ДСҚ ёш кадрларни изламоқда

preview

ДСҚга қуйидаги вакант лавозимларга мутахассислар талаб этилади:

  • ДСИ бошлиғи;
  • бўлим (шуъба) бошлиғи;
  • инспектор.

Номзодларга қўйиладиган айрим талабларни кўрсатиб ўтамиз:

– ДСИ бошлиғи лавозимига:

  • ёши – 35 ёшгача;
  • олий маълумотли бўлишлари (иқтисод, ҳуқуқ, техник ихтисосликлар). Нуфузли чет эл олийгоҳларида таълим олган номзодларга алоҳида эътибор қаратилади;
  • раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига (давлат органлари, иқтисодиётнинг бош тармоқлари ва бизнес соҳаларида 4 йилдан кам бўлмаган) эга бўлишлари;
  • ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, бошқа чет эл тилларини қўшимча билишига алоҳида эътибор қаратилади;
  • таҳлилий, тизимли фикрлаш, масъулият, ўз фикрини аниқ ва лўнда ифодалаш, қатъиятлик, мулоқотга киришувчанлик, раҳбарлик қобилияти;
  • компьютерда ва MS Office дастурларида ишлай олиш;
  • интилувчанлик, ўз устида доимий ишлаш ва касбий маҳоратини ошириб бориш;

– бўлим (шуъба) бошлиғи, инспектор лавозимига:

  • ёши – 35 ёшгача;
  • олий маълумотли бўлишлари (иқтисод, ҳуқуқ, техник, ахборот технологиялари ихтисосликлари). Нуфузли чет эл олийгоҳларида таълим олган номзодларга алоҳида эътибор қаратилади;
  • ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, чет эл тилларини билишига алоҳида эътибор қаратилади;
  • масъулият, ўз фикрини лўнда ва аниқ ифодалаш, қатъиятлик, мулоқотга киришувчанлик;
  • компьютерда ва MS Office дастурларида ишлай олиш;
  • интилувчанлик, ўз устида доимий ишлаш ва касбий маҳоратини ошириб бориш.

Танловда қобилиятли, илгари солиқ органларида ишламаган, ёш мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Номзодларни танлаш ДСҚнинг махсус кадрлар комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш учун 2019 йил 1 майга қадар ДСҚнинг my.soliq.uz сайтидаги резюмени тўлдириш зарур.

soliq.uz ахбороти асосида.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text149534_dsq_esh_kadrlarni_izlamoqda