Қачон чекдаги товарлар рўйхати алмаштирилмайди

preview

Касса чекида товарлар ва хизматлар номи тўғрисидаги маълумотлар бўлиши шартми? Солиқ кодексининг 222-моддасига ва 17.11.2011 йилдаги 306-сон ВМҚга мувофиқ бундай маълумотлар бўлиши шарт. Бироқ Давлат солиқ қўмитасининг 17.01.2019 йилдаги 01-01128-сонли хатида савдо шохобчалари ҳақида айтилмаган, фақат товарлар гуруҳи кўрсатилган. Шундай экан, товарлар номини кўрсатиш шарт эмасдир? Мухбиримиз вазиятга ойдинлик киритади.

 

Қаерда тўғри чеклар берилади

 

Кун тартибида – чекларда товарлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши талаби.

 

Бу норма борасида қонунга риоя қилувчилар чакана савдо муассасалари тармоғи ҳисобланади. Катта супермаркетларда терминал орқали тўлов амалга оширилаётганда шундай чек берилади. Хусусан қонунчиликда бундай вазиятларда чекнинг берилиши умуман талаб этилмайди.

 

Бу нормага риоя этилиши савдо тармоғи маъмуриятига токчаларда қандай товарлар борлигини аниқлаш имконини беради. Товар кирими ҳисобварақ-фактурада, чакана истеъмолчига реализация қилинганлиги эса кассада қайд этилади. Бундай таҳлилий маълумотда товар айланиши ҳажмини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларга асосланилади.

 

Чекларда товарлар номи кўрсатилганда харидорлар билан ўзаро муносабатларда низоли вазиятлар камроқ бўлади. Ҳар қандай вазиятда харид қиймати калькуляциясини текшириш мумкин бўлади, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган товарни қайтариш ёки бошқасига алмаштириш ҳуқуқи тўғрисида сўз борганда, товар қайси дўконда харид қилинганлигини исботлаш осон бўлади.

 

Мазкур норма билан солиқларни тўлаш жараёнининг очиқ-ойдинлиги, давлат бюджетига тушумлар тўлиқ тушиши таъминланади.

 

Истиқболда қандай бўлади

 

2019 йилнинг 1 августидан бошлаб импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилади (Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4042-сон қарори, шарҳга қаранг). Бундай маркировкалаш мамлакатимизда ташкил қилинаётган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизими негизига айланади.

 

Бироқ бу муайян бирликдаги товарни идентификациялашнинг қўшимча усулидир. Товарларни маркировкалашдан барча ҳисоб ҳужжатларида, шу жумладан товар ишлаб чиқарувчидан пировард истеъмолчига етиб боргунига қадар босиб ўтадиган йўлда расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактураларда ва касса чекларида фойдаланилгандагина самарага эришилади. Шу тариқа, ноқонуний хатти-ҳаракатларни, ноинсоф солиқ тўловчиларнинг ғайриқонуний ҳаракатларини чеклайдиган яна бир тўсиқ пайдо бўлади. Маркировкаланган товарни бошқаси билан алмаштириб бўлмайди.

 

Ташкилий масалалар ҳал бўлаётган бир пайтда, янги тизим самарали ишлаши учун қандай чора-тадбирлар зарурлигини, унинг имкониятларидан қандай қилиб юқори даражада фойдаланишни ўйлаб кўриш керак. Шубҳасиз, чекда харид қилинаётган товар номининг ёнида идентификация параметрлари кўрсатилиши ҳар жиҳатдан фойдали бўлади.

 

Ўзгартиришлар талаб этиладими?

 

Кўриниб турибдики, НКМ чекларида товар ва хизматлар номи кўрсатилиши талабининг рад этилиши салбий оқибатларга олиб келувчи жиддий хатолар бўлади. Чеклар берилмайдиган ҳолатларга қарши курашувчи ваколатли органлар берилаётган чекларда нималар кўрсатилаётганлигига ҳам эътибор қаратишлари лозим. Чек Солиқ кодекси ва 17.11.2011 йилдаги 306-сон ВМҚнинг сўзсиз бажарилиши лозим бўлган талабларига мувофиқ келиши шарт.

 

Нима учун ҳозир товарлар ҳақидаги маълумотлар касса чекларининг ҳаммасида ҳам кўрсатилмайди? Ахборот бериш ва тушунтириш кампанияси билан бирга товарлар номи кўрсатиладиган НКМлар билан ишлаш қоидалари мутахассислар томонидан кўрсатиб бериладиган сотувчилар ва кассирлар малакасини ошириш тадбирларини ҳам ўтказиш керак бўлади.

 

Товарлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимининг жорий этилиши терминал ва НКМ чеклари бирга бериладиган супермаркетлар тажрибасини оммалаштирадиган, уни бошқалар учун ҳам мажбурий ҳолатга айлантирадиган норма киритилиши талаб этилади. Терминаллар товарлар ҳисобини юритишга мўлжалланмаганлиги боис, уларни бунга мослаштириш осон бўлмайди, ҳозирча эса бунинг иложи йўқ. Мамлакатимизда фойдаланилаётган моделларда бундай функция мавжуд эмас, банклар томонидан эса тўлов тизимининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида терминаллар дастурий таъминотини модернизациялаш ва ўзгартиришга рухсат берилмаяпти.

 

Бундай чора-тадбирлар борасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи давлат органлари томонидан танловлар ва савол-жавоблар ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Чек реквизитлари қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ бўлиши шарти билан «омадли» чек соҳибларига қимматбаҳо совғалар берилишини йўлга қўйиш мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text147815_qachon_chekdagi_tovarlar_ruyhati_almashtirilmaydi