Полезное для бухгалтера в декабре:
Давстатқўм ҳисобот санасини кўчирмоқда
Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини тақдим этиш муддати 5 июндан 7 июнга кўчирилмоқда.
Қуйидагиларни 7 июндан кечиктирмай тақдим этиш лозим:
- 2-narx (ойлик) «Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот»;
- 1-ruhsatnoma shakli (ойлик) «Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга берилган рухсатномалар тўғрисида ҳисобот»;
- 1-K (ойлик) «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
- 1-К shakliga ilova (savdo) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот»;
- 1-К shakliga ilova (sanoat) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот»;
- 1-К shakliga ilova (xizmat) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот».
Президентнинг 12.11.2018 йилдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–5574-сон Фармонига мувофиқ шундай қарор қабул қилинди.
Давстатқўм серверлари кечаю кундуз ишлашини ҳам ёдга солиб ўтди. Бу хоҳловчиларга ҳисоботларни кўрсатилган муддатдан аввал юбориш имконини беради.