ДСҚ огоҳлантиради

preview

Ҳурматли давлат солиқ хизмати органи ходимлари! Солиқ тўловчилар томонидан ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш учун шароит яратиб бериш эвазига пора ёки бошқа моддий қимматликлар таклиф қилиш ҳолатлари юзага келганда зудлик билан бу ҳақда ДСҚнинг қуйидаги телефонларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз:

  • ️71-244-98-98;
  • ️71-244-98-00;
  • ️71-244-98-71;
  • ️1198.

Ўз вазифасига виждонан ёндашадиган давлат солиқ хизмати органи ходимлари белгиланган тартибда рағбатлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳокимият вакилининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши, ўз ишига совуққонлик билан қараши, жиноятларни яшириши, тамагирлик қилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган.

 

ДСҚ Матбуот хизмати ахбороти асосида.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text150129_dsq_ogohlantiradi