Полезное для бухгалтера в декабре:
Янги Агентлик агросаноат соҳасидаги тадбиркорларга кўмаклашади
Адлия вазирлигининг Телеграм-каналидаги хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 йилдаги 241-сон қарори билан Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ Агентлик тадбиркорликни фаол ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги йирик лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва уларни амалга оширишни ташкил этишга кўмаклашиш учун махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Стартап-лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Лола Абдуазимова.