИЛ САНОАТ

19.

Тўқимачилик саноати

7 800

20.

Тикувчилик саноати 

7 800

21.

Тери, мўйна ва пойабзал саноати 

7 800

22.

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари

7 800

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

23.

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

7 800

24.

Гўшт ва сут саноати

7 800

25.

Балиқчилик саноати

7 800

26.

Ун-ёрма саноати

7 800

27.

Комбикорм саноати

6 300

28.

Саноатнинг бошқа тармоқлари

7 800

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

29.

Тиббиёт асбоблари саноати

7 800

30.

Полиграфия саноати

25 300

31.

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш

18 700

32.

Саноатда хўжалик бошқаруви

25 300

ҚИШЛОК ХЎЖАЛИГИ

33.

Ўсимликшунослик (ш.ж. иссиқхона хўжалиги) 1 га («га» ўлчов бирлигида)

5 114 300

34.

Чорвачилик ва паррандачилик

6 300

35.

Балиқ етиштириш (ш.ж. сунъий етиштириш ҳавзалари) 1 гa («га» ўлчов бирлигида)

5 114 300

36.

Асаларичилик 1 га («га» ўлчов бирлигида)

3 060 000

37.

Ветеринария хизмати

7 800

38.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар

7 800

39.

Ўрмон хўжалиги (ш.ж. боғлар) 1 га («га» ўлчов бирлигида)

5 114 300

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

40.

Оммавий ер усти темир йўл транспорт воситалари

20 400

41.

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар)

20 400

42.

Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари) 

5 300

43.

Автомобиллар ювиш шохобчалари

30 000

44.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари

31 400

45.

Аҳоли буюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатиш

18 700

46.

Почта алоқаси

17 200

47.

Курьер алоқаси

20 400

48.

Симли электр алоқаси

20 400

49.

Электр, радио, уяли ва пейжинг алоқаси (кенгайтириш белгилари параметри бўйлаб, иншоот ва технологик майдонларни ўз ичига олади)

66 100

ҚУРИЛИШ   

50.

Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш    

15 600

51.

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари        

15 600

52.

Пластик эшик-ром ва мебель ишлаб чиқариш

40 000

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ       

53.

Улгуржи савдо     

31 400

54.

Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар       

75 500

55.

Чакана савдо        

47 100

56.

Умумий овқатланиш         

31 400

57.

Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд)

30 000

58.

Китоб дўконлари

3 000

59.

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш           

31 400

60.

Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик хизматлари         

47 100

61.

Моддий-техник таъминот ва сотиш        

34 500

62.

Ахборот-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш      

34 500

63.

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш       

34 500

64.

Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш        

34 500

65.

Реклама, вакиллик хизматлари

31 400

66.

Маркетинг тадқиқотлари, тижорат фаолияти, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари           

31 400

67.

Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология хизмати        

47 100

68.

Таҳририят ва нашриётлар              

17 500

69.

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш          

17 500

70.

Уй-жой-коммунал хўжалиги (ХУМШ объектлари)         

17 500

71.

Меҳмонхона хўжалиги        

34 500

72.

Ётоқхоналар

20 000

73.

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари             

19 000

74.

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойабзал тузатиш             

25 200

75.

Ломбардлар          

37 900

76.

Ҳаммомлар        

53 700

77.

Сауна ва бассейнлар            

109 600

    СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ        

78.

Соғлиқни сақлаш        

25 200

79.

Дам олиш ва туризм        

25 200

80.

Фитобар        

10 900

81.

Маданий кўнгилочар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва ш.к.)       

34 500

82.

Жисмоний тарбия ва спорт            

10 900

83.

Дорихона муассасалари        

25 200

84.

Оптика ва тиббиёт жиҳозларини сотиш дўконлари

30 000

85.

Ижтимоий дорихона муассасалари

21 000

        МАОРИФ    

86.

Олий ва ўрта махсус таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (ш.ж. ўқув курслари)      

22 100

87.

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш     

15 800

88.

Умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)  

9 300

89.

Таълим муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш

12 100

90.

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)       

7 800

91.

Маданият ва санъат

44 000

92.

Кўргазмалар         

21 000

93.

Мактабдан ташқари тўгараклар     

9 300

94.

Маданият ва истироҳат боғлари

22 100

95.

Ботаника ва ҳайвонот боғлари

22 100

96.

Телевидение ва радио узатиш редакциялари

22 100

97.

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари

78 500

98.

Илм-фан ва илм-фан хизматлари              

15 600

99.

Автомактаблар

27 000

     МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ  

100.

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари), нафақа таъминоти

31 400

101.

Аудиторлик фаолияти

24 100

102.

Банк фаолияти          

47 100

        ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ   

103.

Суғурталаш   

31 400

104.

Юридик хизматлар ва суд органлари        

22 100

105.

Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар, адвокатлик тузилмалари фирма ва бюролари

22 100

106.

Жамоат бирлашмалари       

7 800

107.

Омборхоналар        

31 400

108.

Давлат корхоналари учун офис         

15 600

109.

Хусусий ташкилотлар учун офис         

53 400

110.

Архив хизматлари

10 000

111.

Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш (ш.ж. вулканизациялар)       

31 400

112.

Лабораториялар          

15 600

113.

Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet)          

78 500

114.

Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо        

50 300

115.

Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш     

37 900

116.

Авиакассалар (ш.ж. темир йўл, транспорт ва б.)         

50 300

117.

Банкоматлар        

471 400

118.

Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қандолат маҳсулотлари, тортлар, пирожнийлар ва б.)           

31 400

 

Ҳужжатга иловаларда тақдим этилган Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар, шунингдек Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари рўйхати ўзгартиришсиз қолдирилди.  

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text147445_toshkentda_davlat_mulki_ijarasi_qimmatlashdi