Полезное для бухгалтера в ноябре:
Технологик жиҳозлар импорти: имтиёзларнинг бир қисми бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (бундан кейин – Рўйхат) тузатишлар киритилди (2.05.2019 йилдаги 2436-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Улар 3 ойдан кейин кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш битта контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинади (БКнинг 297-моддаси 2-қисми 13-банди; Солиқ кодексининг 211-моддаси 7-бандига қаранг). 2007 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур имтиёзлар фақат Рўйхатда қайд этилган жиҳозларга нисбатан қўлланилади (14.03.2007 йилдаги ПФ–3860-сон Фармоннинг 5-бандига қаранг).
Рўйхатга киритилган ўзгартиришларнинг бир қисми ТИФ ТНнинг 2017 йилги версияси (таснифлаш кодлари ўзгарган товарларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда) жорий этилгани билан боғлиқ бўлиб, импорт қилувчилар учун реал оқибатларни юзага келтирмайди.
Бироқ бунда Рўйхатдаги бир қатор позициялар чиқариб ташланмоқда, бинобарин, энди қуйидагиларга нисбатан божхона имтиёзлари қўлланмайди:
- ичимлик суви ёки ичимлик (шарбат)ларни иситиш ва совутиш функциясига эга қуйиш ва тозалаш автоматлари;
- оқар газли сув иситкичлар (8419 11) ва бошқа машиналар, электр ёки электрсиз исийдиган саноат ёки лаборатория жиҳозлари (8419 19);
- кир қуритгичлар (8421 12), ички ёнув двигателларида мой ёки ёқилғини фильтрация қилиш учун жиҳозлар ва мосламалар (8421 23) ҳамда ички ёнув двигателлари учун ҳаво фильтрлари (8421 31);
- пурковчи ёки сочувчи машиналар ва шунга ўхшаш отувчи мосламалар (8424 30);
- суюқлик ёки кукунни тарқатиш, отиш ёки майда заррачаларга айлантириш учун механик мосламалар (қўл бошқаруви ёки бошқарувисиз) (саноатда фойдаланиш учун), бошқалар (8424 89 000 9);
- юк кўтарадиган талилар ва кўтаргичлар…, лебёдкалар ва кабестанлар; домкратлар (8425);
- қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ёки янчиш учун машиналар ва механизмлар, шу жумладан, пресс-йиғувчилар... (8433 30 – 8433 52 000 0, 8433 53 300 0 – 8433 60 000 0);
- виночилик, сидр, мева шарбатлари ёки шунга ўхшаш ичимликларни ишлаб чиқариш учун пресслар, майдалагичлар ва шу каби машиналар (8435 10 000 0);
- қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, ўрмон хўжалиги, паррандачилик ёки асаларичилик учун бошқа жиҳозлар… (8436 10 000 0 – 8436 80 900 0);
- босма блокларни тайёрлаш ёки ясаш... учун шрифт қуйиш ёки шрифт териш машиналари, аппаратура ва жиҳозлар… (8442 30);
- тамаки тайёрлаш ва ясаш учун ускуналар… (8478 10 000 0);
- радиоэшиттириш ёки телевидение узатиш аппаратураси учун, таркибида қабул қилиш қурилмалари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган радиоэшиттириш ёки телевидениелар учун узатиш қурилмалари... (8525 50 000 0, 8525 60 000 0);
- радиолокациявий, радионавигациявий аппаратура ва масофали бошқариш учун радиоаппаратура (8526);
- темир йўл ёки трамвай йўллари учун жиҳозлар (8530 10 000 0);
- суюқликка чўктириш пайтида амал қилувчи ареометрлар ва бошқа шунга ўхшаш асбоблар… (9025 11 – 9025 80);
- автоматик тартибга солиш бошқарув учун асбоблар ва мосламалар (9032 10 – 9032 89 000);
- юк кўтариш қобилияти 20 тоннагача бўлган минорали кранлар (илгари – 8 тоннагача);
- чой ёки қаҳвага ишлов бериш учун жиҳозлар (8438 80 100 0);
- трикотаж, тўқиш-тикиш машиналари, зар уқали ип, тюль, кружева олиш, жияк ёки тўр тикиш, тўқиш учун ва тафтинг машиналар … бошқа (8447 90);
- электр, статик трансформаторлар… (8504 10, 8504 31 – 8504 50);
- игнали ёки игнасиз барча шприцлар (9018 31 – 9018 39), бормашиналарда фойдаланиш учун борлар, дисклар, наконечниклар ва чўткалар (9018 49 100 0), қон босимини ўлчаш учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар (9018 90 100 0), қон, қон ўрнини босувчилар ва инфузион эритмаларни олиш ва қуйиш учун тизимлар (9018 500 1).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.08.2019 йилдан кучга киради.
Олег Заманов.