Давра суҳбатида аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш муҳокама қилинди

preview

Молия вазирлиги томонидан 2019 йил 27 март куни “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларни такомиллаштиришнинг асосий жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Янги таҳрирдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини бевосита жамоат бирлашмалари ва аудиторлик ташкилотлари вакиллари билан атрофлича ва комплекс муҳокама қилиш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

 

Молия вазирлиги мутахассислари қонун лойиҳаси қуйидаги вазифаларни амалга оширишга қаратилганлигини таъкидладилар:

  • аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензиянинг қоғоз шаклидан воз кечиш;
  • аудиторлик фаолиятини фақат аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириш;
  • Молия вазирлиги аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотлари иши сифатини, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан ташқи сифат назоратидан ўтказиш;
  • мажбурий аудиторлик текширувидан ўтадиган ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар рўйхатини шакиллантириш;
  • манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган аудиторларнинг касб фаолиятига тегишли аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш;
  • аудитнинг халқаро стандартларини жорий этишда энг яхши жаҳон тажрибасини қўллаш бўйича аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг фаолиятини фаоллаштириш;
  • аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи нормаларни битта норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унификация қилиш ва тизимлаштириш.

 

Давра суҳбати давомида аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишнинг самарали тизимини яратиш ва аудиторларни малалакасини оширишнинг амалдаги амалиётини қайта кўриб чиқиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, аудиторлик ташкилотлари раҳбарларининг аудиторлик ташкилотлари қўрсатаётган хизматлари сифати ҳамда аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун қоидаларини бузилиши бўйича жавобгарликларини оширишга тегишли таклифлари эшитилди.

 

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари вакиллари томонидан, аудитнинг халқаро стандартларини ўрнатувчи ва ушбу стандартларни илғор жаҳон тажрибаси асосида жорий этишни тарқатувчи, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

 

Давра суҳбати иштирокчилари қонун лойиҳаси муҳокамаси якунлари бўйича аудит соҳасига тегишли қонунчиликни такомиллаштиришга доир асосланган таклифлар тақдим этдилар. 

 

Молия вазирлиги ахбороти асосида.

 


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text149239_davra_suhbatida_auditorlik_faoliyatini_takomillashtirish_muhokama_qilindi