Полезное для бухгалтера в ноябре:
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 47-сон қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (бундан кейин – ЯТС) ўзгартиришлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат ҳақининг энг кам миқдори (бундан кейин – МҲЭКМ) Меҳнат кодексининг 155-моддасига мувофиқ белгиланади. Унда кўрсатилишича, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида ЯТСнинг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.
Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорлари билан белгиланадиган энг кам иш ҳақи миқдори ЯТСга асос қилиб олинган. Ўзбекистонда 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори 202 730 сўмни ташкил этади.
Бунда ўтган йил октябрда давлатимиз раҳбари ЯТСнинг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10%га, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15%га, 2-разряд бўйича 10%га ва 3-разряд бўйича 5%га ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқишни топширган (13.10.2018 йилдаги ПФ–5553-сон Фармонга қаранг).
ЯТСга киритилган ўзгартиришлар таҳлили қуйидагиларни кўрсатди:
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
2019 йил 19 январгача |
2019 йил 19 январдан бошлаб |
Индексация миқдори (%) |
||
Тариф коэффициенти |
МҲЭКМ суммаси (сўм) |
Тариф коэффициенти |
МҲЭКМ суммаси (сўм) |
||
1 |
2,476 |
501 959,48 |
2,847 |
577 172,31 |
14,98 |
2 |
2,725 |
552 439,25 |
2,997 |
607 581,81 |
9,98 |
3 |
2,998 |
607 784,54 |
3,148 |
638 194,04 |
5,0 |
Шу тариқа, ЯТСнинг тариф коэффициентлари ўзгартирилганини ҳисобга олган ҳолда, энди республикамизда МҲЭКМ 577 172,31 сўмни (202 730 х 2,847) ташкил этади. Яъни ходим тўлиқ ой ишлаган ва меҳнат шартномасида назарда тутилган барча мажбуриятларни бажарган бўлса, иш берувчи унга ушбу миқдордан кам иш ҳақи белгилашга ҳақли эмас.
Ходим тўлиқсиз иш вақти режимида ёки ўриндошлик асосида ишласа, унга МҲЭКМдан оз иш ҳақи тўланиши мумкин. Бундай вариантда иш ҳақи ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланади.
Масалан, ходим ярим ставка ишлайди, яъни унинг иш вақти ойлик норманинг 50%ини ташкил этади. Бу ҳолда ходимга МҲЭКМнинг камида 50%и тўланиши керак. Бу 288 586,15 сўмни (577 172,31 х 0,5) ташкил этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2019 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.