Полезное для бухгалтера в ноябре:
5 июнгача бухгалтер нима қилиши керак
5 июнь:
- 2019 йил май ойида натура ҳолида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми).
Масалан, жорий йил 15 майда корхона ходимига туғилган куни муносабати билан, шунингдек корхонани ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани учун қимматбаҳо совға – телевизор тақдим этилган, унинг қиймати имтиёзли 6 ЭКИҲ миқдоридан ошган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди).
Иш берувчи жорий йилнинг 5 июнидан кечиктирмай 6 ЭКИҲдан ошган совға қийматидан ЖШДС ҳисоблаши ва тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми);
- банклар Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишининг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 165-моддаси 4-қисми 1-банди).